Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, 17 декабрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Зафаржон Қодирович Тўрақулов Қувасой шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Зафаржон Қодирович Тўрақулов 1974 йилда Бувайда туманида туғилган. Тайинловга қадар Universalbank АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.

2020 йил 4 апрелдан буён Қувасой шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Равшан Раҳимжонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Бундан аввал Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Дилшод Ҳожиаҳмедов лавозимидан озод этилиб, сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда