Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бош вазир ўринбосаpи, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 12 декабрь куни Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Маълум қилинишича, учрашувда инвестициявий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликка қаратилган икки томонлама муносабатларнинг кун тартиби кўриб чиқилган.

Томонлар 2022 йилнинг биринчи чорагида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 13-йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини, хусусан, тадбирни амалий мазмун билан тўлдиришни муҳокама қилган.

Қайд этилишича, Ҳиндистон Eksimbank’и томонидан Ўзбекистонда инфратузилмавий ривожланиш ва таълим соҳаларида устувор лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш учун 448 миллион доллар миқдорида маблағ аржатилади.

Таъкидланишича, мулоқотда алоҳида тарибда ҳудудлараро ҳамкорликн фаоллаштириш масаласи ўрганилган. Жумладан, Андижон ва Гужарот, Фарғона ва Харяна, Бухоро ва Ҳайдаробод, Тошкент ва Нью-Деҳли шаҳарлари ўртасида бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилган.

Шунингдек, Ҳиндистоннинг мамлакатдаги элчихонаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида «Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида янги метрологик лабораторияни ташкил қилиш ва жиҳозлаш», шунингдек «Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги умумтаълим мактабларини компьютер техникаси билан жиҳозлаш» лойиҳаларини амалга ошириш учун грант маблағларини ажратиш бўйича ўзаро англашув меморандумлари имзоланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар