2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 832,4 минг туғилиш қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 11 ойидаги туғилишлар сони 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 64 474 нафарга ошган. 2021 йил ноябрь ойининг ўзида эса республикада жами 79213 та туғилиш ҳолати қайд этилган.

Таъкидланишича, 30 йилда туғилишлар сони 16,4 фоизга ошган. Мамлакатда 2019 йилнинг 1 январь куни 1708 нафар, 2020 йилнинг шу куни эса 1974 нафар чақалоқ дунёга келганди. 2021 йилнинг 1 январь куни Ўзбекистонда 1086 нафар чақалоқ туғилган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 30 йил ичида қанчага ўсгани маълум қилинганди. Маълумотларга кўра, 1991 йилда мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 20,6 миллион кишини ташкил этган.