Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги бозорда ўғрилик содир этган аёллар ушланди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 9 январь соат 12:30 ларда тўрт нафар номаълум аёл Чилонзор буюм савдо комплексидаги дўконларнинг бирига харидор сифатида келиб, сотувчи чалғиганидан фойдаланган ҳолда 280 минг сўмлик буюмларни яширин равишда олиб кетган.
Кўрилган тезкор тадбирлар натижасида аёллар аниқланиб, улар томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланган.
Ҳозирда ушбу аёллар Ю.З., Х.Д., М.Х., А.С.га нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Фарғонадаги бозорда ўзганинг сумкасидан пул ва телефон ўғирлаган 36 ёшли аёл ушлангани, Қорақалпоғистонда фуқаро ўзи ишлайдиган мебель цехидан қарийб 180 миллион сўм ўғирлагани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Тошкентдаги 3 та масжидда фуқароларнинг телефони ва пулларини ўғирлаган хавфли рецидивист 7 йилга қамалди
- Наманганда 15 ёшли қизлар ўзганинг кир машинасини жабрланувчининг уйидаёқ сотиб юборди
- Тошкентдаги дўконларда ўғрилик содир этиш билан шуғулланган аёл ушланди. Жиноятларга вояга етмаган қиз ҳам жалб этилган
Изоҳ (0)