• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Шўртан ҳудудида 3D сейсмик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 25 декабрь куни Uzbekistan GTL заводининг тантанали очилиш маросимига ташрифи давомида Қашқадарёда геология-қидирув ишларини ривожлантириш борасида топшириқлар берилган эди.

    Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини амалда бажариш мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, Давлат геология қўмитаси, «Ўзбекгеофизика» АЖ билан ҳамкорликда, Қашқадарё вилоятида жойлашган «Шўртан» конининг янги истиқболларини аниқлашга қаратилган 3D сейсмик-қидирув ишлари бошланди.

    2022 йилда геология-қидирув ишларини молиялаштириш 2 баробарга оширилиб, табиий газни қайта ишлаш заводларини хом ашё ресурслари билан таъминлаш борасида «Йўл харитаси» тузилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ маблағлари ҳисобидан Шўртан ҳудудида 2021 йилда 620 квадрат километр майдонда 3D сейсмик-қидирув ишлари бажарилган бўлса, жорий йил январь ойининг ўзидаёқ яна 90 квадрат километр майдонда ишлар бажарилди.

    3D сейсмик-қидирув ишларини амалга ошириш учун пудратчи сифатида «Ўзбекгеофизика» АЖ жалб этилган бўлиб, АҚШнинг INOVA компаниясида ишлаб чиқарилган сейсмик ускуналар ва жиҳозлар ёрдамида, 400 дан ортиқ маҳаллий мутахассислар ҳамда 50 дан ортиқ махсус техникалар иштирокида узлуксиз иш ташкил қилинди.

    Амалга оширилаётган 3D сейсмик-қидирув ишларининг сифат кўрсаткичлари малакали мутахассислардан иборат супервайзерлар гуруҳи томонидан доимий равишда назорат қилиб борилмоқда. Олинган маълумотлар эса «Маълумотларни қайта ишлаш» марказларига етказиб берилиб, тезкор тартибда қайта ишланмоқда.

    3D сейсмик-қидирув ишларининг якуний маълумотлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфида мавжуд бўлган энг сўнгги русумдаги серверлар, замонавий компьютер технологиялари ва илғор дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда рақамли геологик моделлаштириш орқали таҳлил қилинмоқда.

    Ушбу ишларни бажариш натижасида, «Шўртан» ҳудудидаги барча конларнинг янги истиқболлари баҳоланиб, табиий газга тўйинган янги қатламлар аниқланмоқда. Нефть ва газга истиқболли бўлган янги майдонлар, участкалар ҳамда қудуқларни бурғилаш нуқталари белгилаб олинди.

    Олиб борилган ишларнинг самараси ўлароқ, «Шўртан» кони ҳудудида 1-сонли терриген Юра қудуғини бурғилаш ишлари бошланди ва ҳозирда унинг чуқурлиги 1395 метрга етди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан геология-қидирув ишларини самарали амалга ошириш, 2022 йил якуни бўйича белгиланган барча прогноз кўрсаткичларни тўлиқ бажаришни таъминлаш мақсадида, ушбу тадбирларга соҳанинг энг малакали геолог ва геофизик мутахассислари жалб этилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Республиканинг Устюрт, Газли, Муборак ва Шўртан ҳудудларининг истиқболли майдонларида углеводород захираларини ўстириш ҳамда янги нефть ва газ конларини очишга йўналтирилган геология-қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    12.02.2022, 10:30   Изоҳ (0)   13085
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда сўнгги суткада 504 кишида коронавирус тасдиқланиб, икки бемор вафот этди

    12.02.2022, 10:14

    ФВВ Чимёнда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

    12.02.2022, 09:18

    Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум қилинди

    12.02.2022, 09:07

    Ўзбекистонда жамоатчилик учун очиқ бўлган Қадимий ёзма манбалар давлат реестри шакллантирилади

    12.02.2022, 08:45

    Жиззахда санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётган 184 кг гўшт аниқланди

    12.02.2022, 08:17

    Эрта гуллаган гилос, АҚШ байроғини ёққан уламолар, соҳилда жон берган кит. 11 февраль суратлари

    12.02.2022, 00:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.