Ажойиб таъмга эга ширинлик оиланинг барча аъзоларига манзур келади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • ун – 80 грамм;
  • какао кукуни – 4 ош қошиқ;
  • қабартма – 1 чой қошиқ;
  • тухум – 5 дона;
  • шакар – 170 грамм;
  • банан – 1-2 дона;
  • творог – 300 грамм;
  • шакар упаси – 100 грамм;
  • қаймоқ – 200 мл;
  • қора шоколад – 120 грамм;
  • сариёғ – 1 ош қошиқ;
  • сут – 2 ош қошиқ;
  • туз.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Ун ва қабартма элакдан ўтказилади. Тухум оқлари сариғидан ажратилади ва бир чимдим туз солиниб, миксер қилинади.
  2. Миксер қилиш жараёнида тухум оқига аста-секин шакар қўшиб борилади.
  3. Массага секин тухум сариғи қўшилади ва яна миксер қилинади.
  4. Ун ва қабартма аралашмага қўшилади, хамир аста-секин аралаштирилади.
  5. Тайёр бўлган хамир қолипга қуйилади, 40-45 дақиқа давомида 170 даража печда пиширишга қўйилади.
  6. Бисквит пишгач, 5-6 соатга музлаткичга қўйилади.
  7. Банан ва творог блендерда майдаланади, устидан шакар упаси қўшилади.
  8. Қаймоқ миксер қилинади ва эҳтиёткорлик билан творог аралашмасига қўшилади.
  9. Бисквит айланасига 2-3 қисмга бўлинади. Уларнинг орасига қаймоқли крем суртилиб, бир-бирининг устига қўйилади.
  10. Бисквитнинг ён қисмларига ҳам крем суртилади ва 4-5 соатга музлаткичга қўйилади.
  11. Шунингдек, бисквитни шакарли сув билан намлаш мумкин.
  12. Шоколаднинг ярми майдаланиб, сариёғ ва сут билан эритиб олинади.
  13. Аралашма торт устидан қуйилади ва яна 15-20 дақиқага музлаткичга қўйилади.
  14. Қора шоколаднинг қолган қисми қирғичдан ўтказилади ва тортнинг юзасига сепилади.

Ёқимли иштаҳа!