Лимон таъми билан бойитилган тартдан татиб кўришни тавсия этамиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

Хамир учун:

  • ун – 500 грамм;
  • шакар упаси – 140 грамм;
  • сариёғ – 250 грамм;
  • тухум сариғи – 4 дона;
  • туз.

Начинка учун:

  • лимон – 2-3 дона;
  • шакар – 140 грамм;
  • тухум – 5 дона;
  • қаймоқ – 150 мл.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Ун элакдан ўтказилади, шакар ва туз билан аралаштирилади. Сариёғ ун билан уваланади.
  2. Устидан тухум сариғи қўшилиб, юмшоқ хамир қорилади ва 30 дақиқага музлаткичга қўйилади.
  3. Лимонни қобиғи қирғичдан ўтказилади, шарбати сиқиб олинади.
  4. Лимон шарбати, шакар, тухум ва қаймоқ яхшилаб кўпиртирилади. Аралашма элакдан ўтказилади.
  5. Хамир 2-3 миллиметр қалинликда думалоқ шаклда ёйилади. Қолипга солиниб, чет қисмлари кесиб чиқилади.
  6.  Хамир санчқи ёрдамида бир неча жойидан тешилиб, 30 дақиқага музлаткичга қўйилади.
  7. Печ 160 даражага қиздирилади. Хамир устига фольга қоғоз қўйилиб, юзасига қуруқ гуруч ёки ловия қўйилади.
  8. 10 дақиқадан кейин фольга олиб ташланади ва жигарранг бўлгунга қадар 20 дақиқага қўйилади.
  9. Печдан олинган тарт юзасига начинка қуйилади ва начинка қуюқлашгунча 30-40 дақиқага яна печга қўйилади.
  10. Дастурхонга тортишдан аввал тўлиқ совитилади.

Ёқимли иштаҳа!