• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қўл панжалари билагидан узилиб тушган 36 ёшли аёл ҳаёти сақлаб қолинди». Вазир ўринбосари Деновдаги портлашдан жабрланганлар ҳақида маълумот берди

    Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳридаги савдо марказида келиб чиққан портлаш оқибатида «Indenim»да ишловчи 36 ёшли аёлнинг панжалари билагидан узилиб тушиб, кўп қон йўқотган ва ҳаёти хавф остида қолган. Шифокорлар ёрдами билан аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Бу ҳақда Денов шаҳрида бўлиб ўтган масъуллар иштирокидаги матбуот брифингида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрулло Иноятов маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вазир ўринбосарининг маълумот беришича, портлаш оқибатида 11 нафар фуқаро — «Indenim» савдо мажмуасида ишловчи 7 нафар, савдо маркази қошидаги сомсахонанинг бир нафар, туман ҳокимлигининг бир нафар ҳамда қўшни бинолардаги икки нафар ишчи жароҳат олган.

    «Бинодаги портлаш 03:57 да содир бўлган бўлса, тез ёрдам ходимлари воқеа жойига 4 дақиқада етиб бориб, савдо маркази ичида жабрланганларнинг беш нафарини зудлик билан шифохонага олиб келган (икки нафар фуқаро воқеа жойида вафот этганди). Беш нафар фуқародан икки нафарининг аҳволи оғир бўлиб, улардан бири Феруза Омонованинг қўл панжалари билагидан узилиб тушган. Яъни травматик узилиш содир бўлган. Шунингдек, беморда бош миядан ёпиқ жароҳат олиш, тос суяги синиши, баданида эса турли эзилган ва шилинган жароҳатлар борлиги маълум бўлган. Беморда очиқ ва ёпиқ қон кетиши, яъни ўткир қон кетиши кузатилган. Шунга қарамай мутахассисларимиз беморга ёрдам бериб унинг ҳаётини сақлаб қолди», — дейди вазир ўринбосари.

    Амрулло Иноятовнинг қўшимча қилишича, портлаш содир бўлганидан сўнг бош вазир топшириғига кўра, пойтахтдан кўплаб мутахассислар, жумладан, республика шошилинч ихтисослашган тиббиёт маркази раҳбари бошчилигидаги малакали мутахассислар Деновга етиб келиб, беморларга ёрдам кўрсатган.

    «Муҳими бемор аёл ҳаётини сақлаб қолдик. Кеча аёл ўта оғир аҳволда эди. Бугун аҳволи жуда яхши. Яқинлари билан суҳбатлашяпти», — деди Амрулло Иноятов.

    Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари яна бир беморнинг аҳволи оғир бўлганини, унга ҳам ўз вақтида кўрсатилган ёрдам сабаб ҳаёти сақлаб қолинганини айтган. Бироқ бемор ҳақида бошқа маълумот бермаган. Масъулнинг қўшимча қилишича, қолган беморлар бугун шифохонанинг жонлантириш бўлимидан режали бўлимларга ўтказилган.

    Эслатиб ўтамиз, «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Ислом Остонақулов турмуш ўртоғи Феруза Омонованинг портлаш содир бўлгандан кейинги аҳволини гапириб берганди. Хотини ҳақида гапирган бемор портлашдан сўнг аёлининг бақириб, одамларни ёрдамга чақирганини эслаб, «Менга ёрдам берган Собир ака билан бирга бақириб, ёрдамга чақираётган хотинимнинг олдига бордик. Уни бетон босган, калласи йиртилиб ётибди, сочларини бетон бўлаклари қисиб қолган экан, жуда қийин аҳволда эди», – деганди.

    Мавзуга доир:

    • Деновдаги портлашда 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон деворлари эса ёрилиб, яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди
    • «Газ ҳиди чиқса, сезардик». Деновдаги кучли портлаш жабрланувчилари билан суҳбат
    • Ўзбекистон марказий телеканалларидаги «Ахборот»дан бошқа информацион дастурлар куннинг асосий воқеаси — Деновдаги портлашни қандай ёритди?

    08.12.2021, 22:09   Изоҳ (0)   80809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Деновдаги портлашдан зарарланган савдо дўконида бир кун олдин қанча мол-мулк борлиги ҳисоб-китоб қилингани маълум бўлди

    08.12.2021, 21:55

    Хоразмда поезд уриб кетиши оқибатида фуқаро вафот этди

    08.12.2021, 20:54

    Ўзбекистонда болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар учун жазо кучайтирилди

    08.12.2021, 20:12

    Деновдаги портлашда 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон деворлари эса ёрилиб, яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди

    08.12.2021, 19:32

    Андижонда Қирғизистондан олиб кирилган BMW X5 бўлакларга бўлиб сотиб юборилди

    08.12.2021, 19:11

    Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди

    08.12.2021, 18:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Вьетнам билан савдо битими тузилганини эълон қилди

    Дунё | 3 июл, 13:45

    Арманистон собиқ президенти коррупцияда айбланди 

    Дунё | 3 июл, 13:35

    Искандар Ҳамроқулов 1,5 ёш фарзанди ОИТСдан вафот этгани ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 3 июл, 13:25

    Ўзбекистондан Тожикистонга 59 та “иномарка” олиб ўтилиб, ноқонуний сотиб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 13:20

    Россиянинг 4 та ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 3 июл, 13:10

    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

    Реклама | 3 июл, 12:00

    Шимолий Корея Россияга яна 30 минг аскар юборади — Украина разведкаси 

    Дунё | 3 июл, 13:00

    Россияда ўйинчоқ тўппонча сабаб ўзбекистонлик йигитга ҳукм ўқилди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 12:55

    Ёзда “Реал”ни тарк этадиган футболчилар номи маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 12:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.