• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Улар мени реклама қилиб, кейин қимматроққа сотиб юбормоқчи бўлган». Жаъфар Ирисметовнинг «Спартак»даги омадсиз фаолияти ҳақида

    Ўзбек футбол мухлислари Жаъфар Ирисметовни Россия ва Қозоғистон чемпионатида ўйнаган ва тўпурарлик маҳоратини кўрсатган ҳужумчи деб билади. Ҳақиқатан ҳам фаолиятининг катта қисмини хорижда ўтказган футболчи ёмон натижаларга эришмаган. Россиянинг «Чемпионат» нашри Ирисметовнинг 2001 йилда қай тариқа «Спартак»ка ўтгани ҳақида ҳикоя қилди.

    Фото: «Риа Новости»

    Ўзбек юлдузи 2001 йилда «Спартак»да пайдо бўлади. Январь ойида Москва клуби тўпурар ҳужумчи Жаъфар Ирисметовни «Дўстлик»дан сотиб олади. У 25 ёшгача Ўзбекистон чемпионати даражасида юздан ортиқ гол уришга муваффақ бўлганди. Умуман олганда бу ёмон натижа ҳисобланмайди. Клуб ушбу трансфер орқали ҳужум чизиғини кучайтиришни хоҳлаганди. Бу, айниқса, Чемпионлар Лигасининг иккинчи гуруҳ босқичи олдидан жуда муҳим эди. Ўшанда шундай босқич бўларди. Аммо трансфер ўзини оқламаган. Жаъфар ўйин жиҳатидан ҳам, руҳий жиҳатдан ҳам «Спартак»ка мос келмасди.

    Олег Романцев ўзини Ирисметовни танимагандай қилиб кўрсатган, кейинчалик эса танловини тушунтирган

    Форвард Ўзбекистонда ғайритабиий равишда кўп гол урарди. 2000 йилги мавсумда — 37 ўйинда 45 та гол. Табиийки, бу ҳақдаги маълумотлар Россияга ҳам етиб боради. «Спартак»нинг иккинчи мураббийи Вячеслав Грозний «Дўстлик» билан боғланиб, Жаъфарни кўрикка таклиф қилади. Ирисметов ўшанда унга Россиядан бошқа таклифлар ҳам бўлганини, аммо афсонавий клубга рад жавобини бера олмаганини айтганди. Футболчи машғулотларда қатнашиш учун Исроилга учиб боради. Ҳаммаси одатдагидек: машғулотдаги икки томонлама (двухсторонка) ўйинда иштирок этиб, тўртта гол уради. Бу ўз навбатида бош мураббийда илиқ таассурот қолдиради.

    «Машғулотдан кейин Романцев ёнига чақириб, ‘Сен кимсан?’ деб сўради. ‘Ирисметов, Ўзбекистонданман’, дедим. Кейин ‘Яхши ўйнаркансан’, деди. У мени таниган бўлса керак. Балки шундай танишишга қарор қилгандир», — деганди Жаъфар орадан йиллар ўтиб «Чемпионат»га берган интервьюсида.

    Кейин Ҳамдўстлик Кубоги бўлиб ўтди ва унда «Спартак» билан шартномаси бўлмаган Ирисметов бир қанча голлар урди. Қизиғи шундаки Киевнинг «Динамо»си ҳам ушбу вазиятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилиб, футболчига фойдали таклиф билан мурожаат қилганди. Ҳатто «Спартак»нинг таклифидан ҳам яхшироқ. Аммо «Дўстлик» раҳбарияти футболчини Москвага сотишга ваъда берганди. Ва охир-оқибат футболчи «Спартак» билан тўрт йиллик шартнома имзолади, Олег Романцев эса матбуот анжуманида ушбу трансферга фалсафий изоҳ берди: «Унинг иккита йўли бор эди: ё Ўзбекистонда, ‘қишлоқнинг биринчи рақамлиси’ бўлиш ёки Чемпионлар Лигасида иккинчи, учинчи, бешинчи, ўнинчи бўлиш. Унга шундай савол бердим: ё ўз ватанингда 45 та гол урасан, ёки 10—15 гол, лекин «Спартак»да. У иккинчисини танлади».

    Чемпионлар Лигасидаги ишонч ва раҳбариятнинг ҳақиқати

    Москва, Чемпионлар Лигаси, шаҳар марказидан ижарага олинган квартира. Ажойиб дебют учун яна нима керак? Ирисметов эса бу саволга ҳамон жавоб топа олмаган. Ҳужумчи Романцевни шунчалик ҳайратда қолдирдики, уни биринчи расмий ўйинда, «Бавария»га қарши асосий таркибда майдонга туширди. Жаъфар, албатта, ёмон ўйин кўрсатмади, аммо «Спартак» мағлубиятга учради — 0:1. Орадан бир ҳафта ўтиб, немислар билан иккинчи ўйинда ҳам ўзбекистонлик яна бошланғич таркибдан жой олди. Бу сафар вазият янада ёмонлашди — Жаъфар жуда қулай имкониятни голга айлантира олмади. «Спартак» 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

    Олег Романцев

    Олег Романцев
    Фото: «Риа Новости»

    Кейинги баҳс Лондоннинг «Арсенал»ига қарши кечди. Романцев ўжарлик билан Ирисметовни таркибга киритишда давом этарди, аммо навбатдаги мағлубият ва самарасиз ҳаракатлар. Лондонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Футболчи кейинчалик кийим алмаштириш хонасида шундай гап бўлганини айтганди: «Лондонда ‘Арсенал’ билан ўйнаганимизда, ҳатто Романцев ҳам танаффусда: ‘Нега унга пас бермаяпсизлар?’ деб бақирганди. Ўшанда бу нима эканлигини тушунмагандим, лекин вақт ўтиши билан англадимки, рақобат деган нарса бор экан. Бегона эдим, Ўзбекистондан келганман, ҳеч кимни танимасдим, ҳеч қандай компанияга қўшилиб кета олмаганман».

    Ирисметов Чемпионлар Лигасининг сўнгги турида «Лион»га қарши ўйнаганидан кейин Россия чемпионатида 8 та ўйин ўтказди. Ёзга келиб, у захирадан ҳам туширилмай қўйди. 12 ўйинда 0 гол. Шартнома имзоланаётган вақтда ўзбекистонлик ҳужумчидан бундай натижа кутилмаганди. Мураббийлар штаби матбуотни Ирисметовда руҳий муаммолар борлиги ва шунинг учун у Россияда гол ура олмаяпти деб ишонтирарди. Бундан эса фақат Ирисметов зарар кўрарди. Жаъфар Романцев у билан гаплашишдан бош тортганини ва доимий равишда техник директор Александр Шикуновнинг ёнига юборганини эслайди.

    Шикунов Чемпионлар Лигаси олдидан сотиб олинганимни ва мени реклама қилиб, кейинроқ қимматроққа сотиб юборишни хоҳлашганини айтганди. Улар мени Россия чемпионатида ўйнатмоқчи бўлмаган, чунки «Спартак» тарбияланувчиси бўлмаганман. Менга иккинчи имконият берилмади. Уч йилдан сўнг сотиб олинган Фернандо Кавенагидан деярли бир йил давомида гол кутилганди. Унга имконият берилди ва у нимага қодирлигини кўрсатди. Мендан эса деярли дарҳол воз кечилди.

    Жаъфар Ирисметов

    Ёзда «Спартак» ҳужумчини трансферга қўйди. Аввалига Беларусга ижарага берилди, кейин эса «Анжи»да пайдо бўлди.

    10 йилдан сўнг Ирисметов миллий чемпионатларнинг тўпурарлар рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллади (фаолиятини давом эттирганлар орасида). 2012 йил бошида унинг ҳисобида 428 учрашувда 239 та гол бор эди. Голларнинг аксарият қисми Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатларига тўғри келади. 2013 йилда эса Жаъфар футболчилик фаолиятини якунлади. Ҳозирда у «Пахтакор» спорт директори сифатида ишлаб келмоқда.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    07.02.2022, 23:47   Изоҳ (0)   26120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Килиан Мбаппе «Реал»га ўтиши ҳақида: «Ҳали бир қарорга келмадим. ЕЧЛдаги ўйинлар кўп нарсани ўзгартириши мумкин»

    07.02.2022, 14:02

    Дани Алвес «Барселона» сафида гол урган энг ёши катта футболчига айланди

    07.02.2022, 13:01

    «Челси»нинг клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида қайси жамоа билан ўйнаши маълум бўлди

    07.02.2022, 12:01

    Англия Кубогининг 1/8 финал ўйинларига қуръа ташланди. «Челси», «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль»нинг рақиблари маълум

    07.02.2022, 11:02

    Садио Манедан Эдуар Мендигача. Африка Миллатлар Кубогининг энг яхшилари аниқланди

    07.02.2022, 10:19

    Ла Лига. «Реал» Марко Асенсионинг ягона голи эвазига уч очколик бўлди

    07.02.2022, 03:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.