Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик устидан назорат йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилда энергия тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини фош этиш бўйича ўтказилган 2258 та рейд тадбирларида 1869 та ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, 12,5 млрд сўм зарарлар ундирилган.
Бундан ташқари ноқонуний ҳолатлар юзасидан 990 та ҳолатда маъмурий ва 28 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари доирасида аниқланган зарарнинг 2,8 млрд сўми ундирилиши таъминланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)