• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Парҳезсиз озиш бўйича 7 тавсия

    Парҳез қилмасдан туриб озиш мумкин эмас деб ўйлаганлар янглишади. Marie Claire нашрида эълон қилинган маълумотлар бунга исбот бўла олади.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Очлик билан ўзингизни қийнаманг

    Қанча хоҳласангиз, шунча енг. «Кунига 100 калориядан кам истеъмол қилиш меъёр ҳисобланмайди», — The Nutrition Coach мутахассиси Харли Педрик. Агар калория миқдори меъёрдан кам бўлса, организм очлик деб ўйлайди. Бунда вазн камайиши мумкин, аслида эса ёғ массасининг фоизи кўп бўлади. Мушаклар кичрайгани ҳисобига тана шалвираб қолади ва спорт билан шуғулланганда ҳам вазн самарали камаймайди. Глюкозанинг етарли эмаслиги ҳисобига организмдан ёғ синтези ва тўпланишига жавоб берадиган инсулин жадал ажралади. Оқибатда ёғ йиғилиши кузатилади. Японияда, масалан, ҳар йили ўтиладиган тиббий кўрикда тана вазни ўлчаниб, таҳлиллар натижалари билан ўзаро нисбати текширилади. Агар вазн камайиши мушак массасининг камайгани ҳисобига тўғри келса, шифокор бу ҳақида иш берувчига, албатта, хабар беради. Ходим эса соғлом турмуш тарзи бўйича мутахассисга консультацияга юборилади.

    Мобил иловалардан фойдаланинг

    Клиник психолог Ҳелен Маккарти, соғлом турмуш тарзига алоқадор иловалар қўйилган мақсадга эришиш учун рағбатлантириб туради ва бу уларнинг қўшимча афзаллиги ҳисобланади. Бу эса мотивациянинг ортишига сабаб бўлади. Ишлатиш осон бўлган бундай дастурлар, мияни ортиқча овора қилмасдан доимий бажарилиши керак бўлган кетма-кетликларни эслатиб туради. Ўтказилган тадқиқотларда смартфондаги илова ёрдамида соғлом овқатланган ва спорт билан шуғулланганлар бошқаларга нисбатан ўртача 3,6 кило кўпроқ вазн ташлагани маълум бўлган. Истеъмол маҳсулотларининг калорияси қанча экани ва машғулотларни бажариш самараси қандайлигини ҳисоблаб берадиган MyFitnessPal иловаси бу борада энг машҳур саналади. Lose it иловаси эса ҳамфикрлар билан бирга мақсад қўйиш ва Nike+ сингари бошқа иловаларга уланиш имконини беради.

    Спорт билан шуғуллангандан кейин фақат сув ичинг

    Спортзалда тер тўкиб машқ қилгандан кейин ўзимни кекс билан сийласам бўлади, деб ўйлайсизми? «Одамлар ушбу кекснинг учдан икки қисми ярим соатлик машқларнинг самарасини йўққа чиқаришини тушунмайди, — дейди фитнес бўйича мутахассис Лаура Уильямс. Гап шундаки, машғулотлардан кейин инсонга чанқаш очлик бўлиб туйилади. Айнан шу сабаб ҳам мутахассислар машғулотлар тугаганидан кейин аввалига сув ичишни тавсия қилади. Кейин эса одам ўзига қулоқ солиши керак: агар очлик секин-аста камайса, демак бу чиндан ҳам чанқов бўлган. Агар камаймаса, бир ҳовуч ёнғоқ ейиш билан чекланиш керак.

    Нонушта оқсилларга бой бўлсин

    Тель-Авив университетининг олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда, яхшилаб нонушта қиладиган кишилар бошқаларга нисбатан ўртача 8 кило кўпроқ вазн йўқотгани аниқланган. Харли Педрикнинг айтишича, бу организмга эрталабдан энергия кераклиги билан боғлиқ. Агар таом билан етарлича глюкоза организмга кирмаса, буйрак усти безлари жигарни шакар ажратишга ундайди. Жавоб тариқасида организмдан инсулин ажралади, бу эса қондаги қанд миқдорининг кун бўйи меъёрда бўлмаслигига сабаб бўлади. Аммо таркибида оқсил бисёр бўлган маҳсулот билан нонушта қилинса, ушбу баланс меъёрда бўлади. Мутахассислар уйғонгандан 1 соат кеч бўлмаган вақт давомида нонушта қилиш кераклигини таъкидлайди. Иккита тухумдан тайёрланган омлет, оддий йогурт ёки ёнғоқ қўшилган творог организмни оқсил билан таъминлаб, «очлик» гормони сифатида маълум бўлган грелин миқдорини камайтиради.

    Дам олиш кунлари фаол бўлинг

    Кўпчилик дам олиш учун ҳафта охирини кутади. Бу эса кам вазн ташлашнинг энг асосий сабабларидан ҳисобланади. Шифокор Маккартининг таъкидлашича, дам олиш куни-ку, деб палапартиш тановул қилиш, соғлом овқатланиш одати билан боғлиқ муаммо келиб чиқишига сабаб бўлади. Ҳафтада бир марта ҳеч нима қилмайди, деб ўйлаш шу кунгача қилинган меҳнатларни чиқитга чиқариши мумкин. Нью-Йоркдаги Корнуэлл университети маълумотларига кўра, 90 фоиз одам дам олиш кунлари вазн тўплайди, ҳафта давомида эса аксинча йўқотади. Унга кўра, якшанба ва душанба кунлари одамларнинг вазни кўпроқ бўлган, иш ҳафтасининг сўнгига бориб эса натижалар яхши томонга ўзгарган. «Кечаси тамадди қилишни йиғиштириб, тушликка истеъмол қиладиган овқат порциясини камайтиришнинг ўзидаёқ яхши натижа сезилади. Ҳар кунги овқатланиш билан боғлиқ кичик-кичик ўзгартиришлар киритиб, ўзимизни аста-секин шунга ўргатишимиз керак», — дейди Маккарти.

    «Оқ маймун» қоидаси

    Рациондан бирданига бир гуруҳ маҳсулотларни чиқариб ташламанг. «Агар сиздан 5 дақиқа давомида оқ маймун ҳақида ўйламаслик сўралса, хаёлингиздан ўша оқ маймун чиқмаслиги аниқ. Ниманидир ейиш та’қиқланганда ҳам айнан шу ҳолат юз беради — ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ ўша маҳсулотни егингиз келади», — дейди Маккарти. Унинг айтишича соғлом овқатланишга риоя қилиш ва шу билан бирга буни парҳез эмас, турмуш тарзини ўзгартириш деб билиш керак. Қолаверса, аъзолар фаолияти учун ҳам минерал ва витаминларнинг муҳимлигини эсдан чиқармаслик керак. Масалан, мия фаолияти учун муҳим бўлган глюкоза ажралиши учун организм кунига 130 грамм углеводга эҳтиёж сезади. Бундай бўлмаса ёки углевод миқдори кам бўлса, организм ўзидаги ёғларни эрита бошлайди. Бу эса ортиқчаси бош оғриғи, кўнгил айниши, чарчоқ, оғиздан бадбўй ҳид анқиши сингари муаммоларга олиб келадиган кетонлар миқдорининг кўпайиб кетишига олиб келади.

    Салон муолажалари ҳам бу борада яхши самара бериши мумкин

    Малакали мутахассис ёрдамида амалга оширилса, слим-массаж муолажасидан кейин ёғ алмашинуви меъёрлашиб, тўпланиб қолган токсинлар чиқиб кетади. Қолаверса, одам ўзини енгил ва тетик ҳис қилади.

    Мавзуга доир:

    • Нотўғри парҳез: Нима учун фақат сабзавот ва меваларнинг ўзини истеъмол қилиш мумкин эмас?
    • Осон озиш учун нима қилиш керак? Вазн ташлашга ёрдам берадиган 4 тавсия
    • Экспертлар қаҳва ичиш учун энг яхши вақтни маълум қилди
    • Қоматни сақлаб қоламиз: куз фаслида вазн ортмаслиги учун 5 та маслаҳат
    • Умрни узайтиради, ёшликни сақлаб қолади: қаҳванинг соғлиқ учун 10 та фойдаси

    22.12.2021, 09:38   Изоҳ (0)   25324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳар куни соатлаб сериал томоша қилиш саломатликка қандай таъсир қилади?

    21.12.2021, 19:56

    Жиғилдон қайнашининг олдини олади, кайфиятни кўтаради: бананнинг фойдали хусусиятлари

    21.12.2021, 17:39

    Ёнғоқ, зарчава ва тўсатдан шамоллаганда рационга киритиш керак бўлган бошқа маҳсулотлар

    21.12.2021, 12:25

    Болалар креми, салицил спирти ва совун: Терига зарар етказадиган арзон маҳсулотлар

    21.12.2021, 10:30

    Эрталаб юзда шишларсиз уйғониш учун кечки овқатга нима истеъмол қилиш керак?

    20.12.2021, 19:41

    Юрак фаолиятига ижобий таъсир қиладиган кутилмаган маҳсулотлар

    20.12.2021, 17:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” “Лейпциг” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 12 август, 09:17

    Туркияда зилзилада қулаган бино қурувчиси ушланди

    Дунё | 12 август, 09:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга чиқиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 12 август, 09:02

    АҚШ каннабисни унча хавфли бўлмаган дори турига киритади

    Дунё | 12 август, 08:59

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.