Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Россия Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашув аввалида Дмитрий Козак Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Яқинда ўтган олий даражадаги учрашув ва мулоқотларда эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга кучли суръат бағишлагани алоҳида таъкидланган. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат кооперацияси бўйича йирик лойиҳалар ва устувор гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим эканини қайд этган.
Марказий Осиёда рўй берган воқеалардан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Изоҳ (0)