• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Йўргакданоқ ҳашаматли ҳаёт. Фарзандларининг барча истакларини сўзсиз муҳайё қиладиган машҳурлар (фото)

    Қимматбаҳо автомобиллар, дизайнерлик либослари, кўчмас мулк ва санъат асарлари – бу машҳур болалар ҳали ўн олти ёшга тўлмаган, аммо улар аллақачон ҳаётда ҳамма нарсанинг  энг яхшисини кўриб улгурган.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Болаликданоқ улар катталар орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсага эга – шон-шуҳрат, пул ва чексиз имкониятлар. Балки, улар оддий болалик қувончлари нима эканлигини билмас, лекин ўйинчоқлари қанча туришини ва ота-оналарини ўзи хоҳлаган нарсага қандай жалб қилишни билади. Ушбу «олтин» авлодга ота-оналари томонидан барчаси муҳайё қилинганлиги учун уларда юлдузлик касалига чалиниш хавфи мавжуд.

    Бейонсе ва Жей-Зининг фарзанди Блю Айви 9 ёшда

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Бейонсе ва Жей-Зининг биринчи фарзанди Блю Айви Картер нафақат машҳурлар оиласида, балки қимматбаҳо совғалар, жумладан, нодир тошлар билан безатилган дизайнерлик курсиси, 50 минг долларлик аравача ва энг ҳашаматли бренд либослар орасида туғилган. Қизалоқ оиланинг чинакам эркатойи бўлиб улғайди. Жуфтлик ҳали ҳам унинг ҳар қандай инжиқлигини кўтаришга тайёр. Туғилган кун шарафига ўтказиладиган зиёфатлар, ҳашаматли автомобилларнинг мини-версиялари – унда аллақачон пушти Cadillac ва кўк Lamborghini бор, 75 000 долларлик араб айғири, заргарлик буюмлари ва онасининг кўйлагини такрорлайдиган либосларга қараганда Блю Айвининг ота-онаси хурсанд қилиш ва эркалатиш ўртасидаги фарқни аниқ ҳис қилмайдиганга ўхшайди.

    2017 йилда Блюнинг эгизак синглиси ва укаси Сер ҳамда Руми дунёга келди. Афтидан, эгизаклар ҳам аллақачон шоҳона ҳаётнинг барча лаззатидан татиб кўрмоқда. Блю эса, эҳтимол, биринчи марта эътиборнинг етишмаслигини ҳис қилаётгандир. Айни пайтда Бейонсенинг сўзларига кўра, у ҳатто қизини оилада ўзини бегона ҳис қилмаслик учун туғуруқхонага олиб келмоқчи бўлган ва махсус кун учун қизига Givenchy ҳамшира костюмига буюртма берган. Онанинг бундай йўл тутиши қизнинг оилавий рақобатга кўникишига қанчалик ёрдам бергани сирлигича қолмоқда.

    Кети Холмс ва Том Крузнинг фарзанди Сури Круз 15 ёшда

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Сури ҳам келажакда Нью-Йорк «олтин» ёшларининг маликаси бўлишга тайёр. У ёшлигидан буён гардеробдан ўзи кийим танлайди. Шунингдек, фақат кўйлак ва юбкалар кийишни афзал кўради, баланд пошнали туфлиларни ёқтиради. Шунингдек, унинг ўзи шахсий ўқитувчиларини ишдан бўшатади ва бўш вақтида дугоналари билан Манхэттен марказидаги маникюр салонларига ташриф буюради. Сури 7 ёшида ҳатто ўзининг кийим-кечаклар тармоғини ҳам яратган.

    Сури онаси билан яшайди, отаси билан деярли алоқа қилмайди, аммо Том Круз қизига мунтазам равишда қимматбаҳо совғалар юборади. Тарбия борасида унга масъул бўлган Кети Холмс қизини вақти-вақти билан баскетбол ўйинларига ёки музейларга олиб боради. Илгари Сури вақтини ҳашаматли жойларда ўтказишни талаб қилган бўлса, энди у ўзини камтарроқ тутишга ҳаракат қилмоқда.

    Сальма Хайек ва Франсуа-Анри Пинонинг фарзанди Валентина Палома Пино 14 ёш

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Актриса Сальма Хайек 41 ёшида қизини қийинчиликлар билан дунёга келтирди. Шифокорлар чақалоқнинг Даун синдроми билан туғилишини гумон қилган. Хайриятки, ҳомиладорликда мумкин бўлган муаммолар бартараф этилди ва Хайек-Пино оиласи бахтли ҳаёт кечирмоқда. Хўш, она дунёга машҳур актриса, ота-боболар Forbes рўйхатидан жой олган бўлса, қизга бирор нарсага муҳтож бўлиш ҳақида хаёл суришнинг кераги ҳам йўқ. Шунинг учун Валентина ёшлигиданоқ замонавий гардероб, мукаммал маникюр ва ижтимоий тадбирлар нима эканлигини билади. Миллиардер Франсуа-Анри Пино ўз қизини яхши кўради ва унга Лос-Анжелесда 12 миллион долларлик мулк сотиб олган.

    Дональд ва Мелания Трамп фарзанди Баррон Трамп 15 ёш

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    АҚШ собиқ президентининг кенжа ўғли худди отасининг нусхаси бўлиб улғаймоқда. Онаси Мелания ҳатто интервьюсида уни «мини-Дональд» деб атаган. У нафақат Трампнинг ёшлигига ўхшаб кетади, балки вақти-вақти билан кийиниш услубидан ҳам нусха кўчиради, яъни узун галстукли костюмларга устунлик беради. Узоқ вақт давомида матбуот ва интернет фойдаланувчилари болани омма олдидаги «ғалати» хатти-ҳаракати учун масхара қилди, ҳатто президентнинг ўғли касал эканлиги айтилган эди, бунинг учун улар дарҳол ижтимоий тармоқдаги аккаунтларидан айрилди.

    Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, Баррон бутун дунё эътиборига одатланмаган ва Нью-Йоркда яшайдиган бола камтарона ҳаётни афзал кўради. У йилига 45 минг доллар турадиган хусусий мактабга боради, Trump Tower’даги ўзининг алоҳида қаватида қўриқчилар назоратида ўйнайди ҳамда онасининг косметика линиясидаги қора икрали юз ниқобларидан фойдаланади.

    Виктория ва Дэвид Бекҳэм фарзанди Харпер Бекҳэм 10 ёш

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Харпер Бекҳэмлар оиласининг чинакам маликаси. Онаси Виктория қизни замонавий кийимлар билан эркалайди ва у биринчи қаторда ўтириб, энг муҳим шоуларда иштирок этади. Дэвид эса деярли ҳар бир интервьюсида қизига барча нарсанинг фақат яхшисини беришини таъкидлайди.

    Афтидан, Дэвид ҳақиқатан ҳам сўзида турадиган одамга ўхшайди, чунки унинг Харперга берган совғаларининг дабдабаси ва қимматлигига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Мисол учун, севимли қизининг 2 ёшга тўлган кунида футболчи унга бристоллик машҳур рассом Дамиэн Херстнинг 600 минг фунтлик расмини совға қилди. Шунингдек, спортчининг қизи олти ёшга тўлиши муносабати билан туғилган кунини нафақат шоҳона зиёфат қилиб нишонлаган, балки Букингем саройида Харпер дўстлари учун ташкил этган кечада Елизавета II нинг набираси малика Евгений мезбон сифатида иштирок этган.

    Кембриж герцоги Уильям ва Кетриннинг фарзандлари Жорж 8 ёш, Шарлотта 6 ёш ва Луи 3 ёш

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Зодагонлар энди аввалги даврдагидек камтар одамлар эмас. Улар орасида 1,5 миллион долларлик олмосли маникюр тўпламлари ва Кариб денгизидаги оролга тенг ўйинчоқлар билан таъминланган болалар ҳам бор. Мисол учун, Жорж туғилишидан олдин ҳам бошдан-оёқ совғага кўмилган эди ва тахтнинг бўлажак вориси туғилгандан кейингина совғалар оқими янада кўпая бошлади. Автомобиль, велосипед, скейтборд, теридан тикилган плаш, сёрфинг кийимлари, Австралиянинг Дарвин шаҳри ҳукуматининг шахсий тимсоҳи ва ҳатто Пиппа холадан янги туғилган шаҳзоданинг қўл-оёқларининг кумуш қуймалари кабилар. Кейт Миддлтон ўз авлодларини оддий болалар каби тарбиялашга ҳаракат қилади, бундай совғалар шаҳзода ва маликаларга уларнинг юксак мавқейини эслатиб туради.

    Айтганча, Шарлотта совғалар сони бўйича акасидан қолишмайди. Биринчи туғилган кунида кичкина малика 64 мамлакатдан совға олди, улар орасида, масалан, 30 минг фунт стерлингга тенг олмос, ёқут ва сапфир тошлар билан безатилган олтин шақилдоқ, шунингдек, ўйинчоқлар ва бошқа совғалар бор эди.

    Кристина Агилера ва Жордан Бретман фарзандлари Макс Лайрон Бретман ва Саммер Рейн, 13 ва 7 ёш

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Кристина Агилера кўплаб юлдуз оналар сингари фарзандларини эркалаш имкониятини қўлдан бой бермайди. Масалан, қўшиқчи ва унинг ўша пайтдаги турмуш ўртоғи Жордан Бретман биринчи фарзанди туғилишидан олдин чақалоқ хонасига 35 минг доллар сарфлаган. У ерда чақалоқни қайиқ шаклидаги каравот, баҳайбат ярим ой, одам ўлчамидаги Паддингтон айиғи, ўнлаб ўйингоҳлар ва жуда қиммат дизайнерлик мебеллари кутиб турарди.

    Кристинанинг қизига эса продюсер Мэттью Ратлер томонидан худди шундай эътибор қаратилмоқда. Она чақалоқ учун ранг-баранг зиёфатлар уюштирди, ҳақиқий малика каби кийинтирди ва ҳатто бир марта Америка журналларидан бирининг муқовасида чиқишини ҳам таъминлади.

    Мавзуга доир:

    • Сўнгги дубль: Совет Иттифоқи ва Голливуддаги жажжи актёр ва актрисаларнинг карьераси қандай якунланди? (фото)
    • Мадонна, Силвестр Сталлоне ва фарзандларини қаттиққўллик билан тарбия қилаётган бошқа машҳурлар (фото)
    • Фарзандларига мерос қолдиришни истамайдиган юлдузлар (фото)

    06.12.2021, 18:22   Изоҳ (0)   36223
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг ҳаяжонли кун: ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг никоҳ оқшомидаги суратлари (фото)

    06.12.2021, 14:53

    Инглиз тилида эркин сўзлашиш учун яхшигина тер тўкишига тўғри келган Голливуд юлдузлари (фото)

    06.12.2021, 13:51

    Шоҳона кексайиш: Қиролича Елизавета II 95 ёшида ҳам гўзал кўринишга қандай эришган?

    04.12.2021, 15:12

    Instagram: Муниса Ризаевадан янги клип, Мустафа Сандал Тошкентга келди, Ҳалима Ибрагимова маҳалласини лўлилар босди

    03.12.2021, 22:46

    «Севги изтироби» юлдузи Неслиҳан Атагул аёл ҳайдовчини ишга ёллади

    03.12.2021, 15:35

    «Истанбуллик келин» юлдузи — Асли Энвер нима учун сериалларда суратга тушмаётгани ҳақида гапирди

    03.12.2021, 11:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.