Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши темир йўл вокзалларида электр таъминоти қайта тиклангани боис 26 январдан Бухоро—Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 765-сонли ҳамда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳар куни ҳаракатланадиган «Афросиёб» замонавий поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳар куни амалга ошириладиган қатновлар:
- соат 07:00 даги 764-сонли,
- соат 07:28 даги 762-сонли,
- соат 08:00 даги 760-сонли,
- соат 08:30 даги 770-сонли
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилган эди. Тошкент метрополитени фаолияти ҳам тўхтаган, республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикиб етиб бориши айтилганди. Кейинроқ Тошкент минтақавий темир йўл узели Тошкент шаҳридаги темир йўл вокзалларида электр энергияси босқичма-босқич тикланаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)