Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонанда Ботир Қодиров Ҳиндистонда ҳиндча тўйда меҳмон бўлди.

«Қора ният» сериали юлдузи Несрин Жевадзаде севгилиси, актёр Гокҳан Алканни туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова плагиатда айбланмоқда. Интернет фойдаланувчиларининг фикрича, унинг «Муҳаббат» қўшиғи мусиқаси бошқа бир хонанда Ренат Собировнинг қўшиғи мусиқасига жуда ўхшаш.

Муниса Ризаева болалигидаги ноёб суратни саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ўзбек миллий академик театри актрисаси Кумуш Ўктамова қиз фарзандли бўлди. Актрисанинг туғруқхонадан чиқиши ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Театр жамоаси унинг хонадонига жам бўлди.

Феруза Норматова янги сурати изоҳига Румийдан иқтибос келтирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Озода Нурсаидова «Дўст» деб аталган қўшиғига ишланган клипни тақдим этди. Клипда бош ролларни Алишер Узоқов ва Адиз Ражабов ижро этган.

Зоҳиршоҳ Жўраев ҳам мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Раққоса Паризода ва унинг ансамбли ички ишлар вазирлиги томонидан мукофотланди.

Шаҳзода яқин дугонаси билан тушган сурати билан бўлишди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

13 декабрь куни таниқли сўз устаси Мирзабек Холмедов 60 ёшга тўлиши муносабати билан барча ҳамкасблари, дўстларини бир даврага жамлади.

12 декабрь куни эса Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова таваллуд кунини нишонлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар