Фарғона вилоятида 23 декабрь куни соат 12:21 зилзила қайд этилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Маълум қилинишича, зилзила эпицентри Фарғона вилоятининг Риштон туманида жойлашган бўлиб, ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,1 баллга тенг бўлган.
Шу куни соат 08:06 ҳам Фарғона вилояти Риштон туманида зилзила қайд этилганди. Бунда аввал 21 декабрь куни соат 08:06 да ҳам Риштон туманида зилзила кузатилган.
Изоҳ (0)