Ушбу пирогни турли таъмдаги мураббо билан тайёрлаш мумкин. Ширинликнинг мазаси шунга кўра ўзгаради.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • сариёғ – 200 грамм;
  • шакар – 120 грамм;
  • тухум – 2 дона;
  • ун – 450 грамм;
  • қабартма – 1 чой қошиқ;
  • мураббо – 250 грамм;
  • туз – бир чимдим.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Юмшатилган сариёғ, туз, шакар ва тухум яхшилаб аралаштирилади.
  2. Элакдан ўтказилган ун қабартма билан аралаштирилади. Тухумли массага оз-оздан солиниб, ёпишқоқ бўлмаган хамир қорилади.
  3. Хамирнинг тахминан 1/3 қисми ажратиб олинди, плёнкага ўралиб, 20-25 дақиқага музлаткичга қўйилади.
  4. Қолип ёғланиб, хамирнинг қолган қисми ёйилади.
  5. Хамир юзасига бир текисда мураббо солинади. Музлатилган хамир қирғичдан ўтказилади ва мураббо устидан сепилади.
  6. Тахминан 20-25 дақиқа давомида 180 даража печда пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!