• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    XXI аср тадбиркорлари учун асосий адабиётлар: бизнес ҳақидаги энг яхши китобларнинг Топ-10 талиги

    Forbes нашри XXI асрнинг ёш ва тажрибали тадбиркорлари учун бизнес ва бошқарув ҳақида энг яхши асарлар тўпламини саралади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сараланма икки қисмдан иборат: биринчи бешта китоб — ўз-ўзини ривожлантириш ва бизнес психологияси бўйича энг яхши бизнес-адабиёт бўлса, қолган бештаси маълум компаниялар тарихига эга бизнес ҳақидаги китобларни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси самарали бошқариш ва бизнесни тўғри юритишга ёрдам беради.

    Даниэль Канеман «Thinking, Fast and Slow» (2011)

    Хулқ-атвор психологияси асосчиларидан бири ва 2002 йилда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Даниэль Канеман ёш ва тажрибали тадбиркорлар орасида оммалашиб улгурган, нима учун ҳаттоки энг ақлли кишилар хатога йўл қўйиши, бу қандай ва қайси тамойиллар бўйича юз бериши каби саволларга жавоб берадиган ўз асарини тақдим этди.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Bloomberg маълумотларига кўра, Канеман аср бошларидан бери дунёнинг энг машҳур одамлари рўйхатига бир неча бор киритилган, унинг асари эса дунёнинг турли тилларига таржима қилинган бестселлер асарлар рейтингидан жой олган. Канеман, шунингдек, сармоядорларга хос когнитив хатолардан кўплаб мисоллар келтиради.

    Ушбу китоб фонд бозоридан фойда олишга интилувчи одамлар учун ўқилиши шарт бўлган, балки фундаментал таҳлил ҳақидаги ҳар қандай китобдан фойдалироқ бўлган асардир.

    Керол Дуэк «Mindset: The New Psychology of Success» (2006)

    Яқинда Pfizer топ-менежерларидан бири бўлмиш Анжела Хванг компания барча ютуқларга Керол Дуэк китобининг ўсиш тафаккури концепцияси туфайли эришгани ҳақида гапирди.

    Бу — Стэнфорд университети психология фанлари профессорининг XXI аср тадбиркорлари ва менежерлари ҳақидаги китобдан келтирилган ягона мисол эмас.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Бир қарашда унинг асосий  ғояси унчалик ҳам кашфиётдек кўринмайди — муаллиф муваффақиятга эришиш учун бор кучни сарфлаш қанчалик муҳим эканлигини бутун асар давомидаги турли мисоллар ва тадқиқотлар орқали намойиш қилади.

    Унинг назариясига кўра, одамлар икки турга бўлинади: биринчиси — қобилиятлар ва имкониятлар ёшликдан инсонга берилганлигига ишонувчи эга инсонлар (fixed mindset) онги, иккинчиси эса ҳар қандай қобилиятни шакллантириш мумкинлигини таъкидловчи ўзгарувчан онгга (growth mindset) эга инсонлардир.

    Асар иккинчи турдаги инсонлар ҳаётда кўпроқ имкониятга эканлигини аниқ исботлаб беришини сезиш қийин эмас. 

    Кэл Ньюпорт «Deep Work: Rules for Focused Success in a Distracted World» (2016)

    Жоржтаун университетининг компьютер фанлари доценти Кэл Ньюпорт 2007 йилдан бери рақамли технологиялар ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар кўринишида одамларни бутунлай чалғитаётган бир даврда қандай қилиб самарали таълим олиш ва ишлаш бўйича ўз блогини юритиб келади.

    У ўзи томонидан ўйлаб топилган юқори самарадорлик техникасини тавсифлаб берувчи «deep work» (чуқур меҳнат қилиш) концепциясини шакллантирди.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Ўз-ўзини ривожлантириш ҳақидаги асарда ушбу техника мазмуни тавсифлаб берилган ва шахсий когнитив имкониятлар доирасида ишлаш ҳақида тушунтириб берилган.

    Ушбу бестселлер асар нафақат бизнес ва карьерада рақобат устунлигига ўзининг самарадорлиги орқали эришишни истовчилар, балки аъло даражада амалга оширилган ишдан тез-тез завқланиш ҳиссини олишни истовчилар учун ҳам жуда фойдалидир. 

    Ричард Талер ва Кас Санстейн «Nudge: Improving Decisions About Health, Wealth, and Happiness»( 2008)

    XXI асрнинг хулқ-атвор иқтисодиёти ва инсонларни, уларнинг танлов эркинлигига дахл қилмаган ҳолда, маълум қарорлар ва ҳаракатларга ундаш (nudge) ҳақидаги асосий китоблардан бири.

    Асар манипуляторлар учун қўлланма эмас, балки қарор қабул қилиш жараёни психология нуқтаи назаридан қандай тузилган ва қандай усуллар орқали унга таъсир  ўтказиш мумкинлиги ҳақидаги илмий фактлар жамланмасидир.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Талер ва Санстейн  ғоялари ўлимдан кейинги донорлик учун «розилик презумпцияси» асосига бориб тақалади, пандемия даврида эса улар инсонларни вакцина олишга «ундаш» учун қўлланилди.

    Китоб хулқ-атвор иқтисодиётининг асосий принципларини тушунишни истовчи тадбиркорлар ва маркетологларга асқатади.

    Эрин Мейер «The Culture Map: Breaking Through the Invisible Boundaries of Global Business»(2014)

    Эрин Мейер — маданиятлар ўртасидаги фарқлар ҳақида кўплаб маълумотларга эга, ҳозирда Париж шаҳридаги бизнес-мактабда фаолият юритувчи америкалик аёл.

    Эрин Мейер нафақат турфа маданиятлар тўқнашуви ҳақидаги ҳаётий ҳикоялар тўпламини тақдим этади, балки асосий ва муҳим хусусиятлар бўйича маданиятлар ўртасидаги фарқларни тизимлаштиради.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Турли даражадаги тадбиркорлар билан ишлаган Мейернинг айтишича, ҳаттоки энг тажрибали ва маҳоратли бизнес вакиллари ҳам маданиятлар ўртасидаги фарқлар сабабини чуқур ўрганмаганликлари сабаб хато қилишга ва янглиш фикрларга ишонишга мойил.

    Мазкур асар халқаро ҳамкорлар ва компаниялар билан ишлашни режалаштираётган, шунингдек, бошқа маданиятлар ҳақида чуқур билимга эга бўлишни истовчилар учун катта ёрдам беради.

    Жон Каррейру «Bad Blood: Secrets and Lies in a Silicon Valley Startup» (2018)

    Жон Каррейру — терговлари туфайли Theranos компаниясининг кутилмаганда барбод бўлишига сабабчи бўлган The Wall Street Journal нашри журналисти.

    Компания асосчиси Элизабет Холмс Forbes маълумотлари бўйича 4,5 млрд доллар бойлик билан 2015 йилдаги энг муваффақиятли якка тартибдаги тадбиркорларнинг Топ-15 талигига киритилган эди, аммо кутилмаганда унинг бизнеси ёлғонларга қурилгани, пулларни эса фирибгарлик йўли билан топгани аён бўлди.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Асар ўз фаолиятини энди бошлаган тадбиркорларга бизнесда йўл қўйиб бўлмайдиган хатолар ҳақида маълумот беради. Бошқалар учун эса ёш тадбиркор аёл ва Кремний водийсидаги муваффақият қандай қурилганлиги ҳақида сўзлайдиган қизиқарли триллер ҳисобланади.

    Бетани МакЛин, Питер Элкинд «The Smartest Guys in the Room: The Amazing Rise and Scandalous Fall of Enron» (2003)

    Яна бир муваффақиятсизлик тарихи бу сафар Fortune нашри журналистлари Бетани МакЛин ва Питер Элкинддан. 2003 йилдаги молиявий фирибгарликлар атрофида юз берган шов-шувлар ва Американинг Энрон компанияси инқирози ҳақидаги бестселлер асосида.

    2005 йили асар асосида фильм суратга олинган (фильм IMDb ва Rotten Tomatoes сайтларида юқори рейтингга кўтарилган), бундан ташқари, миллиардер Уоррен Баффет ушбу китобни ўз мижозларига тавсия қилган.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Китоб молиявий бозор, шунингдек, бошқарув ва етакчилик мавзуларига қизиқувчи тадбиркор ва сармоядорларга ўзининг фойдали маълумотларини тақдим этади.

    Эшли Венс «Elon Musk: Tesla, SpaceX, and the Quest for a Fantastic Future»(2015)

    Бизнес-журналист Эшли Венс 2015 йили биография учун қаҳрамон танлай туриб, энг тўғри қарорни қабул қилган. Илон Маск мавзуси ҳанузгача шов-шувлар марказида бўлиб қолмоқда.

    Унинг ҳар бир хабари одамларни пул сарфлашга (ва топишга) ундаб, бозорни ҳаракатга келтиради, унинг ҳар бир чиқиши эса мотивация берувчи иқтибосларга айланади.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Тадбиркор ўз бизнесини қандай бошлагани ва муваффақиятга қандай эришгани ҳақидаги ушбу китобни бизнес ҳақида ҳаттоки ҳеч қачон ўйлаб кўрмаган ҳар қандай инсон ўқиб чиқса арзийди.      

    Фил Найт «Shoe Dog: A Memoir by the Creator of Nike» (2016)

    Фил Найт 1964 йили Blue Ribbon Sports компаниясига асос солди, 1978 йилда эса компания номи ғалаба маъбудаси Ники шарафига Nike номига ўзгартирилди.

    Ҳақиқатан ҳам янги ном компанияга катта муваффақият келтирди: Япониядан импорт қилинган кроссовкалар кичик бизнеси миллиардлаб даромадга эга спорт империясига айланди.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Фил Найтнинг ўзи 2021 йилда Forbes миллиардерлари рейтингида 25-ўринни эгаллади, унинг тадбиркорлик фаолияти йўли ҳақидаги китоби эса 2018 йилда The New York Times бестселлер асарлари рўйхатига киритилди. 

    Рид Хастингс, Эрин Мейер «No Rules Rules: Netflix and the Culture of Reinvention» (2020)

    Ёш тадбиркорлар учун энг яхши китоблардан бири. Netflix асосчиси Рид Хастингс ва маданиятлар ўртасидаги фарқлар ҳақида маълумот берувчи машҳур китоб муаллифи Эрин Мейер томонидан ҳамкорликда ёзилган ушбу китоб шахсий бизнес бошлаш, бизнес юритиш бўйича тавсияларга эга бўлишни ва ходимларни тўғри бошқариш ҳақида ўрганишни истаган ҳар қандай инсонга фойдалидир.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Асар 2020 йилда тақдим этилган бўлиб, шу кунгача энг яхши бизнес адабиётлар намунаси рўйхатига бир неча маротаба кирди. Бунинг сабаби Netflix компаниясининг очилиши ва ривожланиши ҳикояси — шубҳасиз, ўз замонасининг энг қизиқарли асарларидан бири бўлиб қолади. 

    03.02.2022, 21:22   Изоҳ (0)   22276
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Facebook ўзбек тилини биладиган ва Ўзбекистон бозори билан ишлайдиган мутахаcсисни қидирмоқда

    03.02.2022, 17:53

    Халқаро молия корпорацияси «Фарғонаазот»ни хусусийлаштиришга ёрдам беради

    03.02.2022, 13:38

    Тошкентдаги 260 та автобуснинг реклама учун ажратилган жойлари 1,4 млрд сўмга сотилди

    02.02.2022, 22:27

    Тошкент марказидаги бизнес марказ 38 млрд сўмга аукционга қўйилди

    02.02.2022, 20:26

    Тошкентдаги бўш турган омбор Golden House компаниясига 74 млрд сўмга сотилди

    01.02.2022, 22:10

    Зафар Ҳошимов Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг бизнес ва хайрия ҳақидаги гапларига муносабат билдирди

    01.02.2022, 21:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.