• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа

    «Ижодда виждонимдан бошқанинг олдида ҳисобдор эмасман». Ижод ва илҳом кунида ўзбекистонлик ёш ижодкорлар билан суҳбат

    Ижодкорлар гўзаллик ва жафо, одамларга муҳаббат-у ижодга бўлган эҳтирос, ёлғизликдан азобланиш-у оммадан ғижиниш, исён ва ризо ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликлар қуршовида яшайди. Улар томонидан яратилган ижод маҳсуллари инсонга эстетик завқ, кўнгилга ором бериш билан бирга, бир лаҳза бўлса ҳам ички ҳақиқатлар билан юзма-юз келиш, маишийликдан чекинишга ундайди. Жамоатчиликка ижоднинг шунчаки иштиёқ эмаслиги, бир санъат асари қанчадан-қанча одамларнинг ноласи, овози бўлиши мумкинлигини англатиш мақсадида 17 январь куни, дунёнинг турли мамлакатларида «Ижод ва илҳомланиш» куни нишонланади. «Дарё» сана муносабати билан шеърият, тасвирий санъат ва мусиқа олами ёш вакилларининг ижод ва илҳом борасидаги фикрлари билан қизиқди.

    Журналист ва шоира Кумуш Абдусаломова (25 ёш)

    Фото: Кумуш Абдусаломованинг шахсий архивидан

     

    Уйимизда китоблар кўп бўларди, уюм-уюм китоб ўқиганман, деб уйдирма тўқиш ниятим йўқ. Болалигимда фақат дарсликларим, онам бошланғич синф ўқитувчиси бўлгани учун баъзи болалар журналлари бўларди. Асосан мактаб кутубхонасидан фойдаланганман. Илк машқимни 7-синф адабиёт дарслигидаги шеърларга ҳавас қилиб ёзганим эсимда.

    Фото: Кумуш Абдусаломованинг шахсий архивидан

    Лицей вақтлари Фарҳод бозори ёнидаги кутубхона севимли жойимга айланди. У ердан ҳам янги нашр этилган, ҳам эски аммо салобатли китобларни топиш мумкин эди. Ҳафталик берилган пулнинг ҳаммасига китоб сотиб олиб, пулсиз қолган кунларим бўлган. Ана ўша ўқиганларим ёзганларимга озгина бўлса-да мазмун берган чоғи, лицейда ўқиб юрганимда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан «Куйламасам бўлмайди» номли китобим 20 минг нусхада чоп этилган.

    Ижод – мен учун озодлик демакдир. Чунки биз яшаб турган жамиятда аёл истакларини чегаралаш кўп. Ижод олами эса чегарасиз. Ҳадсиз…ҳудудсиз. Мен исталган мавзуда, исталган кўринишда ўз фикримни баён эта олишим мумкин. Бунга ҳеч ким тўсқинлик қилолмайди. Ҳаётда жуда кўп одамларга ҳисоб беришимга тўғри келади. Ҳатто ўзим истамасам ҳам. Аммо ижодда виждонимдан бошқанинг олдида ҳисобдор эмасман. Яна бир аҳамиятли жиҳати ижод, яъни адабиёт ватанни тўлиқ англаш, етти ёт бегона одамларни ҳам энг яқин дўстимга айлантиргани билан қадрли.

    Бир шеърнинг туғилиши учун сарфланадиган вақтни ўлчаш қийин. Беш йил олдин рўй берган ҳолат, вазият йиллар ўтиб шеър бўлиб ўсиб чиқиши мумкин. Баъзида лаҳзада шеър қуйилиб келади-ю уни қоғозга кўчириш қолади, холос. Ижод қилиш учун нимадан илҳомланасиз, деган саволга тугал, мукаммал жавоб берилган назаримда: Илҳомнинг вақти йўқ, селдай келади! Бир пайтлар ёзишим учун албатта тун бўлиши, ёлғиз бўлишим шарт эди. Аммо ҳозир йўлдами, кўчадами, шовқинга парво қилмай ёзаверишга мослашдим (кўникдим). «Телефонда ёзилган эртаклар» деган нарсалар бир пайтлар одамларга қизиқарли туйилган. Мен эса қулай бўлгани учун деярли ҳамма шеърларимни телефонда ёзаман. Узоқ муддат шеър ёзмай кетсам, жуда ёмон аҳволга тушиб қоламан. Бу ҳаётда нима учун яшаяпман? Нега бу ҳаётга келганман? Тақдир олдиндан битиб қўйилган, одамнинг ҳаёт йўли аниқ белгиланган бўлса, бу ролни ижро этишдан мақсад не? Наҳот, ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмаса? Шу каби саволлар тинимсиз таъқиб қилади. Ухлаш, уйғониш, кун давомида уч марта овқатланиш, шуларнинг ҳаммаси яна қайтадан такрорланиши жуда зерикарли, мазмунсиздай туйилади. Чидаб бўлмас даражага етганда шеър бостириб келади. Ана шундагина бу саволлардан қутилиш мумкин. Менга мана шу жараён муҳим. Мен мана шу жараёнда борман, тирикман. Аммо ўқувчимга жараён эмас натижа – шеър керак.

    Ҳар бир ижодкорнинг ўз олами бор. Аммо бу оламни фақат меники деб осмонга кўтариб юбориш ярамайди. Чунки ижодкор яратган оламида фақат ўзи яшамайди. Ёзган нарсамни ўқиган ҳар бир одам ана шу оламга киради. Мен фақат ўзим учун ёзаман. Менга бировларнинг фикри қизиқмас, дегувчилар ҳам бор. Аммо азалдан шеър (ҳақиқий шеър), шоирнинг туғилиши ижтимоий ҳодиса бўлиб келган.

    Опера йўналишида халқаро танловлар ғолиби Гўзал Абдуллаева (25 ёш)

    Фото: Гўзал Абдуллаеванинг шахсий архивидан

     

    Санъатга, қўшиқ куйлашга қизиқишим болаликдан пайдо бўлган. Айни вақтда танлаган йўналишим бўйича Консерваторияда магистратура, 2-босқич талабасиман. 2019 йил январь ойидан буён бўлса Ўзбекистон давлат Мусиқали комедия (оперетта) театрида фаолият юритаман. Шунингдек, актриса сифатида теленовелла ва сериалларда ҳам ўзимни синаб кўрдим.

    Фото: Гўзал Абдуллаеванинг шахсий архивидан

    Ижодкорларнинг иши тўхтаб қолишига турли сабаб бўлиши ва шуни деб ижод маҳсулининг яралишига узоқ вақт кетиши мумкин. Айнан ўзимдан келиб чиқсам, бетобликдан бошқа ҳеч нарса ижод жараёнимнинг сурилишига сабаб бўлолмайди. Касаллик сабаб хонанда куйлай олмаслиги мумкин, айнаш шунинг учун ҳам бизнинг соҳада овознинг аҳамияти катта.

    Истеъдод инсонга Яратган томонидан берилган улуғ неъмат. Айнан шу сабаб ҳам бундай кишиларнинг ўз олами, фикрлари бўлади. Ҳафсаланинг пир бўлиши ва қўл силташ эса ижод маҳсулининг яралишига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Ижодда чегара йўқми, демак ижодкор инсонни чеклашда ҳам мантиқ йўқ. Ижодий тафаккур соҳиблари эркин фаолият юритиши керак. Ана шундагина, ўзига хос ижод маҳсули яралади. У билан боғлиқ натижа эса сизни қандай жараёнлардан ўтганингизни кўрсатиб беради.

    Моҳина Раимова — мусаввир (24 ёш)

    Фото: Моҳина Раимованинг шахсий архивидан
    Болалигимдан тасвирлар, ранглар умумлашмаси, умуман рассомлик санъатига шайдо бўлганман. Тасвирий санъатга кундан-кунга меҳрим ошиб, ҳаётимни усиз тасаввур қилолмай қолганман. Айни вақтда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг магистратура 2- босқичи, мультфильм ва компьютер мултипликацияси йўналиши талабасиман.

    «Балетга тайёргарлик»

    «Балетга тайёргарлик»
    Фото: Моҳина Раимованинг шахсий архивидан

    Руҳан тетик бўлишим, кайфиятим кўтарилиши ва энг муҳими ўзлигимни англашга ёрдам бергани сабаб ҳам ижодни ҳаётимнинг муҳим бир бўлаги деб биламан. У менга ҳисларимни ифодалашга ёрдам беради, руҳиятимдаги ўзгаришларни чизган расмларим орқали англатишга уринаман. Ҳар бир ижод маҳсули ижодкорнинг ҳаёт йўлларини ўзида мужассам қилган кўзгу, шунинг сингари менинг асарларимда ҳам ички кечинмаларим, ҳис туйғуларим акс этади. Бир санъат асарининг дунёга келиши учун муайян вақт кетади деб айтиш нотўғри, фикримча. Негаки, баъзан бир асар учун бир ойдан кам вақт керак бўлса, баъзида йиллаб ҳам тугата олмаслик мумкин. Асосийси эса ижодкорнинг ўзи тугатганини ич-ичидан ҳис қилиши керак. Уни томоша қилганлар нима демоқчи эканингни англаса, ундаги кечинмаларни қалбан ҳис қилолса бу сенинг катта ютуғинг.

    «Сирдарё манзараси»

    «Сирдарё манзараси»
    Фото: Моҳина Раимованинг шахсий архивидан
    Ижод учун илҳомни устозларимнинг эришган ютуқлари, машҳур рассомларнинг ижод маҳсулини томоша қилиш яна онам менга айтиб берадиган ҳикоялардан оламан. Инсоннинг энг катта душмани бу унинг дангасалиги. Баъзан ҳаёт ташвишлари боис сурат чизишга қўлим бормай қолади, лекин иложи борича ўзимни қўлга олиб ижод тахтачам билан юзланишга интиламан. Кейин ўзим билмаган ҳолда тасвирий санъат оламига шўнғиб кетаман ва вақт қандай ўтганини билмай қоламан. Расм чизишда кайфиятим кўтарилади, жараён билан чамбарчас боғлиқ бўламан, натижа эса уни томоша қиладиганларники. Унга баҳони томошабин беради.

    Мирзоаҳмад Аҳмадов — созанда (23 ёш)

    Фото: Мирзоаҳмад Аҳмадовнинг шахсий архивидан

     

    Болалигимдан мультфильмлардаги гитара чалинадиган саҳналар мени ҳамиша ўзига мафтун қилган. Шу туртки бўлиб Қарши санъат коллежини тамомлагач,Тошкентга келибКонсерваторияда мусиқанинг сир-асрорларини ўргандим.

    https://www.instagram.com/p/CYsmswFhljW/

    Мусиқани ёқтирмайдиган одамнинг ўзи бўлмайди. Мен учун у бир бўлак, қисмим деса ҳам муболаға бўлмайди. Ижод маҳсули туғилиши учун баъзида бир соат, баъзида эса бир умр кетиши мумкин, аниғини одамнинг ўзи билмайди.

    Илҳом ёмғир ёғганда, болалар, дарахтлар ва одамларнинг юз ифодасини кузатганда дабдурустдан келиши мумкин. Менда эса, асосан, бу ғоялар ўзим билан ўзим ёлғиз қолганда келади. Рўзғор ташвишлари, ҳаётдаги муаммолар узилишларга сабаб бўлиши мумкин. Шахсан ўзим тирикчилик ва бошқа сабаблар туфайли санъатни ташлаб қўйган, унга ижоддан ҳам кўра даромад келтирадиган манба сифатида қарайдиганларнинг кўпини танийман.

    Санъаткор қачон эркин, хотиржам ва муаммолардан йироқ бўлса, ана шунда самарали ижод қилади. Мусиқачи тайёр мусиқани чалиши мумкин, лекин ижодкор ўзи бирон янгилик яратишга ҳаракат қилади. Асосийси, ўша яраладиган нарса бошқаларникига ўхшаб қолмаслиги, ажралиб, алоҳида бўлиб туриши керак. Чунки ҳаммадаги таассурот ва тасаввурлар турли бўлади, бу эса ижод маҳсулида ўз аксини топади. Ҳамманинг фикри фарқлими, демак улар яратган намуналар ҳам шунга яраша бўлиши жоиз.

    Ижод ва илҳом — ушбу икки тушунчани бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Илҳом келмаса ижодкорнинг қўли ишга бормайди. Айнан шу сабаб ҳам тарихдаги машҳур ёзувчи, рассом, композиторлар ижоди сермаҳсул бўлиши учун турли усуллардан фойдаланган. Машҳур композитор Чайковский масалан, ёлғизликда мусиқа басталаган. Балзак эса қора қаҳва ичмаса, ижод қила олмаган. Айримлар бутун умр ижод қилиб ҳам, илҳом манбаини топа олмаган. Биз билан суҳбатлашган ижодкорларнинг ҳам шунинг сингари ўз иштиёқлари, илҳомлари бор. Уларнинг ҳар бири бошқа ижодкорлар сингари ўз оламида бир-биридан фарқли яшайди. Ижод, илҳом, жараён ва натижа ҳақидаги тушунчалари ўхшаш бўлмагани билан ўрталарида бир умумийлик бор. Улар ижоднинг эркин бўлиши кераклигига ишонади.

    Мавзуга доир: «Сендаги устун жиҳатдан манфаати йўлида фойдаланиш дўстлик эмас, шунчаки ҳамкорликдир». Халқаро дўстлар кунида дўстлик ҳақида суҳбатлашамиз

    18.01.2022, 17:10   Изоҳ (0)   75618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.