• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Европада трансферлар ойнаси ёпилди. Қайси футболчи қаерга ўтди?

    Европада 31 январь, душанба куни тунда 2022 йилги қишки трансфер ойнаси ёпилди. «Дарё» дедлайн кунининг сўнгги соатларида амалга оширилган трансферларни ушбу саҳифа орқали ёритиб борди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Ньюкасл» «Брайтон» ҳимоячиси билан шартнома имзолади

    «Ньюкасл» «Брайтон» марказий ҳимоячиси Ден Бернни сотиб олганини эълон қилди.

    «Қарғалар» 29 ёшли инглиз футболчиси билан 2024 йилнинг июнига қадар шартнома имзолади.

    «Ливерпуль» футболчисини «Фулҳэм»га ижарага берди

    Фото: «Фулҳэм»

    Фото: «Фулҳэм»

    «Фулҳэм» «Ливерпуль» ҳимоячиси Неко Уильямсни мавсум охиригача ижарага олди.

    39 ёшли Жермейн Дефо «Сандерленд»га қайтди

    Фото: «Сандерленд»

    Фото: «Сандерленд»

    «Сандерленд» клуби ҳужумчи Жермейн Дефо билан мавсум охиригача шартнома имзолаганини эълон қилди.

    Дефо бунгача 2015—2017 йилларда ҳам «Сандерленд»да ўйнаган.

    «Эвертон» Деле Аллини сотиб олди

    «Эвертон» «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Деле Аллини сотиб олганини эълон қилди.

    Мерсисайдликлар 25 ёшли англиялик футболчи билан 2024 йилнинг июнигача шартнома имзолади.

    Аввалроқ «Эвертон» Аллини текинга қўлга киритиши хабар қилинганди. Қайд этилишича, Алли клуб сафида 20 та ўйинда майдонга тушганидан кейин 12 млн евро тўлаш ҳақидаги банд фаоллашади.

    Бундан ташқари, келишувда ярим ҳимоячининг ўйин даражасига қараб катта миқдордаги бонуслар ҳам кўрсатилган.

    «Барселона» тез орада Обамеянг трансферини эълон қилади

    Ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг яқин соатларда «Арсенал»дан «Барселона»га текинга ўтади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Каталония клуби 32 ёшли габонлик футболчининг трансфери ҳақида сешанба куни эрталаб эълон қилади, дея хабар беради журналист Гилем Балаге.

    «Барселона» умумий дедлайнга амал қилиши шарт бўлмаган, боиси клуб Обамеянгни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олган

    Манбага кўра, каталонлар ҳужумчи билан бир ярим йилга шартнома тузади.

    38 ёшли Горан Пандев «Парма»га йўл олди

    Ҳужумчи Горан Пандев «Женоа»дан «Парма»га ўтди.

    «Парма» 38 ёшли футболчининг трансферини эълон қилди, шартнома мавсум якунига қадар мўлжалланган.

    «Ювентус» Аарон Рэмзидан қутилди

    Фото: «Рейнжерс»

    Фото: «Рейнжерс»

    Ярим ҳимоячи Аарон Рэмзи «Ювентус»ни тарк этди.

    31 ёшли уэлслик футболчи мавсум охиригача ижара асосида «Рейнжерс» сафига қўшилди.

    Шунингдек, Глазго клуби ярим ҳимоячини сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

    Жовани Ло Челсо «Вильярреал»га ўтди

    Ярим ҳимоячи Жовани Ло Челсо «Тоттенҳэм»дан «Вильярреал»га ижара асосида ўтди.

    Инглиз клуби матбуот хизмати хабарига кўра, аргентиналик футболчи мавсумнинг қолган қисмини испан клубида ўтказади.

    «Ньюкасл» яна бир номдор бўлмаган футболчи трансферини эълон қилди

    Фото: «Ньюкасл»

    Фото: «Ньюкасл»

    Ҳимоячи Мэтт Таргет «Астон Вилла»дан «Ньюкасл»га ўтди.

    26 ёшли футболчи «қарғалар» сафида мавсум охиригача ижара асосида ўйнайди.

    «Тоттенҳэм»нинг яна бир ўйинчиси Испанияга йўл олди

    «Тоттенхем» ярим ҳимоячиси Брайан Ҳил «Валенсия»га йўл олди.

    20 ёшли футболчи мавсумнинг қолган қисмини испан жамоасида ўтказади.

    «Барселона» дарвозабони Иняки Пеня «Галатасарой»га ўтди

    Клублар футболчининг ижараси борасида келишиб олган. Туркия клуби футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Дарвозабоннинг ижара муддати учун маошини «Галатасарой» тўлайди.

    «Манчестер Сити» Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурарини ўз сафига қўшиб олди

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «River Плейт» ҳужумчиси Хулиан Альварес «Манчестер Сити»га ўтди.

    Инглиз клуби 22 ёшли аргентиналик футболчи билан 5 ярим йиллик шартнома имзолаганини маълум қилди. Альварес камида июлгача «River Плейт»да ижара асосида ўйнашда давом этади.

    Аввалроқ «шаҳарликлар» Хулиан учун бонуслар ва солиқларни ҳисобга олган ҳолда 18,5 миллион евро тўлаши хабар қилинганди.

    Альварес ўтган мавсум Аргентина чемпионатида 20 ўйинда майдонга тушиб, 18 гол ва 6 голга ассистентлик қилган. У турнирнинг энг яхши тўпурарига айланганди.

    «Ювентус» Денис Закарияни ўз сафига қўшиб олди

    Ярим ҳимоячи Денис Закария «Боруссия М»дан «Ювентус»га ўтди.

    Трансферни немис клуби эълон қилди. «Боруссия М» ва «Ювентус» барча ҳужжатларни имзолаган, футболчи Туринда тиббий кўрикдан ўтган.

    Фабрицио Романога кўра, Италия клуби швейсарияликлар учун 5+3 миллион евро тўлайди.

    Танги Ндомбеле «Лион»га қайтди

    Фото: «Лион»

    Фото: «Лион»

    «Лион» «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле 65 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 1,42 миллион еврога ижарага олганини эълон қилди. Клуб, шунингдек, Ромен Февр билан 2026 йилгача шартнома имзолаганини маълум қилди.

    «Ювентус» ярим ҳимоячилари «Тоттенҳэм»га ўтди

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Ювентус» ярим ҳимоячи Родриго Бентанкур ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Деян Кулушевскининг «Тоттенҳэм»га ўтганини эълон қилди.

    «Тоттенҳэм» уруйвайлик футболчининг трансферини 19 миллион евро (6 миллион евро бонус ҳам назарда тутилган) сотиб олган бўлса, Кулусевски 2023 йилнинг ёзигача ижарага олинган.

    «Ливерпуль» ҳимоячисини ижарага берди

    Мерсисайдликлар жамоа ҳимоячиси Натаниэл Филлипсни ижара асосида мавсум охиригача «Борнмут»га жўнатди.

    «Эвертон» Донни ван де Бекни ижарага олди

    Фото: «Эвертон»

    Фото: «Эвертон»

    «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек ижара асосида «Эвертон»га ўтди. У Мерсисайд клуби учун муваффақиятли тиббий кўрикдан ўтган ва мавсумнинг қолган қисмини «Эвертон» сафида ўтказади.

    Манбага кўра, «Эвертон» ижара шартномасига кўра футболчининг тўлиқ маошини тўлаб беради. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед»га ижара учун ҳам алоҳида сумма тўлайди.

    Мавзуга доир: Расман: Фрэнк Лэмпард — «Эвертон» бош мураббийи

    Эриксен катта футболга қайтди

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Кристиан Эриксен катта футболга қайтди. У АПЛнинг «Брентфорд» клуби билан 6 ойлик шартнома имзолади. Аввалроқ келишувнинг яна бир йилга узайтирилиши мумкинлиги тўғрисида ҳам хабарлар янграганди.

    «Бёрнли» Нидерландия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олди

    «Вольфсбург» ҳужумчиси Воут Вегорст «Бёрнли»га ўтди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Инглиз клуби нидерландиялик 29 ёшли футболчи билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган.

    Sky Sports маълумотларига кўра, Вегорст учун 12 миллион фунт стерлинг атрофида пул сарфланган.

    «Галатасарай» «Фиорентина» ўйинчисини ижарага олди

    «Фиорентина» ярим ҳимоячиси Эрик Пульгар Туркиянинг «Галатасарой» клубига ижарага берилди. Бу ҳақда журналист Николо Скира Twitter’да хабар берди.

    28 ёшли Пульгар Чилининг «Антофагаста» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 2019 йилдан бери Италияда ўйнаб келаётганди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    01.02.2022, 07:45   Изоҳ (0)   55202
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция Кубоги. «ПСЖ» пенальтилар сериясида ютқазиб, мусобақани тарк этди

    01.02.2022, 06:34

    16 та гол урилган ўртоқлик ўйинда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга ютқазиб қўйди

    31.01.2022, 23:47

    Килиан Мбаппенинг «Реал»да қанча маош олиши маълум бўлди. У жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади

    31.01.2022, 23:15

    Португалияда олтин медал олган дзюдочи, Осиё чемпионатида 8 таликка кирган гандболчилар, Ўзбекистон Суперкубоги—2022 га мезбонлик қиладиган Яйпан. Энг сўнгги ўзбек...

    31.01.2022, 21:37

    Расман: Сардор Рашидов «Пахтакор» билан шартнома имзолади

    31.01.2022, 19:52

    Расман: Фрэнк Лэмпард — «Эвертон» бош мураббийи

    31.01.2022, 18:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Уэнздей” сериали муаллифлари Аддамслар оиласи ҳақида мультфильм ишлаб чиқаради

    Кино | 14 август, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Франция элчисини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

    Ўзбекистон | 14 август, 16:47

    Трамп Путинга тинчлик учун табиий бойликларни таклиф этмоқчи — The Telegraph

    Дунё | 14 август, 16:40

    УЕФА Суперкубоги баҳси олдидан Ғазодаги урушга қарши баннер намойиш этилди (фото)

    Спорт | 14 август, 16:35

    Қирғизистон 3,5 тонна пистани Ўзбекистонга қайтариб юборди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.