• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Пахтакор» фақат ҳужумкор футбол кўрсатади, бунга ваъда бераман — Славче Войнески. «Шерлар»нинг янги устози иштирокида дастлабки матбуот анжумани бўлиб ўтди

    Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси 2022 йилги мавсумда чиройли футбол кўрсатиб, чемпион жамоани ўз мақомида сақлаб қолишни мақсад қилган. Бу ҳақда клубнинг янги бош мураббийи Славче Войнески 13 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    «Пахтакор»дек жамоага келганимдан хурсандман. «Пахтакор» нафақат совринлар, балки ҳар тарафлама Ўзбекистондаги энг катта клуб. Мураббий учун бундай клубда ишлаш жуда катта масъулият. Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда зафар қучишга интиламиз. Деярли 40 кундан сўнг Суперкубок билан мавсумни бошлаймиз.

    Чемпионлар Лигасида ҳам яхши иштирок этишга интиламиз. Совринлар ўз йўлига, биз Ўзбекистонда энг яхши ва ҳужумкор футболни намойиш қилишимиз керак. Яхши ўйнасак, бу билан миллий терма жамоага ҳам ёрдам берамиз.

    Славче Войнески, «Пахтакор» бош мураббийи

    (Чапдан ўнгга) «Пахтакор» жамоаси тижорий директори Бахтиёр Маметов, жамоа бош мураббийи Славче Войнески ва жамоа спорт директори Жаъфар Ирисметов

    (Чапдан ўнгга) «Пахтакор» жамоаси тижорий директори Бахтиёр Маметов, жамоа бош мураббийи Славче Войнески ва жамоа спорт директори Жаъфар Ирисметов
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Славче Войнескининг сўзларига кўра, у сўнгги олти ойда ўзбек футболи ҳақида кўп маълумотларни ўрганган. Мураббий журналистларга жамоа ҳужумкор футбол кўрсатишини айтиб, ваъда берди.

    «Дарё» мухбирининг «Пахтакор»да бюджет қисқараётгани жамоани етакчилар тарк этиши билан бирга, натижага ҳам таъсир қилиш эҳтимоли ҳақидаги саволга мураббий шундай жавоб берди:

    «Бутун дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар сабаб клублар раҳбариятига осон эмас. Бундай ҳолатга мослашиш керак. ‘Пахтакоръдан баъзи етакчилар кетди, лекин таркибда яхши савиядаги ижрочилар жамланган. Яна баъзи кучайишлар бўлиши мумкин. Яхши ишлаган тақдиримизда мавсум охирида ижобий кайфиятда бўламиз».

    Жамоа спорт директори Жаъфар Ирисметов ҳам ушбу саволга жавоб бераркан, жамоани Анзур Исмоилов тарк этиши катта йўқотиш бўлганлигини таъкидлаб ўтди.

    «Унинг ўрнини тўлдиришга уринамиз. Мураббий билан бир неча вариантларни кўриб чиқамиз. Қолган асосий таркиб ўйинчиларини сақлаб қолдик. Авазбек Ўлмасалиев ва Миржаҳон Мираҳмадов каби ёш футболчилар билан шартнома имзоладик. Сардор Собирхўжаевни олиб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Шунингдек, яқин орада яна бир футболчининг сафимизга қўшилиши ҳал бўлиши мумкин. Бу жамоамизни анча кучайтирган бўларди. Сардор Рашидов айни пайтда машғулотда қатнашмоқда. У мураббийда ижобий таассурот қолдирди», — дейди Ирисметов.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Славче Войнескининг таъкидлашича, у «Пахтакор» таклифини қабул қилгандан кейин Туркия клубидан ҳам таклиф тушган, бироқ мураббий уни рад этган.

    «Олти ой илгари менежерим ‘Пахтакор’да мураббий ўзгариши мумкинлигини айтди. Декабрда эса жаноб Питер қолишини айтишди. Кейин эса орадан бир ой ўтиб ‘Пахтакор’дан қўнғироқ бўлди ва ишга таклиф этишди. Тўрт дақиқадан сўнг эса Туркия клубидан қўнғироқ ва таклиф бўлди. Лекин мен ‘Пахтакоръга розилик билдириб бўлганим сабабли кейинги таклифни рад этдим. Ваъда бердимми, буни бажараман», — дейди шимолий македониялик мутахассис.

    Жаъфар Ирисметов, шунингдек, Славче Войнескининг олдига «Пахтакор» билан ички мусобақаларда ғолибликка эришиш вазифаси қўйилганлигини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Питер Ҳюистра чемпионат якунидан кейин клубга 3 январь куни қайтиши керак бўлган. Бироқ нидерландиялик мутахассис жамоа билан алоқага чиқмаган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни «Пахтакор» Славче Войнески билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Аввалроқ «Пахтакор» «Дарё»га жамоанинг нидерландиялик бош мураббийи Питер Ҳюистра билан ҳамкорлик давом эттирилмаслигини маълум қилганди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    13.01.2022, 15:05   Изоҳ (0)   22581
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саидёқуб Қаҳрамоновнинг UFC’даги 2-жанги бекор қилинди, ўзбекистонлик яккакурашчида коронавирус аниқланди

    13.01.2022, 14:21

    «Барселона» 3 йилдан бери «Реал»ни юта олмаяпти. Мадрид клуби ўз тарихида 2 марта кетма-кет 5 та «Эль-Класико»да ғалаба қозонди

    13.01.2022, 11:43

    Карло Анчелотти: Тўғрисини айтаман, «Барселона» яхши ўйнади

    13.01.2022, 10:49

    Олдини олиш мумкин бўлган фожиа. Нокаутчи Жеральд Маклелланнинг ҳаётини барбод қилган жанг ҳақида

    13.01.2022, 06:32

    «Интер» сўнгги сонияларда гол уриб, «Ювентус»ни таслим этди ва Италия Суперкубогини қўлга киритди

    13.01.2022, 03:37

    «Челси» жавоб ўйинида ҳам «Тоттенҳэм»ни енгиб, Англия Лига Кубоги финалига чиқди

    13.01.2022, 02:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нима учун ёзда касал бўлиш хавфлироқ: ичак инфекцияларининг олдини олиш бўйича оддий маслаҳатлар

    Маслаҳатлар | 28 июн, 14:55

    Польшада дунёдаги энг қадимги бумеранг топилди (фото)

    Дунё | 28 июн, 14:45

    Косондаги боғчада 2,5 ёшли қиз вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:30

    Жанубий кореялик актёр Ли Мин Хо мухлисларидан жуда кўп совға олгани учун танқид остида қолди

    Кино | 28 июн, 14:25

    Симоне Инзаги: “Бундай баҳслар бизнинг ўсишимизга ёрдам беради”

    Спорт | 28 июн, 14:22

    Олий суд биносида электр таъминоти тиклангани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.