Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футзал бўйича ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иккинчи баҳс 15 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Фото: ЎФА

Фото: ЎФА

Учрашувнинг биринчи бўлимида қозоғистонликлар 3:0 ҳисобида олдинга бораётган эди. Иккинчи бўлимда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари вазиятни ўнглашга муваффақ бўлди. Ўзбекистон таркибида Илҳом Ҳамроев, Ихтиёр Ропиев, Акбар Усмонов, Равшан Элибоев ўз ҳисобга биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, Даврон Чориев дубль муаллифига айланди. Якунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу терма жамоалар ўртасида 14 декабрь куни ўтказилган дастлабки ўйинда Қозоғистон 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Футзал

Ўртоқлик ўйини

15 декабрь, чоршанба

Қозоғистон – Ўзбекистон 4:6

Голлар: 1:0 — 2 Биржан Ўразов, 2:0 — 3 Алберт Акбаликов, 3:0 — 6 Дуглас Junior, 3:1 — 23 Даврон Чориев, 3:2 — 26 Илҳом Ҳамроев, 3:3 — 28 Ихтиёр Ропиев, 3:4 — 28 Акбар Усмонов, 3:5 — 29 Даврон Чориев, 4:5 — 35 Арнольд Кнауб, 4:6 — 37 Равшан Элибоев.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)