14 февраль куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги ҳовлининг кимошди савдоси бўлиб ўтади. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, 2017 йилда қурилган 1 ва 2 қаватли ҳовли 51 хонадан иборат. 0,52 гектар майдонда жойлашган ҳовлининг умумий майдони 2052,88 квадрат метрни ташкил этади.
Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация мавжуд. Хонадон 135 турдаги товар ва моддий бойликлар билан савдога қўйилмоқда.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 32,6 миллиард сўм. Аризалар 14 февраль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Лот ҳарбий суд ҳукми билан аукционга қўйилган. Буюртмачи сифатида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани МИБ кўрсатилган.
Аввалроқ Тошкентдаги бўш турган омбор Golden House компаниясига 74 миллиард сўмга сотилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)