Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 35 271 276 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 17,9 миллион кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,7 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони эса 17,4 миллион кишини (49,3 фоиз) ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича мамлакатнинг доимий аҳоли сони 34,5 миллион кишини ташкил этганди. Қайд этилишича, 2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)