Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг Тахтақорача довони 13 декабрь куни соат 14:00 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларини боғловчи ушбу автомобиль йўли довон қисмида тинимсиз ёғган қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлган. Шу сабабли турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида йўл ёпилиб, автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Хабарда, шунингдек, ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилаётгани, довон йўли очилиши ҳақида қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 12—15 декабрь кунлари Каспий денгиз ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши сабаб ҳаво кескин совиб, қор ёғиши кутилаётганини маълум қилганди. 13 декабрда Қашқадарё вилоятида ёмғир ёғиб, қорга айланиши прогноз қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар