• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Кино соҳасида таълим олмай, Болливудга асос солган «дайди» — Раж Капур ҳикояси

    Капурлар сулоласининг асосчиси Раж Капур 1924 йил 14 декабрда дунёга келган. У 62 йил умр кечирди, ҳаёт бўлганида 97 ёшни қарши олган бўлар эди. 

    Фото: Неw Бйтес

    Раж Капур ва Наргис «Дайди» фильмида ажойиб ошиқлар ролини маҳорат билан ижро этгани томошабинларга маълум. Уларни жаҳон юлдузига айлантирган бошқа бир қанча фильмлар ҳам суратга олинган. Фильмда суратга тушиш жараёнида Ражга нисбатан Наргиснинг кўнглида муҳаббат пайдо бўлган. Ражга оқ ранг ёқишини билгач, ҳатто ана шу рангда либос кийишни ҳам одат қилган. Аммо актёрнинг аллақачон оиласи ва фарзандлари бор эди.

    Раж Капур ва Наргис

    Раж Капур ва Наргис
    Фото: Bollywoodtime

    Раж Капур ҳақиқий дунё юлдузи эди. Айниқса, «Дайди» фильмидан кейин собиқ иттифоқ мамлакатларида янада машҳур бўлган. Фильмда актёрнинг ажойиб партнёри ролини ижро этган Наргис унинг рафиқаси эканига ҳамма ишонарди. Аммо Раж ўзининг қариндоши Кришна билан турмуш қурган. Наргис узоқ вақт давомида севгилисининг оиласидан ажрашишига умид қилди, аммо бундай бўлмади...

    Раж Капур кино соҳасида таълим олмаган

    Раж Капур ва унинг рафиқаси Кришна Капур

    Раж Капур ва унинг рафиқаси Кришна Капур
    Фото: Pinterest

    Раж актёрлар оиласида туғилган: бобоси актёр, отаси эса театрга раҳбарлик қилган. Шунинг учун ҳам Ражнинг бу касбни давом эттириши ажабланарли ҳолат эмас. У биринчи марта олти ёшида саҳнага чиққан ва ўн бир ёшидан бошлаб фильмларда ўйнай бошлаган. Қизиғи шундаки, Раж Капур махсус маълумотга эга бўлмаган, аммо 24 ёшида у Ҳиндистоннинг энг ёш режиссёрига айланиб, фильмлар суратга олишни бошлаган. Орадан кўп ўтмай, у киностудияга асос солди. Аммо унинг мактабни битирганлик ҳақидаги шаҳодатномаси ҳам йўқ: у лотин тилини ўргана олмагани учун имтиҳонлардан ўта олмаган. У кинони аудиторияларда эмас, балки ўз тажрибасида ўрганган.

    Фото: Pinterest

    «Дайди»нинг муваффақияти

    Фото: Bollywoodtime

    Раж Капур иштирокидаги «Дайди» фильми бутун дунёда машҳурликка эришди. Ҳинд киноси қандай бўлиши мумкин?  Чексиз муҳаббатни ўз ичига олган ва қўшиқ ҳамда рақс билан бойитилган ижтимоий драма. Баъзилар буни содда деб атади, кимдир учун бундан яхшироғи бўлиши мумкин эмас, фильм чиндан ҳам самимий ва тушунарли.  Урушдан кейин вайронгарчилик ва қийинчиликлардан чарчаган собиқ иттифоқ мамлакатлари аҳолиси учун дайди йигитнинг ҳикояси жуда таниш ва тушунарли эди.

    Фильм намойишидан кейин томошабинлар кўзлари ёшга тўлган ҳолда кинозалларни тарк этган: улар бечора дайдига ачинар, узоқ вақт давомида фильмда янграган таронларни куйлаб юрарди.

    Айтишларича, Жавахарлал Неру расмий ташриф билан СССРга келганида Никита Хрушчёв ундан Раж Капурни таниши ҳақида сўраган. Ҳиндистон бош вазири ўғри ролини ўйнаган бола ундан кўра машҳурроқ бўлиши мумкинми, дея ғазабланган. Лекин айнан шундай эди ва Неру буни борича қабул қилишига тўғри келган.

    Фото: «IMDb»

    «Жаноб ва хоним Капурлар»

    Албатта, Раж Капур иштирокидаги «Дайди» фильмида бош қаҳрамонни Наргис ижро этган. Кўпчилик уларнинг турмуш қуришига ишончи комил эди. Ҳатто газеталарда ҳам улар ҳақида: «Жаноб ва хоним Капурлар» деб ёзишган. Ахир экранда улар орасидаги муҳаббат учқунлари аниқ сезилиб турар эди, буни ижрога йўйиб бўлмасди! Фильмларга ном танлаш баҳсларга сабаб бўларди. Бу ёш режиссёрга осон бўлмаган, у ҳали кўп нарсани билмас эди. Наргис унга ёрдам беришга ҳаракат қиларди. Раж дастлаб унинг маслаҳатига қулоқ солди, кейин баҳслаша бошлади ва кейин суратга олиш майдончасида жиддий келишмовчиликлар авж олди. Кўринишидан, бу ҳис-туйғулар фильмда ўз аксини топган, чунки томошабинлар ошиқ жуфтликнинг саргузаштларини нафас олмай томоша қилар эди.

    Фото: «Амаружала»

    «Оқ либосли хоним»

    Сўнгра «Ёмғирлар мавсуми» суратга олинди ва яна худди шу воқеа такрорланди. Сўнгра «Дайди» бутун дунёни забт этди. Фақат эътиборсизларгина Раж Капур ва Наргиснинг муносабати ҳақида гапирмасди. Бироқ Раж журналистларнинг саволларини жавобсиз қолдирган: у турмуш қурган, рафиқаси Кришна Малхотра – унинг узоқ қариндоши бўлиб, уларнинг ўша вақтда уч фарзанди бор эди.

    Фото: Pinterest

    Хўш уни турмушга чиқмаган актриса билан алоқаси бўлиши мумкинми? Ўша йиллардаги Ҳиндистонда бу жиддий жанжал келтириб чиқариши мумкин эди. Шунинг учун Раж Наргисни баландпарвоз сифатлашлар билан таърифлаган: Наргис – унинг илҳом париси ва ёрдамчиси, «фильмларининг онаси». У севган инсонига ёқиш учун оқ кийим кийгани туфайли уни «оқ либосли хоним» деб аташган. Иккаласи биргаликда Капур киностудиясининг логотипини яратган. Бир сўз билан айтганда, бу иккиси Ҳиндистоннинг рамзи, унинг тимсоли эди.

    Айрилиқ

    Улар ўн йил давомида айрилмади. Бу вақт ичида Раж Наргис билан ошиқлар ролини ўйнаган ўн олтита фильмни суратга олди. Аммо у Наргисга шон-шуҳратдан бошқа нарсани бера олмади: рафиқаси билан ажрашиш ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас эди. Ва ниҳоят улар ажралди. 1956 йилда томошабинлар жуфтлик иштирокидаги сўнгги фильм – «Ҳаммадан яширинча»ни томоша қилди. Сўнгра дарҳол экранларда Наргиснинг ўзи Ражсиз суратга тушган «Она Ҳиндистон» фильми намойиш этилди. Актрисанинг янги ампуладаги роли ғалаба қозониш билан баробардек эди: Наргис болалари билан ташлаб кетилган бахтсиз аёл ролини ўйнади. Унинг машҳурлиги мисли кўрилмаган юксакликка кўтарилди. Бу Раж учун оғир зарба бўлди.

    Фото: Pinterest

    Устига-устак, Наргиснинг янги партнёри билан ишқий муносабатлари ҳақида миш-мишлар тарқалди. Тез орада у, яъни Сунил Датт Наргисга турмуш қуришни таклиф қилди. Улар турмуш қурди ва Наргис бу никоҳдан уч нафар фарзандни дунёга келтирди. Раж Капур билан муносабатлар эса ўтмишда қолди. Наргис Ражсиз ҳам бахтли бўлдими, буни ҳеч ким билмайди. Ҳар ҳолда, у орзу қилган нарсасига эришди: оила қурди ва уч нафар фарзанд кўрди. Наргис 1981 йилда 52 ёшида вафот этди.

    Наргис ва Сунил Датт

    Наргис ва Сунил Датт
    Фото: Pinterest

    Раж Капур вафот этганида бутун Ҳиндистон йиғлади

    Раж Капур ва оиласи

    Раж Капур ва оиласи
    Фото: Pinterest

    Раж Капур ҳинд киносининг улкан империяси – Болливуднинг асосчисига айланди. У ҳар қандай шарафга сазовор бўлди. Унинг ижодий карьераси баланд-пастликларни бошдан кечирди, фильмларида энг яхши актрисалар суратга тушди. Аммо партнёрлар орасида Наргис каби муваффақиятли ва севимли тандем йўқ эди. «Оқ либосли хоним» даври якунига етганди. Афсонавий «дайди» 1988 йил 2 июнда яна бир нуфузли мукофотни қўлга киритиб, вафот этди. Бутун Ҳиндистон унга мотам тутди, бир неча ойлардан сўнг Капурнинг хоки сочилган Ганг дарёси соҳилларига тоғ гуллари келтирилди. Ҳиндлар ўзининг фильмлари билан қўлдан келганича ҳаётга умид ва муҳаббатни сақлаб қолишга ёрдам берган актёрга миннатдорчилик билдирди. Раж Капурнинг рафиқаси Кришна эса турмуш ўртоғининг ўлимидан сўнг – умрининг сўнггига қадар оқ либос кийишда давом этди.

    Мавзуга доир: 

    • Севги учбурчаги мавзусидаги энг яхши ҳинд фильмларидан бири — «Сангам» қандай суратга олинган?
    • Раж Капур, Дев Ананд ва бошқа Болливуд юлдузлари ижросидаги сўнгги роллар
    • Раж Капурнинг шедеври — «Бобби» фильми қандай суратга олинган? (фото)

    16.12.2021, 14:24   Изоҳ (0)   24797
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Калмар ўйини» юлдузи Ли Жон Же сериалнинг давоми ҳақида сўзлаб берди

    13.12.2021, 20:40

    2021 йил декабрда намойиш этилиши кутилаётган турк сериаллари билан боғлиқ янгиликлар (фото)

    11.12.2021, 17:21

    «Масхарабоз» фильмидаги актёр Эргаш Мўминов нега экранларда кўринмай қолди? (фото)

    10.12.2021, 18:40

    «Уйда ёлғиз» актёрлари фильмнинг биринчи қисми намойишидан 31 йил ўтиб бир даврага тўпланади

    09.12.2021, 21:41

    Фото: «Уйда ёлғиз» фильми суратга олинган Маккалистерлар хонадонига саёҳат

    08.12.2021, 16:29

    Гуччи оиласи Ридли Скоттнинг «Гуччи уйи» фильмини танқид остига олди

    07.12.2021, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Ҳисобот учун фуқаронинг рухсатисиз ишга жойлаштириб қўйиш давом этмоқда. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55

    Twitter асосчиси қуёшда юриш вақтини назорат қилувчи Sun Day иловасини тақдим этди

    Технологиялар | 18 июл, 18:52

    Тошкентда ижарадаги уйида “Покер” ўйинларини ташкил этган хорижлик фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.