Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон учун 162 миллион долларлик янги кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизматига таяниб, Spot хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, маблағлар Бухора—Мискин—Урганч—Хива темир йўл тармоғини электрлаштириш учун сарфланади. Ушбу тармоқ модернизация қилингач, у орқали «Афросиёб» тезюрар поездлари ҳаракатланиши ва Тошкентдан Хивага қадар бўлган йўлни 7 соатда босиб ўтиши мумкин бўлади.

Лойиҳа Хитой ва Европа ўртасидаги CAREC коридорининг бир қисми ҳисобланади. Электрлаштириш Ўзбекистонга қўшни давлатлар билан савдо алоқаларини яхшилаш ва минтақа транзити учун имкониятларни кенгайтиришга ёрдам беради.

«Ишончли транспорт инфратузилмаси — иқтисодий ўсишнинг муҳим омили ҳисобланади. Мазкур лойиҳа Хоразмнинг туристик минтақаларини Ўзбекистоннинг қолган қисмлари билан боғлаш хизмат қилади, бу эса туризмнинг қайта тикланишини тезлаштиради», — дейди ОТБнинг минтақавий директори Евгений Жуков.

Таъкидланишича, электрлаштириш якунлангач, йўловчилар оқими 3,5 баробарга ошади — жорий йилги 280 минг йўловчидан 2026 йилга бориб, 1 миллионга қадар. Юк ташиш ҳажми эса 11,8 миллион тоннага етади.

Кредит маблағларининг бир қисми электрон чипталарни жорий этиш, шунингдек, туристик инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади. ОТБ туризмни бошқаришда аёл кадрларни тайёрлашни, шунингдек, вокзаллар атрофидаги шаҳар муҳитини мослаштиришни молиялаштиради.

ОТБнинг транспорт ва коммуникация бўйича минтақавий директори Хидеаки Ивасакининг таъкидлашича, лойиҳа нафақат туризм, балки ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги учун ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

«Бундан ташқари, у Ўзбекистонга зарарли газларни кам чиқарадиган транспортга ўтишида ёрдам беради — темир йўлларнинг дизелдан электр тортишга ўтишини таъминлайди. У мамлакатнинг Париж битими бўйича мажбуриятларини бажариш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди», — дея қўшимча қилади Ивасаки.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Осиё инфратузилма инвестиция банки учун 108 миллион доллар кредит сўраб мурожаат қилган — унинг бир қисмини ҳам ОТБ ажратади. Шу билан бирга, банк гендер тенгликни таъминлаш ҳаракатларига 300 минг долларли техник грант ажратади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОТБ Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш учун 100 миллион доллар ажратиши ва STEM таълимини ривожлантиришга 100 миллион доллар бериши хабар қилинганди. Шунингдек, ноябрь ойида ОТБ Тошкент вилоятида оқава сувлар тизимини ривожлантиришга 161 миллион доллар кредит ажратганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди