• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «300 миллион сўмлик товарим ёнди». Фарғоналик тадбиркорлар бозордаги ёнғин уларга катта миқдорда зарар етказганини айтмоқда

    Фарғона вилоятининг Қува туманидаги бозорда чиққан ёнғин оқибатида мавжуд дўконларнинг 25 тасига зарар етгани хабар берилганди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган тадбиркорлар ёнғин сабаб катта миқдорда моддий зарар кўрганини айтмоқда.

    300 миллион сўмлик товарим ёниб кул бўлди

    Ёнғин чиққан бозорда савдо қилиб келганини айтган Тўланбой Назиров ёнғин ҳақида хабар берилгач, бозорга етиб келганини, воқеа жойига келганда эса дўкони ёниб кул бўлганини айтмоқда.

    «Менга ёнғин ҳақида соат олтида хабар беришди. ‘Дўконинг ёняпти’, дейишди. Етиб келсам, дўконим ёниб, кул бўлган экан. 300 миллион сўмлик товарларим ёниб кетди. Бу дўконни юритиш давомида кредит олгандим. Энди Президентимиздан ёрдам кутамиз. Имтиёзли, фоизи кам бўлган кредитлар бериб, қўллаб-қувватлашсин дегандим. Тўғри, ҳозир ҳам банклар кредит беради. Лекин фоизи юқори, шунингдек, кафиллик сўрашади. Мени борим ёниб кетди. Шу боис, кафолатга ҳам ҳеч нарса қўёлмайман», — дейди тадбиркор Тўланбой Назиров.

    Бозорда ўт ўчиришга мўлжалланган бурчаклар ҳам ташкил қилинмаган

    Дўкони ёниб кетганини айтган тадбиркорнинг маълумот беришича, буюм бозорида фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун 60 тонналик сув сақлаш ҳовузи бўлган. Аммо ҳовуз бузиб ташланиб, ўрнида дўкон қурилган. Шунингдек, бозорда ўт ўчиришга мўлжалланган бурчаклар ҳам ташкил қилинмаган.

    «Бозоримизда 60 тонналик сув ҳовузи бўларди. Ўша бўлганида биз бунчалик талафот кўрмасдик. Қолаверса, ҳар бир растанинг бошида ёнғинни ўчириш бурчаги бўларди. Ҳатто ‘шланг’лар ҳам йўқ. Ёнғинни ўчириш ходимлари келганда ўзлари ҳам роса қийналди. Мен эса 101 га қўнғироқ қилиб, Тошлоқ ва Фарғонадан ҳам ёрдам юборишларини сўрадим. ‘Пожарний’ келганда бозор жойлашуви ноқулай бўлгани сабаб бозор ёнидаги ариқдан ўтолмади. Жонимни хатарга қўйиб бўлса-да, ёнғинни ўчириш ‘шланг’ларини олиб, ўзим ичкарига кириб кетдим. Майли, менинг дўконим ёнган бўлса ҳам қолганларга зарар етмасин дедим. Исломжон деган дўстимнинг дўконини, молларини сақлаб қолдик», — дейди ёнган дўкон эгаси.

    Бозорда дўкони ёнган яна бир тадбиркор Козимжон Нўмонов ёнғин ҳақида соат 07:30 да хабар топганини, воқеа жойига келганда унинг дўкони ҳам буткул ёниб бўлганини айтмоқда.

    Президентимиздан қўллаб-қувватлашларини, имтиёзли кредитлар беришларини сўраган бўлардик

    Тўрт нафар фарзандини турмуш ўртоғи билан бирга бозордаги савдо дўконидан тушаётган даромади эвазига боқиб келаётганини айтган Нилуфар Назирова ёнғин ҳақида шеригидан хабар топганини, воқеа жойига келганда дўкони ёниб бўлганини билдирмоқда.

    «Ёнғин ҳақида шеригимдан, ўша куни соат 05:45 да хабар топдим. Хўжайиним билан бирга келганимизда бозор дарвозалари ёпиқ экан. Девордан ошиб тушдик. Кўрсак, дўконимиз ёниб кул бўлган. Бизнинг бор-будимиз шу дўкон эди. Болаларимизни шу дўкондан тушаётган даромаддан боқаётгандик. Президентимиздан қўллаб-қувватлашларини, имтиёзли кредитлар беришларини сўраган бўлардик», — дейди Нилуфар опа.

    Яна бир дўкон эгаси Сардор Тоировнинг айтишича, воқеа жойига ўт ўчирувчиларнинг ўз вақтида етиб келиши сабаб унга қарашли савдо дўконининг бир қисмини сақлаб қолинган.

    Қува туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Рафиқжон Исроиловнинг айтишича, ёнғин ҳақида бўлимга соат 06:23 да хабар келиб тушган бўлса, ёнғинни ўчириш гуруҳи воқеа жойига 06:27 да етиб борган.

    Бозордаги мавжуд 326 та савдо дўконининг 302 таси сақлаб қолинган

    «Воқеа жойига тумандан етиб келган иккита ёнғинни ўчириш экипажи етиб келиб, ёнғинни 06:31 да ўраб олган ва 07:10 да ёнғинни тўлиқ ўчирган», — дейди Рафиқжон Исроилов.

    Маълумот берилишича, бозордаги ёнғинни ўчириш учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан ҳам 11 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилинган бўлиб, бозордаги мавжуд 326 та савдо дўконининг 302 таси сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида эса 24 та дўкон зарар кўрган.

    Мавзуга доир: 

    • Самарқандда газ баллони портлаган ошхонадан фоторепортаж
    • Деновдаги портлашда 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон деворлари эса ёрилиб, яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди
    • «Қонга беланган бир аёл ва эркак бақириб ёрдам сўрарди». Деновдаги даҳшатли портлаш жойидан репортаж

    02.02.2022, 17:10   Изоҳ (0)   48335
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур» — Шавкат Мирзиёев

    02.02.2022, 16:52

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    02.02.2022, 16:27

    Андижон давлат университети 2021 йилда 5 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларини ўтказгани аниқланди

    02.02.2022, 15:26

    «Ўзгидромет» ҳафта охирларида чанг тўзони кузатилишидан огоҳлантирди

    02.02.2022, 14:49

    Ўзбекистонда аҳоли таъминоти учун қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти жамғарилгани маълум қилинди

    02.02.2022, 14:18

    Шавкат Мирзиёев Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади

    02.02.2022, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.