Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 22 январь куни 1478 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 213 767 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 61 нафари Андижон вилоятида,
  • 64 нафари Бухоро вилоятида,
  • 49 нафари Жиззах вилоятида,
  • 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 20 нафари Навоий вилоятида,
  • 55 нафари Наманган вилоятида,
  • 37 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 21 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 73 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 182 нафари Фарғона вилоятида,
  • 38 нафари Хоразм вилоятида,
  • 192 нафари Тошкент вилоятида,
  • 598 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Таъкидлаш керакки, мамлакатда кетма-кет беш кундан буён касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткичлар қайд этилмоқда — 18 январь 1214 кишида, 19 январда 1307 кишида, 20 январь куни 1321 кишида, 21 январь куни 1390 кишида COVID-19 тасдиқланганди.

Сўнгги суткада 1126 киши: Андижон вилоятида 75 нафар, Бухоро вилоятида 22 нафар, Жиззах вилоятида 85 нафар, Қашқадарё вилоятида 53 нафар, Навоий вилоятида 29 нафар, Наманган вилоятида 47 нафар, Самарқанд вилоятида 78 нафар, Сирдарё вилоятида 57 нафар, Сурхондарё вилоятида 58 нафар, Фарғона вилоятида 173 нафар, Хоразм вилоятида 81 нафар, Тошкент вилоятида 116 нафар, Тошкент шаҳрида 252 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 203 275 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1540 нафарни ташкил қилди. Шунингдек, 296 нафар кишида пневмония аниқланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)