19:22, 21.01.2022 12692

Тошкентга 20 январь куни учиб келган 3480 йўловчидан 66 нафарида коронавирус аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида 20 январь куни мамлакатга учиб келган 3480 нафар йўловчининг 66 нафарида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, беморлар касалликнинг кечишига кўра, уй шароитида ва меҳмонхоналарда даволанишга йўналтирилган. Амбулатор шароитида муолажа оладиган фуқароларга аэропортнинг ўзида 4 хилдаги бепул дори-дармон воситалари берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19 нинг янги омикрон штамми 2022 йилнинг 7 январь куни аниқланди. Шу сабабли 15 январдан турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди. Шунингдек, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмайди. ССВ иш берувчилардан 20 январга қадар ходимларни эмлашга чақиришни сўради. Аэропортларда коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилди.

Бошқа янгиликлар