• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Шоҳона кексайиш: Қиролича Елизавета II 95 ёшида ҳам гўзал кўринишга қандай эришган?

    Швециянинг гўзаллик ва соғломлаштириш бренди FOREO томонидан тузилган дунёнинг энг чиройли қариган юлдузлар рейтингида қиролича Елизавета иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни ундан атиги 20 ёш кичик бўлган Ҳелен Миррен эгаллаган. Буюк Британиянинг 13 фоиз аҳолиси қироличани ёшига нисбатан муҳташам кўринишга эга деб ҳисоблайди. «Домашний очаг» журнали қиролича бу натижага қандай эришгани ҳақида маълумот бериб ўтади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Қуёш нурларидан сақланиш

    Расмий тадбирларда қиролича доимий равишда бош кийими ва қўлқоп билан кўриниш беради. Шляпа қуёшдан ҳимоя қилувчи энг яхши восита ҳисобланади. Ультрабинафша нурлари терининг эрта қаришининг энг асосий сабабларидан ҳисобланади. Шуни билган ҳолда қиролича ҳар сафар кўчага чиқишдан аввал соябон ва бош кийими олишни унутмайди. Ҳатто ёзги таътилни ҳам қиролича денгиз эмас, Шотландиядаги Balmoral қароргоҳида ўтказишни афзал билади.

    Мавсумий маҳсулотлардан парҳез

    Қироллик оиласи маҳаллий ишлаб чиқариладиган мавсумий маҳсулотларни истеъмол қилишни афзал билади. Масалан, Елизавета II истеъмол саватчасида Denhay Farms’нинг қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, Musk’s сосискалари, Noble Foods тухумлари, Wilkin & Sons мураббоси ва H.R. Higgins қаҳвасини яхши кўради. Ширинликлардан қиролича шоколадли бисквит ва қора шоколадни яхши кўради. Умуман олганда Елизавета II табиий маҳсулотларни ўз ичига оладиган парҳезга амал қилади.

    Помада суртишни канда қилмайди

    Ҳамиша тартибли кўринадиган Елизавета II, доим дид билан бўянади. Помада – унинг макияжининг ажралмас қисми саналади. 1953 йил инаугурация маросимидан аввал Clarins брендига тери рангига урғу бериб, либосига мос турадиган қиролича помадаси учун буюртма берилган. Помада қироличанинг севимли қароргоҳи шарафига Balmoral деб аталган. Умуман қиролича бир неча йилдан буён лабини Elizabeth Arden лаб бўёғи билан бўйлайди. Оч пушти, қизил ва лавлаги рангли помада қироличанинг жон-у дили.

    Тери парвариши

    12 йил давомида қиролича Телла Холланднинг Cyclax маркасидан фойдаланган. У Телладан парвариш борасида маслаҳат олиб турган. Терини тозалаш учун эса кўп йиллардан буён Molton Brown ва Bronnley, парвариш борасида эса Eight Hour Cream’ни афзал билади.

    Соч турмаги

    90 йиллардан буён қиролича сочларини бўяшдан воз кечган. Шундан буён сочларнинг табиий оқаришини маъқул биладиган ҳазрати олиялари, қолаверса бир соч турмагида юради. Айни вақтда унинг шахсий стилисти Ян Кармайкл ҳисобланади. Сочлари учун у ҳинд ёғочидан ишланган тароқ ишлатишни афзал билади.

    Қўлларга алоҳида эътибор

    Қиролича қўлларига қўлқоп киймасдан кўриниш бермайди. Бу борада у пахтадан тикилган моделларни афзал билади. Йил давомида деярли 5 минг марта қўл бериб кўришадиган Елизавета II, инфекция юқтириб олишдан чўчийди. Унинг сумкасида ҳамиша Jeunesse des Mains кремларини кўриш мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Елизавета II нинг гаражи: Буюк Британия қироличаси қандай машиналарни хуш кўради?
    • Елизавета II 6 марта Гиннес рекордлари китобига киритилган. Бунга унинг ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайдиган хусусиятлари сабаб бўлган
    • Табассум, шляпа ва ўзгармайдиган соч турмаги. Қиролича Елизаветанинг чиройли қариши сири нимада?
    • Фото: Фильмларда реал ҳаётдан кўра чиройлироқ кўринадиган юлдузлар
    • Мерилин Монро, Шерон Тейт ва тақдири фожиали якун топган ХХ асрнинг бошқа юлдузлари

    04.12.2021, 15:12   Изоҳ (0)   27831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Муниса Ризаевадан янги клип, Мустафа Сандал Тошкентга келди, Ҳалима Ибрагимова маҳалласини лўлилар босди

    03.12.2021, 22:46

    «Севги изтироби» юлдузи Неслиҳан Атагул аёл ҳайдовчини ишга ёллади

    03.12.2021, 15:35

    «Истанбуллик келин» юлдузи — Асли Энвер нима учун сериалларда суратга тушмаётгани ҳақида гапирди

    03.12.2021, 11:41

    Instagram: Алишер Узоқовнинг қиёфадошини учратган Йигитали Мамажонов, Афрузага сюрприз уюштирган сариқ бола, Ғайрат Усмонов оиласидаги жудолик

    02.12.2021, 22:45

    Бритни Спирс 40 ёшда: Ошпаз ва ўқитувчи оиласида туғилган қизча қандай қилиб миллионлаб инсонларнинг севимли хонандасига айланди?

    02.12.2021, 21:36

    Рухшона, Камила Гимандинова ва ўзбек шоу-бизнесининг оиласи ажрим ёқасида турган бошқа вакиллари

    02.12.2021, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.