Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг ярим финал босқичидан ўрин олган ўйинда «Ливерпуль» ва «Арсенал» жамоалари 13 январь, пайшанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувда ҳисоб очилмади. 24-дақиқада Гранит Жака қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва қолган дақиқаларда «Арсенал» бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.
Жамоаларнинг жавоб беллашуви 21 январь санасига белгиланган. Ушбу жуфтлик ғолиби финалда «Тоттенҳэм» устидан ғалаба қозонган «Челси» билан баҳс олиб боради.
Англия Лига Кубоги
Ярим финал баҳси
13 январь, пайшанба
«Ливерпуль» — «Арсенал» 0:0
«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд (Уильямс, 76), Матип (Гомес, 76), ван Дейк, Робертсон, Милнер (Джонс, 61), Ҳендерсон, Фабиньо (Окслейд-Чемберлен, 75), Фирмино, Минамино, Диогу Жота.«Арсенал»: Рэмсдейл, Соареш (Чемберс, 11), Габриэль, Уайт, Тирни, Жака, Локонга, Сака (Нуну Тавареш, 81), Ляказетт, Нкетиа (Ҳолдинг, 28), Мартинелли.
Огоҳлантиришлар: Робертсон (57), Габриэль (72).
Четлатиш: Жака (24).
Изоҳ (0)