• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Карл, сен ҳақингда тилшунослар ҳам ёзишди. Тилчилар, Карл!» — блогер ва мемчиларнинг севимли қаҳрамони Карл ҳақида

    Бугун бирор блогернинг ёзганларида Карл исмли номаълум қаҳрамонга мурожаат учраса, бу ерда киноя, ҳайрат, ҳаяжон, луқма борлигини яққол сезамиз. Узнетда бу қаҳрамон қатнашган мемлар камроқ. Бизда у, асосан, матнда кўпроқ эсланади. Интернетнинг инглиз ва рус тилли фойдаланувчилари орасида эса Карл қатнашган мемлар анча машҳур. Хўш, у ким? Нимага унга мурожаат қилинади?

    The Walking Dead сериалидан кадр

    The Walking Dead сериалидан кадр
    Фото: «Polygon.com»

    Бу мемнинг келиб чиқиши ҳажвий китоб, кўрсатув ёки фильмга эмас, зомбилар ҳақидаги сериалга бориб тақалади. Карл — америкалик киноижодкорлар суратга олган «Юрадиган мурдалар» (The Walking Dead) сериали қаҳрамони. Фантастика жанридаги бу сериал глобал ҳалокатдан сўнг яшаб қолиш илинжида юрган одамлар ҳақида ҳикоя қилади. Фильм илк бор 2010 йили экран юзини кўрган.

    Кейинчалик мемга айланган сюжетда икки қаҳрамон бор: Рик Граймс исмли ота ва унинг Карл исмли ўспирин ўғли. Сериалнинг учинчи фаслидаги бир эпизодда Рик Граймс ўғлининг сукут сақлаб турганидан хотини туғуруқ пайти вафот этганини англайди ва инграб-ўкириб, бир неча марта ўғлининг исмини айтади ва охири ҳушидан кетади. Бу аслида фильмнинг энг қайғули, трагедик саҳнаси.

    Мем яратилишига асос бўлган кадр (The Walking Dead)

    Мем яратилишига асос бўлган кадр (The Walking Dead)
    Фото: Yandex

    Дастлаб ота ва ўғилнинг суҳбати лавҳасини видео кўринишида машҳур қилишга уринишади. Лекин бу вариант унчалик шуҳрат қозонмайди. Шундан сўнг фильм мухлислари ушбу драматик саҳнани ўзларича талқин қилиб, у орқали кулгили сюжетлар яратишади. 2013 йили бир юмористик сайт ана шундай ҳажвлардан иборат «Рик Граймснинг энг яхши ҳазиллари» номли тўплам эълон қилади. Унда сериалдаги ана шу кадр умуман бошқа маънода, юмористик мазмунда талқин қилинади. Мем қолипи бундай: ота ниманидир куюниб тушунтиради, ўғил эса сукут сақлаб тураверади. Шундан сўнг ота сўнгги иборани ҳаяжон билан такрорлайди ва охирида «Карл!» деб ўғлига мурожаат қилади. Ана шу қолип кейинчалик турфа хил мемлар яратилишига асос бўлди.

    Мемларнинг турлари жуда кўп. Энг кўп тарқалган бир вариантга кўра, ўғил нимадандир норози бўлади, ота эса бу норозиликни айланиб ўтиш пайида: бизнинг пайтларда фалон эди, пистон эди...

    Масалан:– Дада, телевизорнинг пульти бузилиб қолди. Пульт олиб беринг.

    – Карл, мен ёшлик пайтимда бутун оила учун пульт вазифасини бажарган эдим. Бутун оила учун, Карл!

     ***– Дада, ҳамма ўртоқларимда телефон бор. Менга ҳам телефон олиб беринг.

    – Карл, мен сендек пайтимда иккита стаканчани олиб, тагини тешиб, ўртасидан ип ўтказиб боғлардим. Нариги хонадаги ўртоғим билан шу орқали гаплашардим. Стаканчалар орқали гаплашардим, Карл!

    Кейинчалик ҳар қандай жумла охирига «Карл!» мурожаатини қўйиш урф бўлди. Бу усулдан рекламачилар, блогерлар ва ҳатто сиёсатчилар ҳам фойдаланди.

    Ушбу мурожаат шакли Совет даврида ишланган «Сиз билган Мюнхаузен» фильмидан олинган деган қараш ҳам бор. Лекин бунинг эҳтимоли жуда кам.

    Қуйида ўзбек блогерларининг Карлга мурожаатларидан мисоллар келтирамиз:

    Барака топгурлар, худди шу телефоннинг асосий IMEI рақами кимнинг номига расмийлаштирилгани базада кўриниб турибди-ку, яна ўша одамни овора қилишни нима кераги бор, онлайн ўтса бўлмайдими, десам, «йўқ, бўлмайди, офисимизга ўзи телефонни кўтариб келсин» дейишди. Ташқарида XXI аср, Карл!

    «Xushnudbek.uz»

    Ушбу журналда кулгили мақолалар кўп, лекин энг зўри, Жоан Робинсонга тегишли. Мақола сарлавҳаси: «Корея мўъжизаси«. Лекин бу ерда гап Жанубий Корея ҳақида эмас, Шимолий Корея ҳақида.

    Шимолий Кореянинг иқтисодий мўъжизаси, Карл!

    «Иқтисодчи кундалиги»

    Бизни дунё эътироф этяпти, Карл!

    Маълумот ўрнида, ахборотлар бошқариладиган юзлаб, балки минглаб ходимлар ишлайдиган ва катта маблағ сарфланадиган саккизта мамлакат бор. АҚШ, Россия, Хитой, Миср, Эрон, Исроил, Саудия Арабистони, Сурия орасида Ўзбекистонни учратмайсиз. Сабаби бизникилар тролларни «сув текинга» ишлатишади. (Мияни ишлашини қара, Карл!)

    «Файзбоғ»

    Бир вақтлар бир ҳоким билан гаплашганимда нима деган эди айтайми: «Мана, прокурорлар ҳам сектор тизими бўлгани учун бизга (ҳокимларга) бўйсундириб берилди. Авваллари бир чеккада ўтириб олиб, саситиб ўтирарди протест киритиб. Ҳозир айрим журналистлар бор шунақа» дейди, қаранг! Савияни қара, Карл!

    Баҳодир Аҳмедов

    Австралиянинг Аделаида штатининг Митчем шаҳарчаси мэри (ҳокими) Хизер Холмсга қарши. Ишхонасининг ошхонасидан фойдаланиб, ўғлини туғилган кунига торт пишириб бергани учун хизмат текшируви белгиланибди. Шунчаки ҳокимият ошхонасидан шахсий манфаати учун фойдалангани учун, Карл!

    Алимофф

    Қойил! Биздақаси Ер юзида топилмаса керак. Ўзимизда чиқарилган машина Қирғизистон орқали келади. У матоҳ қурғур аслида қўшниларга экспорт қилинган. Уни харид қилганлар устига нарх қўйиб, ўзимизга олиб кириб сотганда ҳам ўрнатилган нархлардан арзонга тушяпти. Тасаввур қиляпсанми, Карл?!

    «РакурсУз»

    Ориф Толиб тайёрлади

    05.02.2022, 14:45   Изоҳ (0)   30187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ ҳарбийлари мамлакатга киритилмайди” — Мексика президенти

    Дунё | 9 август, 18:15

    Ўзбекистон Озарбайжон—Арманистон тинчлик келишувини олқишлади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:46

    Эксперт Ҳабиб ва Конор ўртасидаги реванш жанг нега ўтказилмаганини очиқлади

    Спорт | 9 август, 17:45

    “Калмар ўйини” қандай суратга олинган: машҳур сериалнинг яратилиш тарихи ҳақида

    Кино | 9 август, 17:40

    Ўзбекистонда иш излаш ва ходим топиш учун махсус портал яратилади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:39

    “Чақмоқ Маквин” қайтмоқда: Дисней машҳур мультфильм асосида янги сериал суратга олади

    Кино | 9 август, 16:55

    Сурхондарёда танишининг беҳаё видеоларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 16:40

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.