Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Халқ депутатлари кенгаши сессиясида вилоят аҳлига мурожаат йўллади. Ҳоким мурожаатида қурилиши бир неча йилга чўзиладиган объектлар ҳақида гапириб ўтди.
«Қурилиши йилдан йилга ўтадиган объектни ўғрилик, деб биламан. Нега кейинги йилга ўтсин? Бу йил битмайдими? Қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларга камералар ўрнатиб, назорат қилиш керак.
Шаффоф тендерда қатнашишни чидаганга чиқарган. Нимага объект битмайди? Бу ерда манфаат юқорироқ.
Бу ишларни назорат қилмаймизми? Душманингдан қўрқма, нари борса ўлдиради, бефарқлардан қўрқиш керак. Улар командамизда бўлмаслиги лозим», – деб қайд этди Зоир Мирзаев.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)