Актёр Леонид Куравлёв 6 январь куни қариялар уйидан ковид-касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда «Комсомольская правда» нашри. Шифокорлар унинг соғлиғи ҳақида ҳозирча аниқ нарса айтмаган, бироқ актёр сўнгги ойларда яхши ҳаёт кечирмаган.
Куравлёв ижтимоий муассасага қизи билан яшаётган соҳилда жойлашган уйидан олиб келинган. Шифокорларнинг айтишича, у уйида яхши парвариш қилинмаган, тўйиб овқатланмаганидан озиб кетган. Актёр қизи Екатеринадан воз кечишига ҳам шу сабаб бўлган бўлиши мумкин..
«У қизи туфайли қариндошлари билан жуда ёмон муносабатда бўлган. Қизи касалхонага кўргани келганида у ўзини ухлаётгандек кўрсатди, ҳатто у ҳақида эшитишни ҳам хоҳламади. У уйидан бизга жуда ёмон аҳволда олиб келинган. Бу ерга қизи эмас, ўғли олиб келган», — дейди муассаса ходимларидан бири.
Шифокорлар томонидан актёрга оғир мия шикастланиши ташхиси қўйилган.
Леонид Куравлёв ўзбек томошабинларига «Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради», «Сиздан угина, биздан бугина», «Робинзон Крузонинг саргузаштлари» каби фильмлар орқали яхши таниш.
Изоҳ (0)