• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилиши муносабати билан табрик йўллади

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилиши муносабати билан санъат намояндалари ва мухлисларига табрик йўллади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Муҳтарам юртдошлар!

    Қадрли бахшичилик санъати намояндалари ва мухлислари!

    Барчангизни халқаро миқёсдаги катта хушхабар – шу йил 16 декабрь куни ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси томонидан Бахшичилик санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилгани муносабати билан самимий муборакбод этаман.

    Ушбу муҳим ва қувончли янгилик маданият арбоблари, устоз бахшилар ва иқтидорли ёшларимиз, фольклор санъатининг барча ихлосмандлари, кўпмиллатли халқимиз учун албатта ғурур ва ифтихор бахш этади.

    Бу юксак эътироф дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва бой маданиятига, ранг-баранг ижодий мактаблар ва изчил ривожланиш силсиласига эга бўлган ноёб бахшичилик санъатига улкан ҳурмат-эътиборининг ёрқин ифодасидир.

    Дарҳақиқат, халқ оғзаки ижодининг ушбу гўзал ва бетакрор намунаси мамлакатимизда минг йиллар давомида ривожланиб, баланд чўққиларга кўтарилди. Бахшичилик санъати юртимиздаги турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш йўлида беминнат хизмат қилиб келди ва бугунги кунда ҳам бу шарафли вазифани тўла адо этмоқда. Ёшларни она юртга, миллий-маданий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни адолат ва инсонийликка чорлаш, баркамол авлод бўлиб вояга етишида эзгулик элчилари бўлган бахши, оқин ва жировларнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.

    Бахшичилик санъати ижрочидан бир вақтнинг ўзида ҳам моҳир шоир, ҳам истеъдодли хонанда, ҳам уста созанда ва актёрлик маҳоратига эга бўлишни талаб этишини, бунинг учун нафақат туғма қобилият, айни вақтда юксак ижодий салоҳият, тинимсиз изланиш зарурлигини яхши биламиз.

    Ўзбекистон замини Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил бахши, Ислом шоир, Пўлкан шоир, Бола бахши Абдуллаев, Шоберди Болтаев, Боборайим Маматмуродов, Абдуназар Поёнов, Қора бахши Умиров, Шомурод Тоғаев, Қодир бахши Раҳимов, Зиёдулла Исломов, Норбек бахши Абдуллаев, Қаландар бахши Норметов, Абдуқаҳҳор ва Абдумурод Раҳимовлар каби ўнлаб бетакрор истеъдод соҳибларини етиштирди ва бу анъана изчил давом этмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда самарали фаолият олиб бораётган 250 нафардан ортиқ соҳа вакиллари орасида 25 нафарга яқини «Ўзбекистон халқ бахшиси» ва «Қорақалпоғистон халқ бахшиси» унвонлари, 1 нафари «Дўстлик ордени», 11 нафари «Шуҳрат» медали, 7 нафари «Ниҳол» мукофоти, 2 нафари «Келажак бунёдкори» эсдалик нишони билан тақдирланганини қайд этиш лозим.

    Мамлакатимизда ушбу қадимий санъат турини асраб-авайлаш, ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида сўнгги пайтда қабул қилинган Президент фармонлари ва Ҳукумат қарорлари соҳа ривожига янги ҳаёт бағишлаганини таъкидлаш ўринлидир. Жумладан, юртимизда ЮНЕСКО шафелигида ҳар икки йилда Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш яхши анъана тусига кирди. 2019 йил апрель ойида Термиз шаҳрида ўтказилган биринчи ва жорий йил сентябр ойида Нукус шаҳрида ташкил этилган иккинчи фестиваль минтақа ва халқаро ҳамжамият маданий доираларида катта қизиқиш уйғотди.

    Бугунги кунда мамлакатимизда бахши-шоир ва оқинлар ўртасида халқаро кўрик-танловлар мунтазам ўтказиб келинмоқда, таълим муассасаларида бахшичилик санъати сирларини ўқитиш, келажак авлодларга етказиш борасида ҳам катта ишлар қилинмоқда. Энг муҳими, бундай кенг кўламли чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Жумладан, ҳозирги вақтда республика бўйича бахшилар синфи 115 тага етиб, уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг умумий сони 1500 дан, ўқитувчилар сони эса 245 нафардан ортиқни ташкил этаётгани бу йўналишдаги ишларимиз кўламидан далолат беради.

    Ҳурматли ватандошлар!

    Бахшичилик санъатини ривожлантириш йўлида эришган натижаларимиз ва уларнинг халқаро эътирофи бизни руҳлантириб, улкан марраларга чорлайди. Биз бу ноёб маданий меросни асраш, ривожлантириш ва оммалаштириш, жумладан, бахшиларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун янги имкониятларни сафарбар этамиз. Бу борада энди бизга ЮНЕСКО бошчилигида халқаро ҳамжамият ҳам мададкор бўлади.

    Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни, бутун халқимизни ушбу тарихий воқеа муносабати билан чин дилдан қутлайман.

    Юртимизда бахшичилик санъати янада равнақ топсин, бахши, оқин ва жировларимизга эса жонажон Ўзбекистонимизни дунёга тараннум этишда янги ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти

    Мавзуга доир: «Бахшичилик санъати» ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданияти мероси рўйхатига киритилди

    16.12.2021, 19:09   Изоҳ (0)   9790
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бахшичилик санъати» ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданияти мероси рўйхатига киритилди

    16.12.2021, 18:54

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Сеулга етиб борди

    16.12.2021, 18:47

    Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида иссиқлик тизимида 27 та авария содир бўлган. Аксарият авариялар сабаби — электр таъминотидаги узилишлар

    16.12.2021, 18:23

    «Жиддий қарамас эканмиз, Орол муаммосини Тошкент яқинига олиб келган бўламиз». Сенат ва масъуллар Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳақида

    16.12.2021, 17:53

    Қибрайда бир оиланинг 4 аъзоси ва уйдаги ёлланма ишчини пичоқлаб ўлдирган йигит умрбод озодликдан маҳрум қилинди

    16.12.2021, 17:22

    Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда коррупцион жиноятлар сабаб жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони маълум қилинди

    16.12.2021, 17:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.