Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда 11 январь куни 604 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 201 759 нафарга етди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 11 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 41 нафари Жиззах вилоятида,
  • 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 42 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 13 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 9 нафари Фарғона вилоятида,
  • 17 нафари Хоразм вилоятида,
  • 97 нафари Тошкент вилоятида,
  • 331 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, шу куни 167 киши: Андижон вилоятида 14 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Жиззах вилоятида 36 нафар, Наманган вилоятида 2 нафар, Самарқанд вилоятида 40 нафар, Фарғона вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида 22 нафар, Тошкент вилоятида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197 475 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Таъкидлаш керакки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида кетма-кет икки кундан буён коронавирусдан тузалганлар бўйича маълумотлар эълон қилмаяпти.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1505 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми аниқлангани муносабати билан 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилади. Жумладан, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланади, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмайди. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар