• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги «маҳалла демократияси» — хорижий ОАВ нигоҳида

    Европанинг bne IntelliNews ахборот агентлиги бош муҳаррири Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларига баҳо берди. Шу билан бирга у «маҳалла демократияси» ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Қуйида ушбу мақоланинг эътиборга молик жиҳатлари билан танишиш мумкин.

    Фото:

    Фото:

    Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайловлари баъзилар томонидан танқидга учради. Баъзилар амалдаги президентдан бошқа деярли барча номзодлар амалдаги ҳукуматни қўллаб-қувватловчи инсонлар бўлганини эътироф этган. Анъанавий мухолиф партиялардан чиққан ҳақиқий мухолифат вакиллари сайловда иштирок эта олмаган.

    Ушбу сайловлар «Лукашенконикига ўхшаш сайловлар»дан тубдан фарқ қиларди. Ғолиб номзоднинг ғалабаси эса мутлақ ишончли эди — Тошкентда bne IntelliNews томонидан суҳбатга тортилган сайловчиларнинг аксарияти уни қўллаб-қувватлаган ва у ўз лавозимида қолишини истаётганини билдирган.

    bne IntelliNews нашри саволга тутган ЕХҲТ кузатувчилари овоз бериш эркин ва адолатли ўтгани, сайлов жараёнида эса сайлов қутиларини бирваракайига тўлдириш ҳолатлари кузатилмагани, чунки ҳеч қандай сохталаштиришга эҳтиёж бўлмаганини таъкидлаган. Бундан ташқари, bne IntelliNews билан суҳбатлашган кузатувчилар ҳукумат ЕХҲТ билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини, чунки «улар қандай қилиб эркин сайлов ўтказиш устида бош қотираётгандай кўрингани»ни айтган.

    Ҳукумат ўз фуқароларининг овоз беришини чин дилдан истайди ва улардаги мумаммоларни ҳал қилиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Лекин у тутган йўл Ғарб услубидаги — сиёсий масалалар палатада муҳокама қилинадиган парламент сиёсатини инкор қилиш ва бунинг ўрнига Марказий Осиёда бронза давридан бери мавжуд бўлган сиёсий тизим — маҳаллани амалда қўллашдир.

    Маҳалла

    «Муаммо малакали кадрлар етишмовчилигида эмас. Бизда бошқарувчилар етарли. Асосий масала — маҳалла билан янада яқинроқ ва самаралироқ ҳамкорлик қилишда. Улар 500—1000 кишидан иборат ижтимоий гуруҳларни ўзида жам қилган. Улар бизга ўз муаммолари ва ҳукуматдан нима кутаётганини билдиради. Вазифамиз — шу муаммоларни пастдан ҳал қилиш», — деди Навоий вилоятининг (ҳозирда собиқ) ҳокими Қобил Турсунов bne IntelliNews’га берган интервьюсида.

    Маҳалла жамоага асосланган маҳаллий ташкилотдир. У кўчадаги бир нечта мавзе, шаҳарнинг бир қисми, шаҳар атрофи ёки оддий қишлоқ ҳам бўлиши мумкин. Ҳудуди аниқ чегаралар билан ажратилмаган, лекин маҳалла умумий манфаат ва эҳтиёжлар билан яшовчи жамоа бўлиб, улар сайлов орқали ўз вакиллигини ташкил этади, сўнгра ўша вакиллик бу эҳтиёжларни қондириш учун маҳаллий ҳокимиятга мурожаат қилиши мумкин.

    Маҳалла кўплаб муаммолар билан шуғулланади. Оила бузилиш арафасида бўлса, маҳалла келиб, зиддиятни бартараф қилишга ҳаракат қилади. Агар оила боқувчиси вафот этса ё ишлашга лаёқатсиз бўлиб қолса, маҳалла уни қўллаб-қувватлаш учун бирлашади. Мирзиёев ҳукумати учун бундан ҳам муҳими, кўчадаги йўллар бузилиб, болалар боғчаси етишмаса ёки қишда уйларни иситиш учун газ керак бўлса, маҳалла аҳли ҳокимликка юзланиб, улардан ёрдам сўрайди.

    Қобил Турсуновнинг айтишича, у раҳбарлик қилган маҳаллий ҳокимиятнинг асосий вазифаси — Навоийдаги маҳаллаларидан келган мурожаатларни тинглаш ва уларнинг барча эҳтиёжларини қондиришдир. У муаммоларни имкон қадар тез ва самарали ҳал қилиш учун маҳаллий ҳокимият органлари ва маҳаллалар ичидаги бюрократлар сонини камайтиришни мақсад қилганини айтади.

    Бу бевосита ҳаракат демократиясининг бир шаклидир. Тошкентнинг Ғарб услубидаги парламент сиёсатига қизиқиши йўқлиги муҳокама қиладиган мавзунинг йўқлигида ва сиёсий партия ҳамда оддий одам ўртасидаги масофанинг узоқлигидадир. Ўзбекистон ҳозир ўтиш даврининг дастлабки босқичида, шу сабабли нима қилиш кераклиги ҳақидаги тортишувлар кам. Олдинда катта, туб ва аниқ ислоҳотлар режаси турибди. Бундан ташқари, партия сиёсати партияларни фақат халқ билан тўрт йилда бир марта ўтказиладиган сайлов вақтида бевосита боғлайди. Айни вақтда, депутатингизни ўз томонингизга оғдиришингиз мумкин. Лекин ўзбекча услубда депутатни оғдириш диққат марказида бўлган ва боз устига, у аҳоли вакиллиги тизимининг Ғарбга нисбатан анча расмийроқ тизимини яратган, бу эса муайян саволлар бўйича ахборот кампанияларини бошлашда фақат алоҳида шахсларга таянади. Ўзбекистон тизимида маҳалла ва ҳокимлик ўртасидаги алоқа мунтазам ва доимийдир.

    Маҳаллаларни тизимга жорий қилиш

    Коммунистик партия маҳаллаларга «лоял» муносабатда бўлган, Мирзиёев бошқарувида эса ушбу тушунча сиёсий бирлик сифатида конституциядан ўрин олди ва кенгайтирилди.

    «Ҳоким», «оқсоқоллар» ёки маҳалла вакиллари сайловлари расмий эмас, балки анъанавий жадвал асосида ўтказилади ва ҳар бир маҳалланинг ўз вақти ва қоидалари бор. Лекин ўша сайланганлар давлатдан маош олади ва бундан бошқа вазифа билан шуғулланмайди. Қолаверса, Мирзиёев даврида бу маошлар учун бюджетдан ажратиладиган маблағ кўпайтирилган, шу сабабли авваллари маҳаллада фаолият юритганлар сони икки-уч кишини ташкил қилган бўлса, бугунги кунда бу сон 10 нафаргача етади.

    Мирзиёев ҳукумати яхшироқ интеграциялаш ва Ўзбекистон сиёсий тизимига расман киритиш учун маҳалланинг ҳуқуқий мақомини кенгайтирди. Энг муҳим ўзгаришларда маҳалланинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатидаги ваколатлари Конституциянинг 105-моддасига киритилган ўзгартиришлар билан белгиланади ва кафолатланади.

    Бундан ташқари, сўнгги тўрт йилда маҳалланинг мақоми, роли ва масъулияти тўғрисида 49 та янги қонун, шунингдек, Президентнинг бешта қарори қабул қилинган бўлиб, улардан бири хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқини таъминлашга қаратилган, чунки оила ва унинг эҳтиёжлари маҳалла сиёсатининг туб моҳиятини ташкил қилади. Дарҳақиқат, ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи вазирликнинг расмий номи Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлиб, мамлакатнинг барча ҳудудларида ўз бўлимлари мавжуд.

    Маҳалла мутасаддилари сони кўпайгач, айниқса, ҳуқуқ-тартибот, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар, шаҳарни ободонлаштириш, томорқа ерлари ва тадбиркорлик билан шуғулланувчи янги лавозимлар ташкил этилди.

    Маҳалла парламент дебатлари ва шахсий эркинликлар ратционида ўсган ғарбликлар тан оладиган сиёсий тизим эмас. Маҳалла ўзбек жамиятига Ғарб тузумидан кўра яхшироқ хизмат қилиши мумкин, лекин маҳалла тизимида етишмаётган асосий элементлардан бири — бу Ғарб сиёсий тизими ҳокимият вакиллари олдига қўйган назорат ва мувозанатдир, бу нарса Марказий Осиё давлатларининг аксариятида етишмайди.

    Маҳалла жамият ва умумий масъулиятга кўпроқ эътибор қаратади. Лекин у Мирзиёев ҳукумати учун давлатни имкон қадар мамлакатдаги жамоалар билан тўғридан-тўғри боғлайдиган тузилмадир ва ҳукумат ундан икки томонлама йўлни эслатувчи муносабатларни ўзгартиришда фойдаланмоқда.

    Маҳалла тизими, айниқса, Ўзбекистоннинг ҳукумат ёрдамига кўпроқ муҳтож бўлган, нисбатан олис ҳудудларида самара беради, чунки чўл зоналаридаги шаҳарларда шароит оғир. 2020 йили кичик қишлоқ ҳўжалиги ва ҳунармандчилик устахоналарини ривожлантириш мақсадида маҳаллалар орқали 200 мингдан ортиқ аҳолига давлат томонидан грант ва кредитлар ажратилди, дейилади вазирлик хабарида. Маҳаллалар, шунингдек, 21 минг эҳтимолий ажралишлар билан боғлиқ низоларни ҳал қилишга ёрдам берган, 16 минг оилавий зўравонлик ҳолатларига аралашган ва 164 мингта кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатган.

    Вазирлик ўз сайтида муносабатларга қуйидагича таъриф беради: «Аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этишнинг ‘Маҳалла раиси — ислоҳотчи’ тамойили асосидаги янги тизимини самарали жорий этиш асосий мезонимиз бўлди».

    08.12.2021, 13:23   Изоҳ (0)   4975
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДХХ Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди (видео)

    08.12.2021, 12:54

    Ўзбекистон аэропортларида кузатилган қуюқ туман сабаб бир қатор рейслар кечиктирилди

    08.12.2021, 11:58

    Термиздаги талабалар ётоқхонасида электрошит ёниб, портлагани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

    08.12.2021, 11:31

    Ўзбекистонда 9 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда

    08.12.2021, 11:16

    Фарғона ва Волгоград ўртасида мунтазам авиқатновлар йўлга қўйилди

    08.12.2021, 10:30

    Тошкент вилоятидаги Қозоғистон чегарасигача олиб борувчи йўлнинг бир қисми 8 декабрдан номаълум муддатга ёпилади

    08.12.2021, 09:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мутлақо махфий, кириш тақиқланган”. Россия атом бомбалари ва бошқа хавфли қуролларни қаерда сақлайди?

    Дунё | 15 июл, 19:30

    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

    Реклама | 15 июл, 19:30

    “Башакшеҳир” Аббосбек Файзуллаев учун қанча тўламоқчилиги маълум бўлди

    Спорт | 15 июл, 19:19

    Фуқароларга уй қуриб беришни ваъда қилган Strong Cities МЧЖ таъсисчиси фирибгарлик жиноятида гумонланиб қўлга олинди

    Ўзбекистон | 15 июл, 19:15

    Ўзбекистонда электромобиллар йиллик сотуви кескин ўсди

    Ўзбекистон | 15 июл, 19:05

    Пица ва паста мумкин эмас: Британия монархиясининг энг ноодатий овқатланиш қоидалари

    Лайфстайл | 15 июл, 18:55

    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

    Реклама | 15 июл, 18:00

    Сурхондарёда бўғма ва кобра илонлар табиатга қўйиб юборилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 18:45

    Велосипедлар учун илк симсиз қувватлаш мосламаси тақдим этилди

    Технологиялар | 15 июл, 18:30

    АҚШда Миннеаполис мери лавозимига номзод сомалилик сенатор интернетда дискриминацияга дуч келди

    Дунё | 15 июл, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.