Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳукумат қарори билан Фуқароликни расмийлаштириш соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Қарорга кўра, қуйидаги хизматлар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ва давлат хизматлари марказлари билан бир қаторда онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали («my.gov.uz») орқали амалга оширилади:

  • Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан идентификацияловчи ID картасини олиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати;
  • Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон фуқаролари томонидан фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш.
Шунга кўра, мурожаат этувчи ID карта олиш учун электрон сўровнома тўлдиради.

Ваколатли орган сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириб, улар тўғри бўлган тақдирда, мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборади.

Фуқаро 3 иш куни ичида белгиланган миқдорда давлат божи тўлайди. Тўлов амалга оширилиб, ID картани олиш юзасидан тегишли хабарномани олгач, 3 иш куни ичида тегишли ҳужжатларни ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади. Ваколатли орган томонидан талабнома шакллантирилгандан сўнг мурожаат этувчига 1 иш кунида ID карта расмийлаштирилади ва тақдим этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар