• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Бепул, очиқ, дунёдаги энг катта, бироқ ҳаммаям ишонавермайдиган онлайн энциклопедия — Википедия тарихи

    Ахборотга бўлган эҳтиёжни қондириб, дунёдаги исталган мавзу-масала ҳақида маълумот топиб берувчи, ҳар қандай фойдаланувчининг жонига ора кирадиган Википедия онлайн энциклопедияси бундан роппа-роса 21 йил аввал ишга туширилган эди. «Дарё» кунига миллионлаб ўқувчи мурожаат қиладиган йирик манба тарихи ва ривожланиши ҳақида батафсил ҳикоя қилади. 

    Фото: Getty Images

    Улкан маълумотлар базасининг «туғилиши»

    Муассиси Американинг «Fond Wikimedia» ташкилоти бўлган сайт кўнгиллилар фаолиятининг натижасидир. Ҳар кимнинг ўзидаги билим ва маълумотларни эркин бўлишишига ёрдам берадиган бепул, онлайн энциклопедияга 2001 йилда америкалик тадбиркор Жимми Донал Уэйлс асос солади.

    Энциклопедияни ишлаб чиққунга қадар Уэйлс тамоман бошқа лойиҳада омадини синаб кўради. 1996 йилда дўсти Тим Шелл билан бирга Бомис компаниясини очади. 2000 йил март ойида Жимми Уэйлс ва Ларри Сенгер Википедиядан фарқли ўлароқ, профессионал олимлар томонидан инглиз тилида ёзилиб, таҳлил қилинадиган Нупедиа лойиҳасини ишга туширишади. 3 йиллик фаолияти давомида энциклопедияда 25 та тугалланган ва 74 та тўлдириш жараёнида бўлган мақола пайдо бўлади.

    Қисқа муддат ишлагани ва мавжуд материаллар сони кўп бўлмаганига қарамай, 2008 йилда CNET Networks Нупедиани инсоният тарихидаги энг буюк сайтлардан бири деб эълон қилади. 2001 йил 15 январда www.wikipedia.com сайти расман ишга туширилган ва йил охиригача 20 мингдан зиёд турли мавзудаги маълумотлар 18 та тилда пайдо бўлади. 2007 йили эса инглиз тили бўлимидаги маълумотлар сони 2 миллионтага етади. 2013 йили ЮНЕСКО Википедия асосчиси Жимми Уэйлсни Нилс Бор номидаги халқаро соврин билан тақдирлайди.

    Тадбиркор ва йирик инвестор, Википедия асосчиси Жимми Уэйлс

    Тадбиркор ва йирик инвестор, Википедия асосчиси Жимми Уэйлс
    Фото: «energovector.com»

    «Wikipedia» нима дегани? 

    Веб-сайтдаги wiki атамаси илк бор 1995 йили Уорд Каннингем томонидан WikiWikiWeb’ни ишлаб чиқиш учун ишлатилади. Ном учун у гавайи тилида «тез» маъносини англатадиган сўзни афзал билади. Каннингемнинг бундай танлови Гонолулу халқаро аэропортидаги ходимнинг терминаллар орасида ҳаракатланадиган «wiki wiki shuttle» — кичик автобусдан фойдаланишни берган маслаҳати билан боғлиқ. Кейинчалик wiki’нинг инглизча — What I know is (Билганим шуки...) кенгайтирма аббревиатураси ўйлаб топилади. Pedia эса энциклопедиянинг қисқартмасидир.

    Манба маълумотлари асосли эмас(ми?)

    Энциклопедиядаги маълумотларга аноним бўлмаган барча фойдаланувчи ўзгартириш киритиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам барча тақдим қилинадиган маълумотларнинг аниқлигига кафолат йўқ. Унинг ишонарли ёки ноаниқ экани кўпинча баҳс ва муҳокамаларга, кези келганда, танқидларга сабаб бўлади. Аксар кишилар ундаги фактлардан шак-шубҳага ўрин қолдирмайдиган далил сифатида фойдаланади. Аммо нуфузли олим, илмий тадқиқотчи, мутахассис ва профессорлар бунга деярли ҳавола бермайди.

    Лекин маълумотлар базаси очиқлиги учун ҳам аноним фойдаланувчиларга маълумотларини таҳрирлаш имконияти берилмаслигини инобатга олиш керак. Сайтдаги мавжуд қоидаларга биноан манбалар ҳавола билан берилиши, муаллифнинг шахсий нуқтаи назари эмас, нейтраллик бўлиши кераклигига урғу берилади. Доимий равишда янгиланиб турадиган энциклопедияда мақолалардан бири юқори сифатли, бошқаси эса аксинча тамоман яроқсиз бўлиши мумкинлигини яхши билган лойиҳачилар камчиликни тўғрилаш устида мунтазам иш олиб боради.

    Шу билан бирга, Википедиянинг ўзида ҳам ундан биринчи манба сифатида фойдаланиш тавсия этилмайди. 2004 йили кутубхона ходими Филип Бредли The Guardian нашрига берган интервьюсида Википедия концепциясини ёқтириши, лекин ундан амалий мақсадларда фойдаланмаслигини таъкидлаган. «Асосий муаммо — ишончсизлигида. Босма нашрларда ноширлар эвазига ҳақ олаётгани ҳисобига ўз маълумотларини текшириб кўришга мажбур бўлади. Википедияда эса бундай эмас», — деган у.

    2005 йили Nature журнали илмий мавзулардаги 42 та мақола, жумладан, Википедия ва Britannica энциклопедиясидан олинган таниқли олимларнинг биографиялари ҳақидаги маълумотларнинг нақадар тўғрилигини таққослаб, тадқиқот ўтказган. Унда академик жамоалардан аноним вакиллар иштирок этган.

    Натижада Википедиядаги мақолада фактлар билан боғлиқ 4 та хато борлиги ёки маълумот ўтказиб юборилгани, Britannica’да эса ушбу камчиликлар сони 3 та экани аниқланган. Шундан сўнг Википедия аниқлик даражаси бўйича Britannica’га яқинлашмоқда деган тўхтамга келинган. Бундай хулосадан ажабланган Britannica энциклопедияси тадқиқот усулларини маълум қилишини талаб қилган. Текширувларда эса тадқиқот давомида Britannica матнлари турли мақолалар, хусусан, энциклопедиянинг болаларга мўлжалланган версиясидан компиляция экани аниқлангач, натижаларнинг шубҳали экани маълум бўлган.

    Онлайн энциклопедияга қўйилган ёдгорлик

    Википедияга қадар Мин сулоласидан бўлган Хитой императори Юнле (1360—1424) буйруғи асосида 1407 йили ёзилган ва императорлик кутубхонаси китобларидаги барча маълумотларни ўзида жамлаган китоб энг катта энциклопедия деб ҳисобланган.

    2014 йили Польшанинг Collegium Polonicum маҳаллий коллежи директори Криштоф Войцеховский ғояси асосида Слубице шаҳарчасида Википедияга ўрнатилган ёдгорлик.

    2014 йили Польшанинг Collegium Polonicum маҳаллий коллежи директори Криштоф Войцеховский ғояси асосида Слубице шаҳарчасида Википедияга ўрнатилган ёдгорлик.
    Фото: Wikipedia

    2014 йили Польшанинг Германия билан чегараси яқинидаги Слубице шаҳарчасида дунёда илк бор Википедия онлайн энциклопедиясига ёдгорлик ўрнатилган. Ушбу ғоя Collegium Polonicum маҳаллий коллежи директори Криштоф Войцеховскийга тегишли бўлиб, у бу орқали фойдали ресурс асосчиларига ўз миннатдорлигини изҳор этмоқчи бўлган. Лойиҳага ушбу коллежнинг битирувчиси, 30 ёшли арман ҳайкалтароши Мигран Накобян муаллифлик қилган. Унда китоб устида турган икки нафар эркак ва аёл қўлида сайтнинг расмий логотипини кўтариб турганини кўриш мумкин. Википедиянинг логоси Ер шарининг ранг-баранглиги ва унда турли инсонлар яшашини англатади.

    Фото: Getty Images

    Цензура

    Исталган маълумотни олиш мумкинлиги сабаб ҳам айрим мамлакатларда ундан фойдаланишга чеклов қўйиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Масалан, 2015 йилда Хитойда, 2017 йил 29 апрель куни Туркияда энг йирик онлайн-энциклопедиянинг барча тиллардаги версиялари бутун мамлакат бўйлаб блокланган. Туркия расмийлари бунга асос қилиб, Википедия мамлакат қиёфасини халқаро саҳнада қора кўрсатишга қаратилган кампаниянинг бир қисмига айланганини таъкидлаган. 2021 йил февралда эса бу ҳолат ой бошида ҳарбий тўнтарилиш содир бўлган Мьянмада ҳам кузатилган.

    Ўзбек тилидаги Википедия бўлими

    Ҳар ким ўз она тилида маълумот жойлаши ёки олиши мумкинлиги энциклопедиянинг энг асосий афзалликларидир. Ўзбек тилидаги Википедия 2003 йил 21 декабрда ишга тушган. Лотин ва кирилл алифбосида жойланган маълумотлар сони 138 634 тани ташкил этади. 2018 йили ҳукумат қарори билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича тасдиқланган «Йўл харитаси»га биноан сайтда Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар кўпайиши, ўзбекча намунасидаги ахборот бойитилиши ҳақида маълумот берилганди.

    Фото: Getty Images

    У ёлғиз эмас

    «Викимедиа фонди» бошқарувида Википедиядан бошқа лойиҳалар ҳам мавжуд. Кўп тармоқли луғатларни ўз ичига оладиган Wiktionary, иқтибос ва ибораларни жамлаган Wikiquote, онлайн кутубхона сифатида маълум бўлган Wikibooks, шунингдек, илмий лойиҳаларни мужассам қилган Wikiversity, Wikinews (ахборотлар), Wikisourcе(мултимедиа файллари), Wikivoyagе (сайёҳлик йўналишида маълумот берувчи) ва Wikimedia (фонднинг турли лойиҳалари ҳақида маълумотлар жойлаштирилган веб-сайт) шулар жумласидан.

    Можаролар гирдобида

    Маълумотларни исталган одам таҳрирлаши мумкинлиги сабаб ҳам сайт билан боғлиқ бошоғриқлар кўп учраган. 2005 йили америкалик сиёсатчи ва журналист Жон Сейгенталер ўзининг шахси билан боғлиқ мақолада ёлғон далиллар, хусусан, АҚШ президенти Жон Кеннедининг ўлимига алоқадорлиги ҳақида ёзилганини пайқагач, матбуотда чиқиш қилган. Ушбу воқеадан кейин 38 яшар Брайан Чейз «ушбу каромат» унга тегишлилигини тан олади-ю, сурбетларча бу шунчаки ҳазил бўлганини айтиб ўзини оқлайди.

    Можаро Википедиянинг «отаси» Жимми Уэйлс ўртага тушганидан кейин босди-босди бўлади. Уэйлс бу келишмовчиликда айбдор эканини тан олади. Муаммо ҳал этилса-да, айнан ушбу ҳолат интернет, хусусан, Википедиядаги ноаниқ маълумотлар — ёлғон ахборот тарқалиши, унга кимлардир ишониб, маълум бир шахс йўқ жойдан ёмонотлиқ бўлиши мумкинлигига исбот бўлади.

    Брайан Чейз айбдорлигини тан олишидан бир ҳафта ўтар-ўтмас, Жимми Уэйлснинг ўзи ҳам шахси ҳақидаги маълумотларига ўзгартириш киритган. Ушбу таҳрир лойиҳанинг иккинчи асосчиси Ларри Зангер билан боғлиқ. Бундан хабар топган Зангер Жиммини ҳақиқатни яширишда айблайди.

    2006 йилнинг январида суд қарори Википедиянинг немис тилидаги бўлими ишлашига тақиқ қўяди. Бунга Тron тахаллуси билан маълум бўлган хакернинг ҳақиқий исми билан боғлиқ мақола тақдим этилгани сабаб бўлади. Гап шундаки, алоқа соҳасидаги қонунга зид ҳаракатлари сабаб 1997 йилда озодликдан маҳpум қилинган хакер 1998 йилда ноаниқ сабаб боис ҳаётдан кўз юмади ва у ҳақида маълумот тарқатиш ман қилинган эди.

    Дастлаб 10 дан ортиқ тилда маълумот тақдим қилган Википедияда бугун 300 дан ортиқ тилдаги (улардан 6 438 145 таси инглиз тилида) 58 миллиондан кўпроқ мақола мавжуд. Сайтда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони эса 42,873,526 нафар, сайт администраторлари эса 1061 кишидан иборатдир. Pўйхатдан ўтган фойдаланувчилардан 118,900 нафари ўтган ой давомида фаол бўлган.

    Яхшими-ёмонми, ҳар ҳолда, кимнингдир оғирини енгил, мушкулини осон қилаётган, оддий ўқувчининг билим даражасини оширишга кўмаклашаётган, дастлабки маълумотни олишда бирламчи манба бўлаётган Википедиянинг борлиги, доимий янгиланиши ахборот оламидаги чинакам кашфиётдир.

    15.01.2022, 23:34   Изоҳ (0)   40309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон аҳолини газ билан таъминлаш бўйича Европада етакчига айланди (инфографика)

    Дунё | 19 май, 17:20

    “Рома” устози Италия чемпионати тарихида қолади

    Спорт | 19 май, 17:10

    Юрак кўтара олмаяпти: замонавий ҳаёт тарзи инфарктга чалиниш хавфига қандай таъсир кўрсатмоқда?

    Саломатлик | 19 май, 16:53

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 900 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 19 май, 16:23

    Тошкент метрополитенини ТТЗ даҳасигача олиб бориш 2 босқичда амалга оширилади

    Ўзбекистон | 19 май, 16:13

    Жанубий африкалик рассомнинг картинаси 13,6 млн долларга сотилди ва дунёдаги энг қиммат асарга айланди

    Лайфстайл | 19 май, 16:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.