• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда туман прокурори ўз келинидан унинг икки боласини олиб қўйгани айтилмоқда. Аёлга бу ҳолат устидан судга мурожаат қилиш тавсия этилган

    Қашқадарё вилояти Нишон тумани прокурори суд қарорини тан олмаслигини айтиб, собиқ келинининг икки нафар фарзандини тортиб олган. Бу ҳақда «Дарё»га мурожаат қилган келин Дилноза Раҳмонова маълум қилди. Келин бўлиб тушган хонадонидан 2020 йил сентябрида ҳайдалганини айтаётган Дилноза Нишон тумани прокурори сифатида ишлаб келаётган қайнотаси икки нафар фарзандини 2021 йилнинг 25 декабрь куни олиб кетиб, қайтиб олиб келмаганини айтмоқда.

    Дилноза Раҳмонова турмуш ўртоғи — Нишон туман прокурорининг ўғли Я.С. билан 2015 йил турмуш қуриб, 2020 йилга қадар бирга яшаган. Турмушидан қонуний ажрашмаса-да, Дилноза айни кунда ёлғиз яшаб келмоқда.

    «Турмушимдан икки нафар ўғил фарзандимиз бор. Яшолмай ажрашганимизнинг сабаби шуки, турмуш ўртоғим менга жуда қўпол муносабатда бўларди. Мени одам ўрнида кўрмасди. Ҳар куни дўппосларди. Устига-устак қайнонам ва қайнсинглим ҳам урарди. Ўша хонадонда мени итчалик қадрим бўлмаган. Мен барчасига чидадим, оиламни сақлаб қолишга уриндим. Аммо имкони бўлмади. 2020 йил 8 сентябрь куни ўша хонадондан қувилдим — мени итдек кўчага чиқариб, ҳайдашди», — деди турмуши бузилгани ҳақида гапирган аёл. Дилноза Раҳмонованинг таъкидлашича, у яшаш хонадонидан ёлғиз ўзи, фарзандларисиз қувилган.

    «Болаларимни олиб қолишди. Мен эса икки ой худди телбалардек яшадим. Кейин оналик ҳуқуқимни талаб қилиб, Бош прокуратурага мурожаат қилдим, судга бердим. Икки ойдан сўнг дастлаб кичик ўғлимни, кейин каттасини қайтариб олдим. Суд қарорига кўра, собиқ эримга болаларимни кўриш учун ойнинг биринчи ва охирги шанбасида соат 09:00 дан 17:00 га қадар Қарши шаҳридаги уйига олиб кетиб, учрашиш ҳуқуқи берилди. Аммо прокурор қайнотам ва терговчи эрим қонун талабини бузиб, суд қарорига зид равишда болаларимни яна олиб қўйди. Қайнотам суд қарорини тан олмаслигини, болаларимни қайтариб бермаслигини айтмоқда», — дейди Дилноза Раҳмонова.

    Аёлнинг қўшимча қилишича, у мазкур масала юзасидан вилоят прокуратурасига қатнайвериб чарчаган. «Муаммони айтиб, улардан ёрдам сўрасак, кимдир қайнотамни устози сифатида ҳурмат қилишини айтса, яна кимдир ундан қўрқишини билдирди. Хуллас, мурожаатимиз ечим топмаяпти. Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди деганларидек, вилоят прокуратураси прокурор қайнотамнинг ноқонуний хатти-ҳаракатини жим туриб кузатмоқда», — деди Дилноза Раҳмонова.

    МИБ ва прокуратура органлари муносабати

    МИБ Қашқадарё вилоят бошқармасидан «Дарё»га маълум қилишларича, мазкур иш бўйича иккита ижро ҳужжати мавжуд эди, ҳозирда ҳар иккала ижро ҳужжати — қайнота ва эрдан болаларни онасига олиб бериш ва эрнинг болалари билан кўришиш ҳуқуқини таъминлаш бажарилгани боис, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддасига асосан ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

    «Мурожаатчи Дилноза Раҳмоновага ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими иш юритувида болани унга олиб бериш бўйича ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ва келгусида бу масала юзасидан судга мурожаат қилиши лозимлиги тушунтирилган», — дейилади МИБнинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотда.

    Бош прокуратура ахборот хизмати Нишон туман прокурорининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди.

    30.12.2021, 15:50   Изоҳ (0)   33451
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистоннинг Хитойдаги янги элчиси этиб тайинланди

    30.12.2021, 15:23

    Нукусда вояга етмаган икки бола муз остига тушиб кетди

    30.12.2021, 15:08

    Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳонлардан инсон омили тўлиқ чекланмоқда

    30.12.2021, 14:08

    Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинмаган — ИИВ

    30.12.2021, 13:45

    Сирдарё ҳокимлиги 477,9 млн сўмга Kia Sorento олиш фикридан қайтди ва маблағларни «Саховат ва кўмак» жамғармасига ўтказиб берди

    30.12.2021, 13:10

    Ўзбекистон Эрондан импорт қилинган 3,5 минг тонна картошкани қайтариб юборди

    30.12.2021, 12:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.