• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саёҳат

    Сайёҳларга city’лардан кўра қизиқроқ, тарихда маёқ вазифасини бажарган беш асрлик мадраса — Кўкалдошга саёҳат

    Тошкент архитектураси билан мусобақа ўйнаётгандек тасаввур уйғотадиган, нархи осмон, чироқ ёки газсиз қолмаслиги кафолатланмаган, пойтахт ичидаги сунъий «шаҳар»лар, русуми ва ранги бир хил машиналар шовқинидангина иборат эмас. 2009 йилда 2200 йиллиги кенг нишонлаган, кўп миллатли халқ учун жонажон бўлган гавжум шаҳарда кўҳна, бироқ ҳадеганда борилавермайдиган масканлар ҳам топилади. Улардан бири Кўкалдош мадрасаси.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Сайёҳ бўлиб бир кун

    Баъзида боши-охири кўринмас қурилишлардан мадори кетиб, чанглар ичида қолган Тошкент дарахтлари билан бирга ўзлигини йўқотаётган одамга ўхшаб кетади. Янги иморатлари ҳам қандайдир туссиз – бир хиллиги билан киши таъбини хира қилади. Шундай тушкун ўйлардан қочиш илинжида «Чорсу» бозорининг ичидаги метро станциясидан чиқиб, эски шаҳарда ўсиб-улғайганим, талабалик йилларим ёнидаги бекатда соатлаб автобус кутганимга қарамай, бирор марта ҳам ичига кириб кўриш хаёлимга келмаган Кўкалдош мадрасаси томон йўл олдим.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Дунё кезиб, тарихий, туристик масканларга боришни дилимга тугибман-у, аммо ёнидан минг марталаб ўтган беш асрлик қадамжо тарихига ҳеч қизиқиб кўрмабман. Ҳар куни шу ердан йўли ўтадиган саноқсиз одамлар ҳам мендан фарқ қилмайди-ёв.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Баланд-у, аммо яроқсиз бўлиб қолгани учун файз ва истарасиз кўринган, кул ранг бетон ва оч пушти аралаш Чорсу меҳмонхонасининг деярли рўпарасида жойлашган Кўкалдошга бозор расталарини оралаб кесиб чиқдим. Мадраса зинапояларига қадар савдогар тўла — «Тилла, доллар, российский... синглим, валюта алмаштирасизми?», «Хонимлар бор, хонимлар» деганча ҳар ким ўз юмуши билан андармон. Уларнинг чақириғига таксичи амакиларнинг «Ғунча, Тинчлик, Беруний» деган овозлари қўшилиб кетади. Совуқдан юз-бурни қизарган болакайлардан тортиб, тирикчилик дардида, кун бўйи тик турган, рўмол, қалин жемперга ўраниб олган жувонлар ўтган-кетганга «Зора, нимадир олса!» дея умид билан тикилади. Уларни ортда қолдириб, мадраса атрофини кузата бошладим.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Икки кун аввал Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивига мурожаат қилиб олган Кўкалдошнинг эски суратларини ўзимча ҳозирги кўриниши билан солиштиргандек бўлдим.

    Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивининг маълумотига кўра, йили номаълум, аммо ХХ аср иккинчи ярмига оид деб тахмин қилинган сурат

    Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивининг маълумотига кўра, йили номаълум, аммо ХХ аср иккинчи ярмига оид деб тахмин қилинган сурат
    Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви

    Кўкалдош мадрасасининг 1969 йилги кўриниши

    Кўкалдош мадрасасининг 1969 йилги кўриниши
    Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви

    Вениамин Соломонович Косовскийнинг шахсий фондидан топилган, йили номаълум сурат

    Вениамин Соломонович Косовскийнинг шахсий фондидан топилган, йили номаълум сурат
    Фото: Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви

    1551 йили Шайбонийлар давомчиси Бароқхоннинг ўғли Дарвешхон Тошкентда ҳоким бўлган вақт Қулбобо Кўкалдош томонидан бунёд этилган иншоот кўпимиз бехабар тарихий синоатларга гувоҳдек кўчалар кесишадиган нуқтада гердайиб, қаршимда кўкрак кериб турарди.

    Кўкалдош — эмикдош маъносини англатади. Шу билан бирга, тарихда ҳукмдорга энг яқин бўлган ишончли киши ҳам кўкалдош деб аталган.

    Хорижликлар ва шаҳар меҳмонлари учун маёқ бўлган мадраса

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Эски шаҳар ҳудудидаги уйлар азалдан пастқам тиклангани учун шаҳарга келган савдогар ва меҳмонлар, сайёҳ-у чет элликлар ўтмишда мадрасага қараб мўлжал олган, гўё маёқдек унга қараб йўл белгилаган.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, Тошкент Ислом институти Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Обид Тангировнинг айтишича, мадраса Бешёғоч даҳаси — шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган. Чорсу эса тўрт даҳа туташадиган ҳудуд саналган.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Турли таъмирлаш ишлари, ташқи кўринишига бир неча марталаб ўзгартириш киритилганига қарамай, бинонинг беш асрдан буён мустаҳкам туриши сабабини Обид Тангиров икки асос билан боғлайди. Биринчидан, Тошкент географик жиҳатдан зилзилалар кўп содир бўладиган ҳудудлиги ҳисобга олиниб, қолаверса, асрлар бўйи илм масканига айлансин деб, мадраса қарийб чорак аср давомида пишиқ ғиштлардан қурилган.

    Мударрис, мутавалли ва бошқаларга бериладиган вақф миқдори қатъий белгилаб қўйилгани, талабаларга эса маблағ бинони яхши сақлаш, чироғи, тузилиши ва ҳолатида камчиликка йўл қўймаслик шарти билан берилгани иккинчи сабабдир. Бир ҳужрадан дарс тайёрлаш, буюмларини сақлаш учун фойдаланган талаба уни кўз қорачиғидек асрашга ҳам астойдил ҳаракат қилган.

    Шарқона «имзо»

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Ўрта аср меъморчилигига хос услубда бунёд этилган, пештоқи қарийб 20 метрга етадиган Кўкалдошнинг эшик-деразалари, панжаралари ёғочдан ишланган.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Ғиштин бино безаклари тўқ сиёҳранг, кўк, баъзан сарғиш ва оқ рангда. Ташқаридан қараганда ўзига хос ранглар умумлашмасидек туюладиган нақшлар орасида арабий ёзувлар қатори свастика ҳам кўзга ташланиши ажабланарли. Адолф Гитлер ўзига рамз қилиб олгач, натсизм ва фашизмнинг тимсоли сифатида одамларда ёмон таассурот қолдирган свастика аслида қадимги ҳинд-санскрит тилидан «олқишлаш», «омад тилаш» маъносини англатиб, келиб чиқиши қадим замонларга бориб тақалади.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Меъмор, рассом, Халқаро Ислом академияси, «Зиё» медиа студиясининг меъморий лойиҳалар координатори Шавкат Музаффарнинг айтишича, свастиканинг маънолари кўп. Қадимги халқларда ҳаракат, омад, ҳаёт, узоқ умр, қут-барака маъносини англатган рамз турли эътиқодларда турфа талқинларга эга бўлган. Зардуштийлик динида муқаддас саналган тўрт унсур — олов, сув, ер, ҳаво ҳиндуийлик таълимотида қуёшни акс эттириб, коинот ғилдираги маъносини англатган. Шунингдек, буддавийлик таълимоти кенг тарқалган Хитой, Корея мамлакатларида ҳам чапга қараган свастика кенг ишлатилган.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Мутахассис Ислом дини тараққий этавергач, ҳунармандчилик ва меъморий обидалар безакларида свастиканинг турли талқин, дизайн кўринишлари безак сифатида кенг қўллангани, бироқ юқоридаги эътиқодлардан фарқли ўлароқ Ислом космогониясида маъноси бошқачароқ эканини алоҳида таъкидлайди.

    Ўнг ва чап томонга қараган свастикали безакларнинг ўртасида Аллоҳ, унинг тўрт томонида Муҳаммад сўзлари геометрик шаклда ишланган бўлади. Ислом космогониясида свастиканинг асосий маъноси — оламнинг бир нуқтадан бошлаб ва айлана бўйлаб яратилиш жараёнини англатади, — дейди меъмор Шавкат Музаффар.
    Унинг қўшимча қилишича, «Ислом меъморчилигида свастиканинг турли кўринишлари мавжуд, аммо айнан Кўкалдош мадрасасидаги бетакрор. Шу боис сайёҳлар ҳалигача ҳайратини яшира олмайди».

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Аслида эзгулик, олам ва ҳаёт ҳаракати тушунчаларини акс эттирган свастикани 1920 йиллари ирқчилар партияси ўзига, 1933 йил Гитлер ҳокимият тепасига келгач, давлат рамзига айлантирган. Яъни бундай рамзни кўрибоқ турфа хаёлга боришдан аввал ҳар ненинг маъносини чуқур ўрганиш мақбул деган хулоса келиб чиқади.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Тевараги ҳужра ва айвонлар билан ўралган, саҳни кенг ҳовлига кириб, ташқаридаги ғала-ғовур бозорни бутунлай унутади киши. Шаҳар шовқини, одамлар овози ёзда иссиқ, қишда совуқ бўлмайдиган мадраса сокинлигини бузишга жазм этолмай, дарвоза ортида ийманиб қолгандек гўё.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Фасади жанубга қараган мадрасада халқ ҳунармандчилигининг барча турлари: ўймакорлик, ганчли безаклар ва циркор кошинлардан унумли фойдаланилганига гувоҳ бўлиш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Шавкат Музаффарнинг таъкидлашича, тарихда жами 38 та ҳужрани ўз ичига олган мадраса пештоқида ислимий нақшлар билан бирга, кўфий ёзувлар, гириҳлардан унумли фойдаланилган. Ташқаридаги пештоққа 1999 йилдан аввалги таъмирлаш жараёнларида «Фотиҳа», ичкарига эса «Алақ» сурасидан оятлар битилган.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Ичкаридаги пештоқларнинг ўнг тарафида асл бирламчи кошинлар намуна сифатида сақланиб қолганини кўриш мумкин. Тадқиқотлар кўплигига қарамай, уларнинг тиниқлиги, ёрқинлиги ва сифати сири ҳалигача очилмаган. Меъморлар худди бу асрорни мозийга ўзлари билан бирга олиб кетгандек...

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    XVIII асрнинг 30 йиллари карвонсарой сифатида фойдаланилган мадрасадаги ҳар бир ғишт ва деворнинг ўз ҳикояси, айтар сўзи бордек туюлади. Аксар меҳмонлар: Муқимий, Фурқат, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Хислат каби ижодкорлар кўпинча шу ерда тунаб қолганлар.

    1830–1831 йиллари Тошкент ҳокими Лашкар Бегларбегининг даврида дарсхона ва масжид нурай бошлаган, зангори гумбазлари ва иккинчи қаватнинг ғиштлари кўчириб олиниб, кейинчалик бузилиб кетган Бегларбеги мадрасасининг қурилишида ишлатилган, — дейди куюниб Обид Тангиров.
    Унинг тушунтиришича, Совет даврида Кўкалдошни таъмирлаш баҳонасида, беш юз йиллик тарихга эга Хўжа Аҳрор Валий мадрасасининг ғиштлари кўчириб олинади. Кўкалдошда оз-моз пардозлаш-таъмирлаш ишлари бўлади-ю, аммо эвазига пойтахтдаги бошқа бир тарихий маданий мерос йўқ қилинади.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Қанчалик пишиқ ва мустаҳкам қурилган бўлмасин, зилзилалар мадраса кўринишига таъсир қилмай қолмайди. 1868, 1886, 1946 ва 1966 йиллардаги ер қимирлашлари сабаб бино дастлабки қиёфасини йўқотади.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Хайрия қилиш савоб, дея маҳаллий аҳоли бир ёқадан бош чиқариб, маблағ жамлайди. Аммо йиғилган маблағ етмай, таъмирлаш ишлари чалалигича қолади. Оқибатда ёдгорликни асл ҳолига қайтариш иложсиз бўлади.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Обид Тангировнинг қўшимча қилишича, мустақиллик йилларида иншоотнинг ками-кўсти таъмирланган. Тарихда илм маскани бўлсин, дея барпо қилинган мадраса бугунги кунда ҳам ўша вазифани бажармоқда. 1999 йилдан буён «Кўкалдош» ўрта махсус билим юрти сифатида фаолият олиб борадиган даргоҳда бугунги кунда 215 нафар талаба таҳсил олади.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Битирувчиларга ўрта-махсус маълумотга эга мутахассис дипломи берилади. Аввалгидан фарқи — дарсхоналар замонавий техника билан жиҳозланган. Кутубхонасида 12 мингдан зиёд адабиётлар мавжуд. Ноёб манбалар бурчагидан 50 тага яқин қўлёзмалар ўрин олган.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    XIX аср охири - ХХ аср бошларида Тошкентда 20 та мадраса мавжуд бўлган. Аммо бугунги кунда улардан саноқлиларигина сақланиб қолган, холос. Обиджон Тангиров бошқа мадрасалардан ҳам билим бериш мақсадида фойдаланилса, уларнинг тарихий аҳволига зарар етмаслигига ишонади.

    Мадраса тарихи ҳақида маълумот бераётган Обид Тангиров

    Мадраса тарихи ҳақида маълумот бераётган Обид Тангиров
    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Ўзбекистонга келган сайёҳ, асосан, Самарқанд, Хива ва Бухорога боришни афзал билади. Лекин Тошкентга келадиган бўлса, бориб кўриши керак бўлган жойлар рўйхатидан Кўкалдош ўрин олиши шарт. «Аммо, — дейди билим юрти мудир ўринбосари Абдулвосе Ғаниев — пандемиядан кейин ташриф буюрувчи сайёҳлар сони кескин камайган».

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Мадрасадан чиқаверишимда шаҳар айланиб юрган бобо набирасидан Кўкалдош олдида суратга олиб қўйишини сўради. Чопон ва телпак кийиб олган отахон умрнинг омонатлигини ўйлаб, шу кунининг бир лаҳзасини асрдан асрга ўтиб келаётган обида фонида муҳрлашни истади-ёв, наздимда.

    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Орадан ҳеч қанча ўтмай ёш йигитча ҳамроҳлигида, миллати менга қоронғи, аммо рус тилида сўзлаётган сайёҳлар ичкарини айланиб, суратларга тушиб бўлгач, гид йигитнинг қанақадир city’га кетдик деганига: «Нима бор у ерда? Ундан кўра эски шаҳар кўчаларини айлансак-чи?!», деб жавоб бергани қулоғимга чалинди. Ушбу қисқа жумла пойтахтга келадиган барча сайёҳнинг хоҳиш-истагини англатгандек бўлди, гўё.

    Шуларни ўйларканман, америкалик саёҳатчи ва блогер Дрю Бинскининг Ўзбекистонни, муносиб эканига қарамай, саёҳатчилар эътиборидан четда қолаётган ўлкалар рўйхатига киритгани эсимга тушди. Содда Дрю билмайдики, хорижликлар тугул, шу ерда туғилиб-ўсган аҳолининг ўзи ҳам юртидаги туристик, саёҳатбоп жойларга нисбатан жуда бефарқ. Тўғри, бунга объектив ва субъектив сабаблар борлигини инкор қилиш ноинсофлик. Бироқ ўрганишнинг эрта-кечи йўқ. Агар сиз ҳам шу фикрга қўшилсангиз, «Дарё»нинг ўлкамиз бўйлаб кичик сафарларини кузатиб боринг.

    «Дарё» сўровига кўра, Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивидан сотиб олинган суратлардан турли мақсадларда фойдаланиш ва тарқатиш тақиқланади.

    07.02.2022, 07:48   Изоҳ (0)   78737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 1 июндан “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади

    Ўзбекистон | 9 май, 15:40

    Покистон ҳинд самолётларини Хитойда ишлаб чиқарилган қирувчилар билан уриб туширган

    Дунё | 9 май, 15:20

    Самарқанддаги уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнаши оқибатида 6 киши вафот этди

    Ўзбекистон | 9 май, 14:58

    Англиянинг олтита жамоаси келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этади

    Спорт | 9 май, 14:58

    Ж.Д. Венс Россиянинг Украина бўйича ҳудудий даъволарига муносабат билдирди

    Дунё | 9 май, 14:46

    “Фарзандларимиз уруш овози, ўқ овози нима эканлигини билмасин, кўрмасин” — Комил Алламжонов

    Ўзбекистон | 9 май, 14:05

    Кореяни севиб қолишингизга сабаб бўладиган муҳаббат ҳақидаги тарихий сериаллар

    Кино | 9 май, 13:55

    Фото: 9 май Тошкентда қандай ўтмоқда?

    Ўзбекистон | 9 май, 13:30

    Саида Мирзиёева барчани Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

    Ўзбекистон | 9 май, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.