• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Эгизак фарзандларни тарбиялаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    Фарзанд ҳар бир ота-онага чексиз қувонч бағишлайди, оилани янада мустаҳкамлайди. Эгизак фарзандлар эса бундай бахтни икки карра туҳфа этади. Қўшалоқ зурриёд кўришни ва тарбиялашни кўпчилик орзу қилиши шубҳасиз. «Дарё» эгизак фарзанди бор ўзбек шоу-бизнеси вакилларини бир саҳифага жамлади.

    Ёдгора Зиёмуҳаммедова

    Умрини ёш томошабинлар учун бағишлаган устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ёдгора Зиёмуҳаммедованинг уч фарзанди бўлиб, эгизак қизлари тўнғич ҳисобланади.

    Санъаткор эгизак қизлари ва ўғли билан

    Санъаткор эгизак қизлари ва ўғли билан
    Фото: Ёдгора Зиёмуҳаммедованинг шахсий архивидан

    «Фотима ва Зуҳра 1977 йилнинг май ойида ўн дақиқа фарқ билан дунёга келган. Улар муддатидан олдин, яъни етти ойлигида туғилган. Шу боис тўққиз ойлик бўлгунга қадар ҳаво ҳарорати бир хил хонада парваришлаганмиз. Бу борада онам ва қайнонам яқиндан кўмаклашган.

    Эгизакларнинг иккисига ҳам тенг муомала қилиб, кўнглига бирдек қараш керак. Масалан, Фотима бирор воқеани айтгач, ҳеч қанча вақт ўтмай, Зуҳра ҳам худди ўша воқеани сўзлаб берса, биринчи эшитиб тургандек, жим тинглашга мажбурсиз (кулади). Қизларимни ҳозиргача хафа қилмасликка ҳаракат қиламан.

    Фотима ва Зуҳра

    Фотима ва Зуҳра
    Фото: Ёдгора Зиёмуҳаммедованинг шахсий архивидан

    Уларни бирин-кетин турмушга узатганман. Зуҳранинг уч қизи, Фотиманинг эса икки ўғил фарзанди бор», — дейди Ёдгора Зиёмуҳаммедова.

    Фотима ва Зуҳра бугунги кунда «Тантана» болалар ашула ва рақс ансамблида раҳбарлик лавозимида фаолият юритади.

    Юлдуз Ҳамидова

    «Темир аёл», «Тангалик болалар», «Чавандоз», «Туташ тақдирлар» каби фильм ва сериаллардаги роллари билан танилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Ҳамидованинг ҳам эгизак қизлари бор.

    Актриса эгизак қизлари билан

    Актриса эгизак қизлари билан
    Фото: Instagram

    Актриса саккиз йилдан бери Американинг Лос-Анжелес шаҳрида яшаб келмоқда. Океан ортига кетишига фарзандлари — Фотима ва Зуҳра сабаб бўлган.

    «Қизларимга беш ёшлигидан инглиз тилини ўргатганман. Улар Тошкентда инглиз тилини чуқурлаштириб ўргатиладиган мактабни тамомлагач, хорижда ўқишни давом эттиришни исташди. Аввал Малайзияга, кейин АҚШга ўқишга келишди. Америкага қизларим билан келганман», — дейди актриса.

    Таниқли жуфтликнинг эгизак ўғиллари

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг ноябрида турмуш қурган. Жуфтлик 2014 йил май ойида эгизак фарзанд кўрган бўлиб, уларга Ислом ва Имрон деб исм қўйишган.

    Райҳон эгизак фарзандлари билан

    Райҳон эгизак фарзандлари билан
    Фото: Instagram

    2016 йилнинг майида эса Райҳон ва Йигиталининг никоҳи расман бекор қилинган. Эгизак ўғиллар хонанда Райҳон қарамоғида қолган.

    Аваз Охун

    Фото: Instagram

    Оммага шахсий ҳаёти ҳақида кам гапирадиган сўз устаси Аваз Охуннинг эгизак қизлари борлигини, шубҳасиз, кўпчилик билмайди. Унинг рафиқаси 2019 йил майида Фотима ва Зуҳрани дунёга келтирган.

    Тўрт фарзанднинг отаси бўлган Аваз Охун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига оилавий суратларини қўймайди.

    Диёрбек Бекжонов

    Таниқли санъаткорлар – Меҳри ва Александр Бекжоновларнинг ўғли Диёрбек Бекжонов 2019 йили илк марта оталик бахтига эришган. Унинг Фотима ва Зуҳра исмли қизлари бор.

    Фото: Instagram

    27 ёшли Диёрбек айни пайтда «Аристократлар» жамоаси аъзоси. У бошловчи сифатида ҳам ўз мухлисларига эга.

    Абдураҳмон Мавлонов

    Фото: Instagram

    «Дизайн» кулгу жамоаси аъзоси Абдураҳмон Мавлоновнинг эгизак фарзандлари 2017 йил 18 июнь куни туғилган. Instagram саҳифаси орқали қўшалоқ ўғилли бўлганини маълум қилган актёр нафақат Ҳасан ва Ҳусанни, балки оилавий суратларини ҳам ижтимоий тармоқларга жойламайди.

    Улуғбек Холиқов

    Фото: Instagram

    Хонанда Улуғбек Холиқовнинг эгизак фарзандлари 2021 йилнинг май ойида туғилган. Бир ўғил ва бир қиз эгизакларга қўшиқчининг яқинлари Марям ва Муҳаммадамин деб исм қўйган.

    Мавзуга доир: Эгизакларни тарбиялаётган юлдузли жуфтликлар (фото)

    20.01.2022, 20:54   Изоҳ (0)   72999
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидова каналда узатилган беҳаё саҳна юзасидан муносабат билдирди

    19.01.2022, 22:35

    Фотогалерея: «Ҳаётим ҳаёт эмас, телба одам кўрган тушга ўхшайди» – комик актёр Жим Керри ўз фаолияти ҳақида

    19.01.2022, 21:43

    Юлдуз Усмонова «Хаста бўлма» қўшиғининг шеъри муаллифига товон пули тўлаши бўйича суд қарори ўзгартиришсиз қолдирилди

    18.01.2022, 18:45

    «Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» фильмида князь Милославский ролини ижро этган Леонид Куравлёв коронавирусга чалинди

    11.01.2022, 09:17

    Убайдулла Омон, Шафоат Раҳматуллаева, Жаноб Расул ва Тошкентда яшамай, санъатда муваффақиятга эришган бошқа машҳурлар (фото)

    10.01.2022, 14:40

    Хонанда Равшан Намозов оғир аҳволда гематология шифохонасида даволанаётгани маълум қилинди

    07.01.2022, 21:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.