Ташқи кўриниш асосан руҳий ҳолатни акс эттиради. Аммо 70 ёшда ҳам инсон ўзини 25 ёшдагидек ҳис қилса-чи? Ёрқин ва бетакрор тарзда кийиниб, образлар билан бошқаларни илҳомлантириш осон иш эмас. Қуйида бутун дунёнинг етук ёшдаги ана шундай энг чиройли фейшн-блогерлари билан танишиб чиқиш мумкин.

Фото: Instagram / @wantshowwasyoung

Кир ювиш хонасидан модага

Фото: Instagram / @wantshowwasyoung

Тайванлик кекса эр-хотин, 84 ёшли Ван Жи ва унинг рафиқаси, 85 ёшли Сю-Е, кичкина кирхона эгаси. Улар нафақага чиққач, ўзлари учун ажойиб иш ўйлаб топди. Улар харидорлар унутган нарсаларни кийиб суратга тушишни бошлади. Жуфтликнинг замонавий суратларини набираси Instagram’га жойлаштирди. Натижада аккаунт жуда машҳур бўлиб кетди, бугунги кунда у аллақачон 660 000 обуначига эга. Ёрқин, эклектик ва ўзига хос либослар профессионал стилист томонидан яратилганга ўшайди. Айтганча, нафақахўрлар ўз постларида кўпинча одамларга кир ювишда нарсаларни унутмасликларини эслатиб туради.

Фото: Instagram / @wantshowwasyoung

Фото: Instagram / @wantshowwasyoung

Ҳақиқий ретро

Фото: Instagram / @britt.kanja

Берлинлик эр-хотин Бритт Каня ва Гюнтер Краббенхофт нафақада бўлсалар ҳам, мазмунли ҳаёт кечиришда, замонавий кийинишда, зиёфат ва ижтимоий йиғилишларга боришда давом этади. Уларнинг ретро кўриниши, худди вақт машинаси каби, жуда ажойиб яратилган. Ёшлигида раққоса бўлган Бритт ўзининг ажойиб қоматини сақлаб қолди. Шунингдек, унинг турмуш ўртоғи, аввал модель ва стилист бўлган Гюнтер ҳали ҳам жозибали ва ёшлик иштиёқидан холи эмас. Уларнинг кийимлари ҳар доим бир-бири билан жуда уйғунлашган.

Фото: Instagram / @britt.kanja

Фото: Instagram / @britt.kanja

Фото: Instagram / @britt.kanja

Замонавий минимализм

Фото: Instagram / @bonpon511

Маълумки, японияликларнинг ҳаёти нафақадан кейин бошланади. Улар саёҳат қилади, спорт билан шуғулланади ва, албатта, чиройли кийинади. Шундай қилиб, қирқ йилдан ортиқ бирга бўлган япониялик эр-хотин – жаноб Бон ва хоним Пон, ҳар доим бир-бири билан кундалик кийимларини мувофиқлаштиради. Лаконик ва минималистик тасвирларни такрорлаш осон.

Фото: Instagram / @bonpon511

Фото: Instagram / @bonpon511

Фото: Instagram / @bonpon511