Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 21-тури доирасида «Ювентус»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Биз 70 дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик. Жамоа жуда яхши ўйнади, ўйинни назорат қилиш учун характер кўрсата олди.

Аммо 70-дақиқадан кейин психологик синиш бошланди. Феликс Афена-Гьян ажойиб ўйин ўтказди, аммо унинг ўрнига майдонга тушган футболчида (Элдор Шомуродов) ҳаммаси нотўғри кетди. У илк дақиқадаёқ хато қилди.

Кучли характерга эга рақибга ҳисобни 2:3 қилишига имкон бермаслигимиз керак эди. Қўрқув, психологик комплекслар пайдо бўла бошлади. Бундай ҳисоб мен учун муаммо эмас, аммо жамоа учун муаммога айланди. Мағлуб бўлаётган пайтда оёққа тура олиш ва характер кўрсатиш муҳим. Аммо бизнинг кийиниш хонамизда жуда бўш ва ожиз ўйинчилар бор.

Футболчиларимга агар ўйин 70-дақиқада якунига етганида бу учрашув ажойиб бўларди, деб айтдим. Афсуски, ундай бўлмади.

Жозе Моуриньо, «Рома» бош мураббийи

«Рома» ўз уйида «Ювентус» билан баҳс олиб борди ва 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувнинг 71-дақиқасида Элдор Шомуродов Феликснинг ўрнига майдонга тушди. «Ювентус»нинг учинчи голи вақтида Шомуродов ҳаводаги курашда енгилди ва натижада Маккенни жарима майдонига осонлик билан кириб борди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар