Туркиянинг таниқли актёри Ҳалит Эргенч ва унинг рафиқаси Бергузар Корел уч нафар фарзанди билан ватанини тарк этди, деб ёзади «Gazeta.ru».
Эндиликда улар Лондонда яшайди. «Бобил» сериалини суратга олиш ишлари якунлангач, Ҳалит Эргенч таклиф қилинган лойиҳаларда иштирок этишдан бош тортди ва бутун бўш вақтини оиласига бағишлади. Жуфтлик Туркияга қачон қайтишини режалаштирмаган.
Актёр бунинг сабаблари ҳақида расмий баёнот бермаган. Аммо Буюк Британияга кўчиб кетиш ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳалит Эргенч ўзбек томошабинларига «Алия», «Муҳташам юз йил» ва «Бобил» сериаллари орқали таниш.
Мавзуга доир:
- «Муҳташам юз йил» юлдузи Ҳалит Эргенчнинг рафиқаси янги туғилган қиз фарзандининг сурати билан бўлишди
- «Муҳташам юз йил» сериали юлдузи — Ҳалит Эргенч ва унинг рафиқаси Бергузар Корел кутаётган фарзандининг жинси ва исмини ошкор қилди (фото)
- Турк актёри Ҳалит Эргенчнинг ҳаёти «Муҳташам юз йил»дан кейин қанчалик ўзгарди?
Изоҳ (0)