• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ойликлар Ўзбекистондагидек бўлиб қолди». Лиранинг қадрсизланиши Туркиядаги ўзбекистонлик муҳожирларнинг ҳаётига қанчалик таъсир қилмоқда?

    Туркия лирасининг долларга нисбатан курси рекорд даражада пасайишда давом этмоқда. Ноябрь ойида турк валютаси ўз қийматининг қарийб 40 фоизини йўқотди, йил бошидан бери эса икки баравардан ортиқ қадрсизланди.

    Лиранинг тарихий минимумга қадар тушиб кетиши ортидан 23 ноябрь куни йирик шаҳарларда юзлаб одамлар кўчаларга чиқиб, президентнинг истеъфосини талаб қилди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса фуқароларни сабрли бўлишга ва ҳукуматнинг янги иқтисодий моделига ишонишга чақирди, товарлар нархининг ошишидан фойдаланиб қолмоқчи бўлган шахсларга раҳм-шафқат қилмаслигини айтди. Бироқ вазият кундан кунга ёмонлашиб, маҳсулотларнинг нархи ва доллар курси ошиб боряпти.

    2021 йил давомида турк лирасига нисбатан доллар курсининг ўзгариши инфографикаси.

    2021 йил давомида турк лирасига нисбатан доллар курсининг ўзгариши инфографикаси.
    Скрин: «Xe.com»

    Туркияда яшаётган ўзбекистонлик муҳожирлар долларнинг кўтарилиши уларнинг ҳаётига қай даражада таъсир қилгани ҳақида «Дарё»га сўзлаб берди.

    Муҳожирлар билан суҳбат 15 декабрда бўлиб ўтган. Ўша куни кечга бориб доллар курси 15 лирага етганди.

     

    Фото: «Дарё»

    Исмини ошкор қилмаган аёл, 31 ёшда. Бухоро вилоятидан.

    Долларнинг кўтарилиб кетиши бизга катта зарба бўлди.

    Ҳамшираман. Икки йил олдин уй олиш мақсадида Туркияга ишлашга келгандим. Бу ерда хонадонда бир касал аёлга қарайман.

    Долларнинг кўтарилиб кетиши нафақат менга, балки бутун мусофирлар учун катта зарба бўлди. Бунчалик бўлади деб ўйламагандик. Яна ошади дейишяпти. Лирада ойлик олганимиз ҳисобига бу пуллар долларда арзимас суммага айланиб боряпти. Маошим аввалги лира курси билан ҳисоблаганда 400 доллар бўларди. Ҳозир деярли 200 доллар бўлиб қолди. Аммо шукрки, еб ичиш ва жойим шу оила ҳисобидан.

    Бухорода ота-онам бор. Анча қариб қолишган. Уларнинг касал бўлиши, тўй-маъракалар ва бошқа харажатлар бор. 200 долларни ҳеч бирига етказолмайман.

    Нарх-наво ошганидан сўнг туркларнинг ўзи ҳам четга чиқиб кетяпти. Юртдошларимизга Туркияга ишлашга келишни тавсия қилмайман. Ойликлар Ўзбекистондагидек бўлиб қолди. Бу ерда ишлаб энди бирор мақсадимизга етолмаймиз.

    Кўпчилик юртдошларимиз ватанга қайтиб кетди. Аммо шу 100-200 долларни ҳам Ўзбекистонда тополмаймиз деб мажбур ишлаётганлар ҳам бор.

    Бир қанча ширкатлар билан гаплашяпман. Германияга кетишни режалаштиряпман. Янги йил байрамидан сўнг ҳужжатларимни топшираман. Немис тилини мактабда ўрганганман, ҳозир яна шуғулланяпман.

    Туркия кўчаларида 2,5 лирали симитлар ҳозирда 3,5 лирадан сотилмоқда.

    Туркия кўчаларида 2,5 лирали симитлар ҳозирда 3,5 лирадан сотилмоқда.
    Фото: «Дарё»

    Али, 31 ёшда. Тошкент шаҳридан

    Савдом 2-3 баравар тушиб кетди

    Икки йилдан бери Истанбулда тадбиркорлик билан шуғулланаман. Четдан кофе ва чой тонналаб олиб келиб, қайта ишлаб, бозорларга тарқатамиз. Лиранинг қадрсизланиши туфайли нарх-наво ошиб кетди. Биз ҳам маҳсулотларимизнинг нархини оширдик. Авваллари 100 грамм майдаланган кофени 50 лирага сотган бўлсак, ҳозирга келиб, 70 лирадан пуллаяпмиз. Шунинг ҳисобига савдо 2-3 баравар тушиб кетди. Даромад ҳам анча камайган.

    Маҳсулотларни долларда олганимиз учун биз жуда катта зарарга кирдик.

    Масалан, авваллари ойига 35-40 минг лира фойда олардик. Ўша пайтдаги курс билан ҳисоблаганда тахминан 5-6 минг доллар бўларди. Ҳозир эса 27 минг лира 1900 доллар атрофида бўляпти. Оилам билан шу ерда яшаймиз. Энди буёғи Аллоҳга таваккал. Борига шукр қилиб яшайверамиз.

    Фото: Бахтиёр Алимуҳаммедовнинг шахсий архивидан

    Бахтиёр Алимуҳамедов, 42 ёшда. Тошкент шаҳридан

    Даромадим долларда бўлгани учун бу ҳолат менга таъсир қилгани йўқ

    2013 йилдан бери Истанбулда Италия кемасозлик корхонасида ишлайман. Хорижий фирма бўлгани учун ойликни долларда оламан. Маошим 800-900 доллар атрофида.

    Туркияда доллар ошгани натижасида нарх-наво, озиқ-овқат маҳсулотлари 30-35 фоизга кўтарилган. Очиғини айтсам, даромадим доллардалиги, қолаверса, турар жойларимизни ҳам компания тўлаб бергани учун ҳозирча бу ҳолат менга унчалик ёмон таъсир қилгани йўқ.

    Аммо лирада ишлайдиган юртдошларимизга қийин бўляпти. Таниган-билганларимнинг кўпи Россияга, Польшага, Германияга чиқиб кетяпти.

    Ҳозир дунёнинг ҳамма жойида доллар кўтарилган. Балки вақтинчаликдир, билмадим. Ҳозирча бир нарса дейиш қийин, вақт кўрсатади.

    Фото: «Дарё»

    Исмини ошкор этишни истамаган йигит, 24 ёшда. Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан

    Вақтида Туркиядан кетиш кераклигини ҳис қилдим

    Коллежни битирганимдан сўнг оиламизда молиявий қийинчиликлар бўлгани учун университитетда ўқиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмадим. Олдимда иккита йўл бор эди: бири Туркия, иккинчиси кўпчилик инсонлар қатори Россияга кетиш эди. Туркия танлови қизиқроқ туюлди.

    2017 йил сентябрь ойларида Туркияга етиб бордим, тил ва иш билмаганим учун бошида кўпгина қийинчиликлар бўлди. У ерда ресторанлар, қишлоқ жойларда подаларга қараш, бозорда эса юк ташиш ва қурилиш ишларида ишлашимиз мумкин эди. Борган вақтим 100 доллар 340 лира атрофида эди ва халқ бундан норози эди. Ҳамма айб амалдаги ҳукуматда деб ўйларди.

    Чунки 2018 йилги президент сайловларида шаффофлик бўлмаганини, амалдаги ҳукумат ноқонуний йўл билан ғалаба қилганини айтиб келишади. Фаолиятимни ресторанда балиқ пиширадиган ошпазга ёрдамчилик билан бошладим, кейинчалик ўзим балиқ пиширишга ўтдим. Маошим ҳам кўтарилди. Дастлаб, 300 доллар, кейинчалик 400 доллардан ошиқроқ ойлик олдим. Квартира ва бошқа харажатларни ҳисобласак, уйга ўртача ҳар ой 400 доллар юбориш имкони бор эди.

    Кейинчалик хорижий компанияга ишга кирдим. Ишим асосан онлайн савдо қилиш эди. 2020 йилга келиб доллар курси кескин юқорилай бошлади. 100 доллар 650 лирага тўғри кела бошлади, танқидлар бир он ҳам тўхтамади, курс ҳам юқорилашда давом этаверди 700, 750, 800 га чиқди. Ойлик маош эса у қадар кўтарилмади. Коммунал тўловлар, озиқ-овқат, кундалик эҳтиёжлар ҳам борган сари ошиб кетаверди. Бу ҳол 2021 йилда ҳам давом этди, курс 50 лирага кўтарилса, ҳафта ўтиб 10 ёки 15 лира пастлаб турарди. Бу ҳолат инсонларни чарчатди, айниқса хориждан келган муҳожирлар учун жудаям қийин давр эди. Туркманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келган инсонлар кундалик эҳтиёжларидан ортиб зўрға 300 доллар ёки ундан бироз кўпроқ пулни ватанига юбориши мумкин эди.

    2020 ва 2021 йил пандемия даврида ҳам муҳожирлар кўп қийинчилик кўрди, қарийб 1,5 йил ресторанлар фақат етказиб бериш йўналишида фаолият юритди. Кейинчалик секин-аста очила бошлади. Курс эса юқорилашдан тўхтамади. Куз ойларига келиб 100 доллар 950 ва 970 лирага қадар кўтарилди.

    Бу ҳолат табиийки вақт қадрини билган инсонни қониқтирмаслиги аниқ эди, мен ҳам шу вақт қайтиш ҳаракатига тушдим. Вақтида кета олиш муҳимлигини ҳис қилдим. Ҳозир Ўзбекистондаман. Тошкентда замонавий касбларни ўрганяпман. Мақсадим ватанимда ўз бизнесимни йўлга қўйиб, оилам ва яқинларим олдида қолиш.

    Фото: Facebook /Мирзо Фирдавс

    Мирзо Фирдавс, 33 ёшда. Тошкент шаҳридан

    Доллар ошиши билан уйлар нархи тушиб кетди

    2015 йилда магистратурада ўқиш мақсадида Туркияга келганман. Ўқиш давомида ишлашимга тўғри келган. Дастлаб мебель дўконида ҳам сотувчи, ҳам йиғиб берувчи бўлиб ишлаганман. Ўша пайт Туркияда энг кам иш ҳақи 1300 лира деб белгиланган эди. Мен 1500 лира маош олардим. 1 доллар ўша пайтлар 3,25–3,40 лира эди. Яъни ойлигим салкам 500 долларга тенг эди. 2016 йилда бироз курс кўтарилди. Лекин мамлакат ичида барча савдо-сотиқ ишлари лирада бўлгани учун ойликларимиз деярли оширилмас эди. Айни пайтда аҳолининг расмий энг кам иш ҳақи 2825 лира. 1 доллар эса 14,5 лирага тенг.

    Август ойидан буён Туркияда мустақил тижорат билан шуғулланаман. Чунки ойлик маошга қараб ишлаш ҳозирги шароитга тўғри келмайди. Четдан келиб уй, кўчмас мулк олаётганларга ёрдам бериш билан шуғулланаман. Асосий мижозлар Туркияга четдан келгани ва долларда савдо қилгани учун курс ўзгаришининг салбий таъсири менга камроқ сезиляпти. Аммо бу тирикчилик мақсадида ишлагани келган ватандошларимизни қийин аҳволга солмоқда, чунки бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кўтарилиб кетди.

    Тўрт ой аввал энг кам иш ҳақи — 2825 лирага ишлаётган ватандошимизнинг маоши 300 доллардан ошиқ бўлган, ҳозирги курс бўйича у 195 долларга ишлашига тўғри келяпти.

    Иш топиш ҳам қийин, топилган ишда ҳам лиранинг қиймати бўлмагани учун бирор нимага орттириш қийин. Чет эл компаниялари билан ишлайдиганларда бу камроқ сезиляпти. Лирада ишлаётган ватандошларимнинг баъзилари билет пулини чиқариб, ўз ватанига қайтиш, ёки Россияга кетишга мажбур бўлаётганлар ҳам бор.

    Лиранинг қадрсизлариниши нафақат муҳожирлар балки, мамлакат аҳолиси учун ҳам катта зарар бўляпти. Масалан, ўзимнинг фаолиятим мисолида айтадиган бўлсам, доллар ошиши билан уйлар нархи тушиб кетди. Сабаби уйлар лирада баҳоланарди. Лира қадрсизланганидан сўнг чет элликлар яшайдиган айрим туманлар аҳолиси уйларнинг нархини долларга «чақиб», ошириб қўймоқда.

    Лекин аксар туманларда бу нарса деярли кузатилмайди. Лирада нарх белгиланган ва ўзгармаган. Бу эса ўз навбатида четдан долларда кириб келаётганлар учун қулай бўлиб қолган.

    Айтайлик, 500 минг лиралик уй икки ой олдин доллар 9,43 лирага тенг бўлган пайтида 53 минг долларга тўғри келаётган эди. Ҳозирги (15 декабрь ҳолатига кўра) қийматга кўра 35 минг долларга тўғри келяпти. Икки ой вақт давомида бир уйнинг нархи 18 минг долларга тушиб кетяпти.

    Шу сабабли ҳам Туркияда кўчмас мулк олишни истовчилар анча кўпайган. Булар орасида араблар, ўрта осиёликлар ва ватандошларимиз ҳам бор. Бу ерда хусусий мулкчилик қонун доирасида ҳимоя қилингани сабаб қўрқмай сотиб олишяпти.

    Ҳозир Ўзбекистондан Туркияга келиб ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлганлар ҳам бор. Улар билан ҳамкорлик қилишни, қолаверса, араб давлатларига маҳсулот чиқаришни режалаштиряпмиз. Агар Туркияда долларда валюта кирадиган бўлса, аҳвол анча яхшиланади деб ўйлайман.

    Фото: Элёр Абдувалиевнинг шахсий архивидан

    Элёр Абдувалиев, 28 ёшда. Жиззах шаҳридан

    Корхонада ишимиз тўхтаб қолган, ҳозир инқироздамиз

    Тўрт йилдан бери Туркияда ишлайман. Бир турк тадбиркори билан биргаликда текстил фирмасини очгандик. Корхонанинг иш бошқарувчиси эдим.

    Туркияда нархлар жуда-жуда ошиб бормоқда. Ватандошларимиз ҳозирда чорасиз қолган. Уйларига пул жўната олмаяпти. Уйга қайтамиз деса, авиакассаларда билет нархлари ҳам ошиб кетган.

    Нархлар кўтарилиши биз каби тадбиркорларга ҳам жуда ёмон таъсир қилди. Ишларимиз тўхтаб қолди. Ҳозир катта зарардаман.

    Элёр Абдувалиев иш бошқарувчилик қилаётган корхонада ишламай турган дастгоҳ.

    Элёр Абдувалиев иш бошқарувчилик қилаётган корхонада ишламай турган дастгоҳ.
    Фото: Элёр Абдувалиевнинг шахсий архивидан
    Мен бу фирма учун сармоя киритгандим. Ўшанда доллар 8,50 лира эди. Ҳозир эса курс 14 дан баланд турибди. Киритган пулларимнинг ярмининг ярми ҳам чиқмаяпти. Ҳозир инқироздамиз.2022 йилдан ниятларимиз жуда катта эди. Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, юртдошларимизни иш билан таъминламоқчи эдик. Аммо ҳозирги вазият сабаб режаларимизни тўхтатиб турибмиз. Тўғри, курс ўйнаши қачондир тўхтайди, лекин эски ҳолатига энди қайтмайди, деб ўйлайман.

    Туркияда валюта айирбошлаш шохобчасида доллар 16,5 лирадан сотиб олиниб, 17,1 лирага сотилмоқда. Сурат 18 декабрь соат 15:15 да олинган.

    Туркияда валюта айирбошлаш шохобчасида доллар 16,5 лирадан сотиб олиниб, 17,1 лирага сотилмоқда. Сурат 18 декабрь соат 15:15 да олинган.
    Фото: Элёр Абдувалиев

    ПС: Мақола тайёрлангунга қадар 16 декабрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2022 йилдан бошлаб мамлакатдаги энг кам ойлик иш ҳақи 2825 лирадан 4250 лирагача оширилишини ва маошдан даромад солиғи олинмаслигини эълон қилди. Туркия марказий банки эса асосий ставкани 15 фоиздан 14 га туширди. Шундан сўнг лиранинг қулаши давом этди. 18 декабрь ҳолатига кўра 1 доллар тахминан 17,1 лирага тенг бўлиб турибди. Шу курс мабодо 2022 йил бошида ҳам сақланиб қолса, энг кам иш ҳақи (4250 лира) 250 доллардан ҳам пастроқ бўлади.

    Муаллиф: Хонзодабегим Аъзамова 

    Муҳаррир: Дилшод Шарипов

    19.12.2021, 11:14   Изоҳ (0)   117159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.