Ҳукумат қарори билан Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Низомга кўра, халқаро почта жўнатмаларига ишлов бериш, уларни божхона органлари томонидан назорат қилиш халқаро почта алмашинуви жойларида амалга оширилади.
Халқаро курьерлик жўнатмаларига ишлов бериш, уларни божхона органлари томонидан назорат қилиш:
- темир йўл ва автомобиль транспорти орқали етказишда – махсус белгиланган божхона постларида;
- ҳаво транспорти орқали етказишда – халқаро аэропортлар ёки уларга яқин ҳудудларда жойлашган божхона постларида амалга оширилади.
Келтирилган жўнатмалар почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органининг мансабдор шахси иштирокида очилади. Жўнатмалар орқали юборилган товарлар бўйича божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан тўланади.
Мазкур низом қоидалари ёзма хат-хабарларга (майда пакетлардан ташқари) нисбатан татбиқ этилмайди.
Аввалроқ Ўзбекистонда босма нашрлар манзилга скутер ва велосипедларда етказилиши ва америкалик аёл Ўзбекистондан юборилган «посилка»даги совға ўғирланганини айтганидан сўнг «Ўзбекистон почтаси» бунга муносабат билдиргани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)