Ўзбекистон йўлларида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар тафсилотларини тақдим этамиз.
Тошкентда йўналишини кескин ўзгартирган Isuzu’га Lacetti урилди
Ижтимоий тармоқларда Isuzu автомобили ҳайдовчиси сабабли йўлда авария юзага келгани ҳақида видео тарқалди. Хавфли бошқарув енгил автомобиль билан тўқнашувга олиб келган. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳри ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, 25 декабрь куни тахминан соат 12:50 да Кичик ҳалқа автомобиль йўлидаги Ашхобод кўпригида Isuzu русумли автомобилни (давлат рақами 01 317 SЕА) бошқариб борган А.Х. (25 ёш) йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаганда йўналишни ўзгартирган ва натижада Ҳ.К. (48 ёш) Lacetti русумли автомобиль билан тўқнашган.
ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмади. Ушбу факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговолди текшируви ўтказилмоқда.
А.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) бўйича баённома расмийлаштирилди.
Жиззахда бетон тўсиққа урилган Nexia йўловчиси вафот этди
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ қишлоғи ҳудудидан ўтган Тошкент—Термиз М-39 йўлининг 1021-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи шахс ихтиёридаги Nexia бошқарувини йўқотган ва автоулов йўл четидаги бетон устунга урилган.
Оқибатда автомашина йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Изоҳ (0)