Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12305.17
    • RUB 131.98
    • EUR 13278.51
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      -0°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ — ТИВ расмий вакили

    11.01.2022, 12:50 13783

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни Қозоғистондаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб бормоқда. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили маълум қилди.

    Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари – Нур-Султондаги элчихонаси, Олмаота ва Ақтаудаги бош консулликларида тезкор штаблар ташкил этилган.

    Қийин аҳволда қолган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Талабалар билан алоқа ўрнатилган. Уларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Нур-Султон шаҳридаги аэропортда парвозини кутаётган фуқаролар иссиқ овқат билан таъминланган.

    Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан уларнинг қариндошлари ва яқинлари ўртасида алоқа ўрнатишда тезкор ёрдам кўрсатилмоқда.

    Олмаотадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилган. Улар Узбекистан аирвайс компаниясининг навбатдаги рейслари орқали ватанга қайтарилади. Айни вақтда Олмаота аэропорти ёпиқлигича қолмоқда.

    Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ.

    Вазирлик Ўзбекистон фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мамлакатнинг Нур-Султон (телефон рақами: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон рақами: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон рақами: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаев билан Қозоғистондаги ҳолат юзасидан фикр алмашгани, Қозоғистондаги бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • «Қозоғистондаги вазиятдан биринчи навбатда Ўзбекистон ҳушёр бўлиши керак» — Александр Лукашенко
    • «Назарбоев Хавфсизлик кенгаши раҳбарлигини ўз ихтиёри билан топширган» — Қозоғистон собиқ президентининг матбуот котиби
    Қозоғистондаги вазият 2 январь куни Жанаўзен шаҳрида (Манғистов вилоятидаги шаҳар) суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши митинглар бошланганидан сўнг кескинлашди. Чиқишлар иқтисодий ва сиёсий талаблар билан бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига айланиб кетди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди. Мамлакат бўйлаб интернет узиб қўйилган. Мобил алоқа ҳам деярли ишламаяпти. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлигини айтган. Tengrinews Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, тартибсизликлар чоғида 8 нафар полициячи ва Миллий гвардия аскари ҳалок бўлгани, яна 317 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган.

    6 январда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатди. 7 январда Тўқаев Қозоғистонда конституциявий тартиб тикланганини эълон қилди ва мамлакат бўйлаб террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент халқаро аэропортида қурилиш ва ​​реконструкция ишлари бошланди (фото)

    Бугун, 19:14

    Фарғонада фуқаронинг хонадонидан 79,2 минг дона пиротехника воситалари топилди

    Бугун, 18:55

    “АҚШ билан адолатли дунё қуриб бўлмайди” — Эрдўғон

    Бугун, 18:30

    Андижонда 2,4 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди

    Бугун, 18:10

    Карло Анчелотти Винисиус ва Камавинганинг қачон сафга қайтишини айтиб ўтди

    Бугун, 17:56

    Мао Цзедун имзоси туширилган меню чорак миллион долларга сотилди

    Бугун, 17:50

    Ўзбекистон ва Буюк Британия масъуллари сиёсий мулоқотни янги босқичга кўтаришни муҳокама қилди

    Бугун, 17:30

    Елена Зеленская: “Агар дунё Украинага ёрдам беришдан чарчаса, биз ўлимга маҳкуммиз”

    Бугун, 17:15

    Оқ уй Путиннинг 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишига муносабат билдирди

    Бугун, 16:55

    Бишкекда Қирғизистон байроғини ўзгартиришга қарши митинг бўлиб ўтди (видео)

    Бугун, 16:31

    Тавсия этамиз

    Ёқиб юборилган шайтон, рейдда ҳалок бўлган фаластинликлар, фирибгарликда айбланаётган собиқ президент — 8 декабрь суратлари

    22:00 / 08.12.2023

    Руҳий хаста ота-онасига қараётган бемор йигит халқдан ёрдам сўрамоқда (видео)

    11:00 / 08.12.2023

    Полиция отиб ўлдирган талаба қиз, АҚШ-Мексика чегарасидаги мигрантлар, Даккадаги тирбандлик — 7 декабрь суратлари

    23:00 / 07.12.2023

    Қаршида тирик қизалоқ ўликлар рўйхатига тушиб қолди. Адлиянинг вилоятдаги масъуллари бунга ФҲДЁ ходимлари айбдор демоқда

    13:00 / 07.12.2023
    Daryo

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.